Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти Ўқув-услубий бўлим Олий таълимнинг 120000 «Гуманитар фанлар»


Download 110.74 Kb.
bet1/14
Sana30.04.2023
Hajmi110.74 Kb.
#1417452
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Курс иши. Услубий кўрсатма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ





Самарқанд давлат чет тиллар институти
Ўқув-услубий бўлим


Олий таълимнинг 120000 - «Гуманитар фанлар» таълим соҳасидаги 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой, япон, араб тиллари) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан курс иши ёзиш бўйича


УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Тузувчилар: кат. ўқит. М.Холиқов,
ўқит. И.Мамасолиев


Тақризчилар: проф. Ў.Усмонов,
доц. М.Бегматов

СамДЧТИ 2019


5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой, япон, араб тиллари) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан курс иши ёзиш бўйича услубий кўрсатма.-С.: “СамДЧТИ нашри”, 2019, 26 б.

Давлат таълим стандартларида бакалавриат босқичи талабалари “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фани бўйича билимларини, касбий вазифасини курс иши ёзиш орқали намоён этишлари белгиланган. Ушбу услубий кўрсатмада курс иши мавзуларини танлаш, адабиётлар билан танишиш, уни ёзиш, расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнлари батафсил баён этилган.


Ушбу услубий кўрсатма 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой, япон, араб тиллари) бакалавриат йўналишларида таъ­лим олувчи талабаларга “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан курс иши тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнида услубий жиҳатдан ёрдам беради.
Мазкур услубий кўрсатма Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув-услубий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва нашрга тавсия этилган (2019 йил ............, ........-сонли мажлис баёни).
Кириш

Олий таълим муассасаларида курс иши ёзиш билимини намоён этиш шаклларидан биридир. Курс иши ёзиш талабалар учун назарий ва амалий билимларини ошириш, соҳа янгиликлари билан танишиш, битирув малакавий ишларини ёзишга тайёргарлик кўриш учун асос бўла олади.


Давлат таълим стандартлари бўйича бакалавриат босқичи талабаларининг “Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан олган билимларини, курс иши ёзиш орқали кўрсатиши белгиланган. Жумладан, 3-курс 5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой, япон, араб тиллари) бакалавриат таълим йўналишлари талабалари курс иши тайёрлашлари ва ҳимоя этишлари кўзда тутилган.

КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Курс ишини бажаришдан мақсад - ўқув режасида кўзда тутилган муайян фан бўйича маъруза ва амалий машғулотларда олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, умумлаштириш ва ушбу билимларни конкрет ижодий ва амалий масалаларни мукаммал ечишда қўллашдир.


5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой, япон, араб тиллари) таълим йўналишлари бўйича “ Тили ўрганилаётган мамлакатлар адабиёти” фанидан курс иши ёзишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • талабаларни ғарб ва шарқ адабиёти нмоёндалари ва уларнинг асарларини ўрганиши учун маълумотлар, илмий ва ўқув адабиётларини излаб топиш ва уларни ўрганиб чиқиш ҳамда жамлаб, хулоса қилиш учун мустақил таълим олиш фаолиятини фаоллаштиради;

  • назарий ва амалий материалларни таҳлил қилиш ва илмий хулоса беришни ўрганишда малакасини оширади;

  • келтирилган фактлар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганади;

  • талабаларда меъёрий, маълумотнома ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилади;

  • керакли материалларни расмийлаштириш асосида янгиликлардан ва адабиётлардан тўғри фойдаланишни ўрганади;

  • талабаларнинг маъруза ва амалий машғулотларда, мустақил фаолиятларда олган назарий ва амалий кўникмаларини ижодий масалаларни бажаришда қўллай олишини намойиш этади;

  • мустақил фикрлаш ва энг мақбул ечимларни қабул қилишга ўргатади;

  • ахборот технологиялари воситасида тайёрлаган ўз ишининг тақдимоти (ҳимояси)ни ўтказиш, унда курс ишини бажариш жараёнида эгаллаган натижаларни ишончли далиллар билан асослаш, ўзини дадил тута билиш, турли замонавий техник воситалар ва уларнинг дастурларидан фойдалана олиш қобилиятини кўрсатади;

  • ўқув жараёнида шаклланган коммуникатив кўникмаларини намойиш этиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қила олиш ва муросага келиш, мулоқотга қўшилиш, иш бўйича саволларга асосланган жавоб бериш, этика қоидаларига риоя қилган ҳолда баҳслашиш, музокаралар ва давра суҳбатларида қатнашиш имкониятини намойиш этади;

  • талабаларда гуруҳ билан ишлаш кўникмаларини фаоллаштириш, олдинга қўйилган мақсадни бажариш бўйича ташаббус кўрсатиш қобилиятини кенгайтириш, умумий масалаларни ечишда ҳамкорлар билан ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлайди;

  • мустақил ижодий ишлаш, маълумотларни излаш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун замонавий компьютер ва ахборот технологияларидан фойдалана олиш, ижодий ишлаш жараёнини тўла ниҳоясига етказиш масъулиятини ҳис этишга ўргатади;

  • битирув малакавий ишларини ёзишнинг бирламчи тайёргарлигидан ўтади.




Download 110.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling