Трубали ўтхоналар


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza



ТРУБАЛИ ЎТХОНАЛАР. 
Кимё ва нефтни қайта ишлаш заводларининг трубали печлари бир-биридан 
конструкциясига, технологик ва иссиқлик техник параметрларига, шунингдек, 
ўлчамларига қараб фарқланади. Шундан келиб чиқиб уларни монтаж характеристикалари, 
элементларни емирилиши турлари, таъмирлаш таркиби ва усуллари турличадир. 
Қарийб барча ўтхоналар радиант-конвекцион, яъни уларнинг трубали змеевиклари 
радиант ва конвекцион камераларда жойлашган. Бу камераларнинг ўзаро жойлашуви 
ўтхоналарнинг конфигурациясини белгилаб беради.
 
 
 
4.9. Ўтхона конструктив элементлари. 
Замонавий труба ўтхоналарининг конструктив элементлари: пойдеворлар, металл 
каркаслар, деворлар билан гумбазлар, трубали змеевиклар, гарнитура, ёқилғи 
ускуналари, ёқилғи, ҳаво ва буғ таъминоти тизими, зинапоялар ва хизмат кўрсатиш учун 
ва таъмирлаш учун майдончалар, мўрилар ва тутун чиқиш трубалари, буғ қиздиргичлар 
ва рекуператорлардир. 
Трубали ўтхоналар пойдеворлари монолит ёки йиғма темир-бетондан ишланади. 
Пойдеворларнинг ер ости қисми, яъни ер сувлари таъсири остидаги қисмини пухта 
гидроизоляция қилинади. Гидроизоляция қатламига тегиб турган нефт маҳсулотлари 
унинг яхлитлигини бузади, бу эса пойдеворнинг бузилишига олиб келади. Шунинг учун 
монтаж ва таъмирлаш вақтида дренаж қурилмаларининг ишлаб турганлигини назорат 
қилиб туриш керак, бу қурилмалар сувни, ундаги мавжуд бўлган нефт маҳсулотлари билан 
бирга (бунда сувлар мавжудлигини ўтхонадаги ёки атроф-муҳит коммуникациясидаги) 
тасодифий ўтказиб юборишлар натижаси деб тушуниш мумкин. Мунтазам равишда сувни 
четлаштириш учун мўлжаллангандир. Нефть маҳсулотлари билан ифлосланган пойдевор 
участкаларини биринчи таъмирлашдаёқ яланғочлаб, қумпуркагич қурилма ёрдамида 
тозаланади ва яна гидроизоляциялаб қопланади. 
300-400 
0
С да пойдевор пойдеворидаги бетон кристаллизация сувлари йўқотилади, 
натижада бетон бузилади, кукунга айланади. Шунинг учун пойдеворлар изоляциясини 
пухталигини юқори температуралар таъсиридан мунтазам равишда текшириб туриш 
керак. Тўшама ва пойдевор орасидаги ҳаво циркуляция каналлари доимо озод, бўш ҳолда 
бўлиши керак. Одатда оддий ғиштдан ясаладиган иссиқлик изоляцияси қатлами эса 
шикастланмаган бўлиши керак. 
Ўтхонанинг металл каркаси фазовий рамадан иборат бўлиб, ичкаридан радиант ва 
конвекцион камераларни рамага солиб туради (обрамляет). Каркас трубали ўтхонанинг 
қарийб барча элементлари юкламасини ўз устига олади, шунинг учун унинг яхлитлигини 
ва мустаҳкамлигини бузилиши ўтхонанинг ўша заҳотиёқ тўхтаб қолишига олиб келади. 
Металл каркас устунларининг мустаҳкамлигини бузилишига, устунларга трубали 
змеевик орқали берилаётган ва уларни қимирлатиб қўядиган зарбалар, шунингдек, 
юқорига юк кўтарувчи тўсинлар температуралар деформацияси ёки устунларни
каркас 
формалари температуралар деформацияси сабаб бўлади. Таъмирлаш ва монтаж вақтида 
устунлар негизидаги шарнирларни текшириш зарур, бу эксплуатация вақтида уларни 
қадалиб қолишларини олдини олиш учун қилинади. Осма гумбазлар иссиқлик 


изоляциясининг етарли даражада мустаҳкам бўлмаганлигидан юқориги юк кўтарувчи 
тўсинлар ва фермаларнинг остки белбоғлари сезиларли даражада температуралар 
деформацияларга учраши ва интенсив атмосфера коррозияси таъсирида бузилиши 
мумкин. Шунинг учун айтиб ўтилган элементлар таъмирлаш вақтида диққат билан 
текширилиши лозим. 
Металл каркаснинг барча элементларини нормал эксплуатация вақтида атмосфера 
коррозиясидан мустаҳкам ҳимояланиши учун уларга иссиқликка бардош қопламалар 
суркаш лозим (масалан, ўтхона лаклари). 
Трубали змеевиклар, футеровка ва бошқа конструктив группаларни монтаж қилиш 
қийинчилик туғдирмаслиги учун металл каркас элементларини монтаж вақтида яхшилаб 
текшириш зарур. Ретрубенд камерали труба панжараларига алоҳида эътибор бериш керак. 
Трубали панжаралар қаттиқ шароитларда ишлайди: ўтхонанинг ички бўшлиғи 
томонидан улар тегишли камераларнинг (радиант ва конвекцион) юқори температуралари 
таъсирига учрайди. Ретрубенд камералар ичида эса, мавжуд участкадаги хом-ашё 
температурасига яқин бўлган температура белгиланади. Бу панжараларнинг тоб 
ташлашига ва коррозион емирилишининг тезлашишига олиб келади. Ҳар бир 
таъмирлашда панжаралар ички деворларининг изоляцияси ҳолатини яхшилаб текшириш 
керак ва уларнинг муддатидан олдин бузилишини олдини олиш чора-тадбирларини кўриш 
керак. Панжаралар юзаси торкретирование суркалган изоляция қатламлари узоқ муддатга 
чидайди. 
Печ ости ва деворлари етарли даражада мустаҳкам бўлиши керак, юқори бўлмаган 
иссиқлик ўтказувчанлик билан характерланиши ва печ камералари ва ўт ёқгичлари 
герметиклигини таъминлаши керак. 
Фақат оловбардош ғиштдан ясалган ва ичкарисидан иссиқлик изоляцияси ва 
герметиклик қатламлари билан қопланган деворлар конструкцияси бўйича оддийроқ ва 
мустаҳкамроқдир. Металл тунукасидан қилинган штукатурка ёки қоплама герметиклаш 
қатлами бўлиб хизмат қилади. 
Ёқиш камерасининг иссиқлик кучланишига кўра оловбардош тахни А, Б ва В 
маркали шамот ғиштидан ишланади. ГОСТ га мос равишда А маркали ғиштнинг 
оловбардошлилиги – 1730
о
С, Б маркасиники – 1670
о
С дан кам эмас, В марканики эса – 
1580 
о
С. 
Замонавий ўтхоналар деворлари турли шаклдаги оловбардош ғишт кўринишидаги 
блоклардан йиғилгандир. 
Ёнма-ён блоклар туташувчи юзалари бўртиқлар ва уларга тўғри келадиган 
чуқурчалар билан таъминлангандир, улар қулф-лабиринтларни ҳосил қилади. Бу 
камераларнинг мустаҳкам герметиклигини таъминлайди ва балкаларни ўтхона каркасига 
маҳкамланган стержен ва балкалар блокларида йиғиш имконини беради. Ўтхона ичига 
қаратилган блоклар четлари силлиқдир. Блоклар орасида эритманинг бўлмаганлигидан 
ҳар бир блок-ғишт қулфлардаги тирқишлар чегараларидаги температуралар 
деформацияларини осон қабул қилади ва компенсациялайди. Ёндош блокларнинг 
туташган юзаси бўртиқлар ва уларга мос келадиган чуқурчалар билан таъминланган, улар 
лабиринт-қулфларни ҳосил қилади. Бу камераларни мустаҳкам герметиклигини асослайди 
ва ўтхона каркасига маҳкамланган балкаларда блокларни йиғиш имконини беради. Ўтхона 
ичига қаратилган блоклар четлари силлиқ. блоклар оралиғида эритма борлигидан, ҳар бир 
блок-ғишт температуралар деформациясини қулфлардаги тирқишлар чегараларида осон 
қабул қилинади ва компенсацияланади. 
Охирги вақтларда кенг қўлланилаётган ўтхоналари нурланиш деворли бўлган 
алангасиз ёнадиган ўтхоналарнинг алоҳида хусусиятлари шундаки, уларнинг деворлари 
бутунлай ёки алоҳида участкаларида махсус керамик панеллар билан ёпилгандир. 
Тахлашдаги муҳим элемент бўлиб температура чокларини тўлдириш ҳисобланади. 
Температуралар чокларининг ўлчамларини конструкциясини, сонини аниқ сақлаш зарур. 
Асбест шнур диаметри чок кенглигидан камера 5 мм кўп бўлиши керак. Агар таъмирлаш 


вақтида тахлаш бутунлай олиб ташланса, температуралар чоклари кенглигини 1 метрга 5-
6 мм эритмадаги шамет тахламаси ҳисобидан белгиланади. 
Таъмирлаш 
практикасида 
иссиқлик 
сақлайдиган 
қатламнинг 
юқори 
температураларга чидамлилигини ошириш учун, баъзан, оловбардош сувоқлар 
ишлатилади, масалан, сульфит-спиртли барда (хромитли сувоқ) концентратининг сувдаги 
эритмаси. Шамот кукуни, лой ва суюқ ойнадан иборат сувоқлар яхши оловбардошлик 
хусусиятига эга. 
Ўтхоналарнинг тублари кўпгина ҳолларда иккита қатлам кўринишида: бевосита 
бетон тупроқ тўшагига тахланадиган оддий ғиштдан ясалган қуйи ва оловбардош ғиштдан 
ясалган юқориги. 
Ўтхоналарнинг гумбазлари одатда осма бўлади. Аркали гумбазлар ва енгил 
ғиштлардан ясалган гумбазлар камдан-кам учрайди. Бу ғиштлар шифт трубалари 
юзаларига жойлаштирилган бўлади, шунинг учун уларнинг таъмирланиши ва монтаж 
қилиниши ҳақида тўхталиб ўтириш шарт эмас. 
Осма гумбазлар герметиклиги ва узоқ муддатда ишлаши уларнинг монтажини 
диққат билан ўтказиш орқали таъминланади: блоклар бир-бирига зичлаб 
яқинлаштирилади; уларни осиб қўядиган осмаларни юқори температуралардан ва очиқ 
олов таъсиридан муҳофазаланади. 
Осма блоклар конфигурациясига боғлиқ ҳолда йиғиш вақтида ва ундан сўнг, 
биринчи навбатда осма юзалари остидаги туташувларни шамот эритмаси билан суртма 
мойи суркалади. Ундан сўнг изоляция қатлами шундай суркаладики, осма юза остига 
қаратилган куйи юзани қопласин ва уни буткул изоляция килмасин. Туташмаларнинг 
қолган барча участкаларини икки маротаба шамот эритмаси билан қопланади, кейин 
изоляция қатлами қопланади ва ниҳоят штукатурка қилинади. Ҳар бир қатлам қуритиш 
учун бир қанча муддат ушлаб турилади.
Юзалари лабиринтли туташмалардан тузилган кўлларда ва тишчаларда 
йиғиладиган шаклдор блоклар нисбатан узоқ муддат хизмат қилади ва гумбазнинг сифатли 
зичлигини таъминлайди. 
Монтаж ва таъмирлаш вақтида осма гумбазларнинг деворлар билан туташувларини 
диққат билан ишланади, температуралар деформацияларининг компенсациялаш учун 
зарур бўлган зарарларни назарда тутилади. Бу зарарлар деформацияланадиган изоляция 
(асбест арқони) билан тўлдирилади. Горизонтал бўйлаб тирқишларни аниқлашда (режада) 
1 пог.м.нм 4-6 мм га қиздирилганда гумбазлар ўлчамларини катталаштириш 
эҳтимоллигидан келиб чиқилади. Вертикал бўйлаб зазорларни аниқланганда эса, бундан 
ташқари, блоклар учун осмаларнинг узайиши эҳтимолидан келиб чиқилади. 
Печларнинг трубали змеевиклари ўралган трубалардан иборат бўлиб, бири 
иккинчиси билан турли конструкцияли қўшалоқ жуфтлар билан бирлаштирилган. Ҳозирги 
вақтда асосан икки турдаги труба бирикмалари учрайди: ретурбентли ва қўшалоқ жуфтли. 
Трубалар бириктиришнинг қўлланиладиган усули ва уни печда ўрнатиш (монтаж қилиш. 
Биринчи ҳолда трубалар учларини ретурбентларнинг уяларида развальцовка қилинади, 
иккинчи ҳолда эса уларга электр пайвандлаш орқали қўшалоқ жуфтлар пайвандланади. 
Ҳажми сезиларли даражада бўлган таъмирлаш усули ҳам трубали змеевикларнинг 
конструкциясига ва унинг жойлашувига боғлиқ. Шунингдек, ажратилмайдиган яхлит 
пайвандланган трубали змеевиклар ҳам учрайди. 
Печларнинг гарнитураси - бу трубаларнинг трубали панжаралар орасидаги 
бўшлиқларда блокларни йиғиш учун, деворларни осма гумбазларни футеровкалаш учун, 
осилиб туришини олдини олиш учун қўлланиладиган деталлар, шунингдек, конструктив 
безатишга боғлиқ ҳолда монтаж қилинадиган ва муҳофазалайдиган ойналардир. 
Трубалар учун осмалар ва кронштейнларни каркас элементларига маҳкамланади, 
ётиқлар ва конвекцион панжаралар эса – шу мақсадда махсус ясалган ўтхона пойдевори 
участкасига маҳкамланади. Бир камерали печларда конвекцион трубалар панжаралари
бундан ташқари , бир томонидан печнинг металлконструкциясига маҳкамланган бўлади. 


Яшаш жойларида панжаралар, кронштейнлар ва осмалар футеровкасига, санаб 
ўтилган элементлар температуралар деформацияларини яхши қабул қилинганлари учун 
тирқишлар колдирилади. Уларнинг синиши одатда йиғиш нотўғри олиб борилганлигидан 
келиб чиқади. 
Чўян ва муҳофазаловчи ойналарни печ каркасига чизмага қатъий риоя килган ҳолда 
ўрнатилиб маҳкамланади. Иш ҳолатида уларнинг қопқоқлари қобиқларга ўз оғирлиги 
таъсири остида ётиши керак. Бунга ўтириш юзаси (конструктив ўлчовлар)ни қия 
жойлаштириш орқали ва шарнирларнинг номослиги орқали эришилади. 
Зарурат туғилганда, конструкцияларга эгилувчанлиги монтаж қилингунча қадар 
текширилган пружиналар ўрнатилади. Ёқилғини ёқиш учун ускуналарнинг турли туман 
хиллари мавжуддир; уларни монтаж қилиш ва таъмирлаш шароитлари ёқилғи турига ва 
сифатига қараб аниқланади ва уларни аввалдан тайёрлаш ва ростлаш системасидаги 
ёнилғи аралашмаси ҳосил бўлишига қараб аниқланади. Ҳар бир таъмирлаш вақтида ёқилғи 
ускуналари (форсункалар ва горелкалар), шунингдек, ёқилғи узатиш линияларидаги 
арматуралар диққат билан текширилади; бу вақтда аниқланган камчиликлар бартараф 
қилинади. Ёқилғи узатиш ва пуркаш системасининг ифлосланиши натижасида 
таъмирланиш ҳолатлари жуда кўп учрайди. 
Барча форсункаларни монтаж қилишда ёқилғини бир текис тарқалишини 
таъминлаш учун уларнинг ўқлари горизанталлигига қатъий риоя қилиш керак. Газмазутли 
форсункаларни монтаж майдонига тайёр ҳолда келтирилади. Алангасиз панел 
горелкаларини керамик призмалардан ясалади, уларнинг ҳар бири бир, икки, тўрт ва 
тўққиз тунеллардан иборат бўлади. Керамик призмага пайвандланган тақсимловчи 
трубкалари киради. Бу трубкалар, инжекторлар, соплолари ва ҳаво узатиш ростлагичлири 
билан биргаликда таъминловчи завод томонидан тайёрланади. Призма ва тақсимловчи 
камера девори оралиғидаги зарарни диатом ушоқларидан тайёрланган изоляция билан 
яхшилаб тўлдирилади.
Мўрилар ва тутун трубалар, устахонадаги газларнинг каррозиясидан ва юқори 
температуралар таъсирига учрайди. 
Мўриларни ерда (улар ердан озгина кўтарилиб туриши ҳам мумкин), шунингдек, 
ердан анча баландда жойлаштириш мумкин. Биринчи ҳолатда уларни ғиштли ёки 
темирбетонли блоклардан тахланади ва улардан ер сувларини чиқишини мустаҳкам 
таъминланиши керак. Иккинчи ҳолатда мўрилар ичидан футеровка қилинган пўлат 
туникадан ясалган коробалар ҳолида бўлади. Одатда футеровкани коробани ўрнатиб, 
қотирилгандан сўнг бажарилади.
Мўриларда таъмирлаш ишларини олиб боришда қурумдан тозалаш учун люк-
газлар ўрнатиш назарда тутилади. Мўриларга шунингдек, ёнғин ўчириш тизими буғ 
ўтказувчилар уланади, уларни доимий равишда тафтиш қилиб турилади. Монтаж вақтида 
шиберларнинг қадалиб қолишини олдини олиш чора тадбирларини қўлланилиши зарур, 
шунингдек, уларни ростловчи қурилмаларнинг ҳам. 
Пўлатдан ясалган мўри трубаларни пойдеворга пойдевор болтлари билан уларнинг 
вертикаллигини текширилгандан сўнг маҳкамланади. Конус томонга пастга қараб 
кенгайиб борадиган янги трубаларнинг таянч юзаларига қараганда, эски труба 
конструкцияларининг таянч юзалари нисбатан кичикроқ. Шунинг учун пўлат трубалар 
қўзғалмас қисмга (якорга) маҳкамланган расчалканинг битта ёки иккита ярусида ушлаб 
турилади. Битта вертикал текисликда жойлашган юқориги ва қуйи ярусларнинг 
расчалкаларини битта умумий якорга маҳкамланади. Таъмирлаш вақтида худди атмосфера 
каррозиясига учраган расчалка трослари ҳолатини текширилгани каби, уларнинг якорга 
ёки трубага маҳкамланишини ҳам текширилади. 
Мўри трубаларнинг қуйи қисмларини ҳам оловбардош ғишт билан футеровка 
қилинади; футеровка баландлиги 10 м дан 15 м гача. Футеровка пўлат трубаларнинг 
тебранишларини сўнишига ёрдам беради, шунинг учун уни жуда эътибор билан бажариш 


керак; футеровка ва труба деворлари оралиғидаги зазорларни қурумлар билан ёки 
инфузорли тупроқ билан тўлдирилади. 
Мўри трубаларнинг пўлат деворлари ички томондан ўтхона газлари каррозияга дуч 
келади, ташқи томондан атмосфера каррозиясига. Қурумнинг куйиб кетиши ёки 
алангаланиши ҳолатида трубалар юқори температураларгача қисқа муддатли қизиб кетиш 
ҳолатида бўлади. Таъмирлаш вақтида труба деворларининг ҳолатини болға билан уриб 
кўриб ва мустаҳкамлиги шубҳа туғдираётган участкаларда контрол пармалаш орқали 
текширилади. 
Ўтхона газлари трактида ўтнатиладиган буғ қиздиргичлар ва ҳаво қиздиргичлар 
(конвекцион камерада ёки мўрилардаги) худди шундай юқори температуралар шароитида 
ва ҳосил бўлиши мумкин бўлган коррозия шароитларида ишлайди. Уларни эксплуатация 
қилиш шароитлари яна шунинг учун ҳам, улар кескин температуралар деформацияларига 
дуч келади. 
Буғ қиздиргич ва ҳаво қиздиргичлар таъмирлаш, ишдан чиққан трубаларни 
алмаштиришга асослангандир. Баъзи ҳолларда навбатдаги йирик таъмирлаш ўтказилгунга 
қадар яроқсиз трубаларни ҳар икки томандан тиқинлар ёки қопқоқлар билан беркитиб 
қўйилади. Агар ҳаво қиздиргич секциясидаги ишдан чиққан трубалар сони умумий 
трубалар сонининг 15% дан кўп бўлса, у ҳолда секция (тўпламни) бутунлай 
алмаштирилади. Таъмирлаш вақтида трубалар юзаларини қурумдан механик усулда 
(металл шомполлар ёрдамида) ёки сув оқими ёрдамида тозаланади. Ҳаво иситгич 
коробалари герметик бўлиши зарур ва ўтхона газларини тоза ҳаводан пухта 
изоляцияланиши лозим. Шу муносабат билан зичлаш мосламаларини пухталигини 
яхшилаб текшириш лозим. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling