Tafovut va og’ishishlar tahlili


Download 38.36 Kb.
bet1/7
Sana25.02.2023
Hajmi38.36 Kb.
#1229477
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Tafovut va og\'ishishlar tahlili (1)

Tafovut va og’ishishlar tahlili


Алоҳида бўлинмаларнинг, алоҳида бошқарувчиларнинг, умуман корхонанинг фаолиятини баҳолаш харажатларни назорат қилишнинг муҳим қисмидир. Ишлаб чиқариш участкаларининг менеджерлари рахбарлар каби хизмат кўрсатиш ва товарларни сотиш учун жавобгардир, нима бўлганини (ҳақиқий харажатларни) нима бўлиши лозимлиги (режалаштириладиган ёки меъёрий харажатлар) билан мунтазам қиёслаб турадилар. Ҳақиқий харажатлар билан меъёрий ёки бюджет (режали) харажатлар ўртасидаги тафовут оғиш (четга чиқиш) деб аталади. Оғиш миқдорини ва уларнинг вужудга келиши сабабларини аниқлаш жараёни оғишларни таҳлил қилиш деб аталади.
Назорат мақсадлари учун бюджет маълумотларидан четга чиқишни таҳлил қилишдан олдин ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўзгариш киритилиши лозим. Шу мақсадда ўзгарувчан бюджетдан фойдаланилади, у маҳсулот чиқаришнинг турли даражалари учун релевантлик доирасида (фаолиятнинг одатдаги даражаси доирасида) фаразли маълумотларни таъминлайди. Ўзгарувчан бюджет ёрдамида статистик бюджет ва ҳақиқий натижалар ўртасидаги боғлиқлик аниқ намоён бўлади.
Оғишларни ҳисоблаш ва уларни таҳлил қилиш. Ҳақиқий маълумотларни ва бюджет ёки меъёрий маълумотларни қиёслаб ҳақиқатда эришилган натижаларни таҳлил қилиш мумкин. Харажатлар тўғрисидаги бюджет маълумотлари одатда меъёрий маълумотларга нисбатан унчалик аниқ бўлмайди, шу боисдан бундан кейин фаолиятни баҳолаш учун меъёрий харажатлардан фойдаланамиз.
Оғишларни (четга чиқишларни) аниқлаш ташкилот фаолиятини баҳолашда биринчи қадамдир. Оғишларни аниқлаш бутун фаолиятнинг самарали ёки самарасиз соҳаларини ёки алоҳида соҳалари ва вазифаларини аниқлашга ёрдам беради. Оғиш миқдорини аниқлашдан ташқари бу оғиш сабабларини аниқлаш ҳам жуда муҳим. Оғиш сабаби маълум бўлса, бошқарувчи муаммони ҳал қилиш учун тегишли чораларни кўра олади.
Меъёрий харажатлар —- бу харажатларнинг режалаштирилаётган даражаси бўлиб, харажатлар қандай бўлиши лозимлигини кўрсатади. Демак, ҳақиқий харажатлар меъёрий харажатлардан кўп бўлса, бундай оғиш мақбул (ижобий) ҳисобланади, бунинг акси бўлса – оғиш номақбул (салбий) ҳисобланади.
Операция фойдасига ижобий таъсир қиладиган, яъни фойдани кўпайтирадиган оғиш мақбул оғиш ҳисобланади. Демак, номақбул оғиш — бу операция фойдасига салбий таъсир қилувчи оғишдир. Агар ҳақиқий даромад режалаштирилган даражадан ортиқ бўлса оғиш мақбул ҳисобланади, акс ҳолда номақбул бўлади. Харажатлар кўрсаткичлари бўйича оғишлар бунинг тескарисидир.
Оғишлар таҳлилидан саралаб фойдаланиш мумкин. Кўп компаниялар жуда катта бўлади ва фаолиятнинг барча соҳаларини батафсил қараб чиқиш имконияти бўлмайди. Одатдагидан ташқари маҳсулотлар соҳаси ёки фаолиятнинг ғайриоддий ёмон ёхуд яхши натижаларини ўрганиш оғишлар бўйича бошқариш деб аталади. Бу тизимга мувофиқ раҳбарият томонидан белгиланган маълум лимитдан, масалан, ±4 % дан ортадиган оғишлар таҳлил қилинади.
Умумий ишлаб чиқариш харажатлари, бевосита материаллар ёки ишлаб чиқариш харажатларининг бошқа элементи учун, харажатларнинг ҳар бир моддаси учун оғишларни ҳисоблаш мумкин.
Таҳлилиётчилар барча оғишларни уч турга ажратишади:
1. Бевосита материаллар сарфидаги оғишлар
2. Бевосита меҳнат сарфидаги оғишлар.
3. Умумий ишлаб чиқариш сарфларидаги оғишлар.

Download 38.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling