Тузувчилар


Download 234.5 Kb.
bet1/12
Sana16.06.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1517246
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мухаммадова


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

Педиатрия” фанидан




Мустақил иш


Мавзу: “ЭМЛАШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ”



Тайёрлади:

КБИ-21-6 гуруҳ талабаси
Мухаммадова Рудоба









Ч ИРЧИҚ 2021


РЕЖА:



  1. Эмлаш қоидалари

  2. Профиктика емлаш хақида

  3. Эмлашни ташкил этиш

  4. Эмлаш жадвали

  5. Эмлаш хоналарига қоилган талаблар



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.
Ушбу Қоида ва Меъёрлар 1996 йил 29 августдаги “Фуқароларнинг соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, 2015 йил 26 августдаги 393-сонли “Ахолининг Санитария-эпидемиологик осоишталиги тўғрисида”ги Қонунлар ва Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг олиб бораётган иммунизация сиёсати асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур қоидаларда ЖССТнинг Кенгайтирилган Иммунизация Дастури, Ўзбекистон Республикасидаги Миллий Иммунизация Дастури талаблари, жамоа иммунитети таранглиги бўйича ўтказилган кўп йиллик кузатув натижалари, юқумли касалликлар билан касалланишлар ҳамда фойдаланиладиган вакцияналарнинг эпидемиологик жиҳатдан самарадорлигини ва хавфсизлиги ҳисобга олинган.
Ушбу қоидалар ва меьёрлар бўғма, кўк йўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча, шол, сил, эпидпаротит, вирусли гепатит “В” (ВГВ), heamophilus influensea b тури (ХИБ) ва ротавирус инфекциялари ҳамда бошқа турдаги юқумли касалликлар профилактикаси чора-тадбирлари тизимида қўлланилади.
Иммунопрофилактиканинг мақсади специфик профилактика воситалари орқали бошқариладиган юқумли касалликлар билан касалланишни батамом тугаллаш, касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш, хусусан:



  • шол касаллигидан ҳалос бўлган ҳудуд мақоми даражасини ушлаб туриш;

  • бўғма касаллиги рўйхатга олинишига йўл қўймаслик;

  • 2020-2030 йилларда қизамиқ ва қизилча касалликларини камайтириш ва йўқотиш;

  • ВГВ билан касалланишни камайтириш ва бу инфекциядан ўлим ҳолатлари келиб чиқишига йўл қўймаслик;

  • ХИБ (heamophilus influensea b) ва ротавирус инфекциялар билан касалланишни камайтириш ва ўлим ҳолаталарига йўл қўймаслик;

  • сил касаллигини тарқалган (генерализациялашган) шаклларини ривожланишини олдини олиш.

Белгиланган мақсадни тадбиқ қилиш, қуйидаги вазифаларни амалга оширишни талаб қилади; сил, қизамиқ, эпид паротит, қизилча, ВГВ, шол, бўғма, кўк йўтал, қоқшол, ХИБ ва ротавирус инфекцияларга қарши профилактик эмлаш календарига мувофиқ болалар ва ўсмирларни эмлашга камида 95% га қамраш. Юқумли касалликларга қарши эмлаш – болалар саломатлигини муҳофазалаш борасида Давлат томонидан амалга оширилаётган кўп қиррали ғамхўрликларидан бири бўлганлиги учун у қулай, мажбурий ва бепул бўлиши лозим.


Чақалоқларни туғилган вақтида унга туғруқхонада олиши лозим бўлган эмлашлар ва уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилган “Эмлаш паспорти” берилади. Эмлаш паспортида ҳар бир ўтказилган ва навбатда ўтказилиши лозим бўлган эмлашлар кўрсатилиб қўйилади.
Профилактик эмлаш календари доирасида эмлаш ишлари мамлакатимизда ва чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган, дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш Бош Бошқармаси томонидан рўйхатга олинган, сертификатлаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга рухсат этилган, жорий этилган тартибга мувофиқ фойдаланиш йўриқномалари бўлган вакциналар билан ўтказилади.

Эмлаш ўтказилаётган жойларда хавфсиз эмлашни ташкил этишга, вакциналарни жорий этилган талаблар асосида сақлашга, ташишга ҳамда профилактик эмлаш календарига мувофиқ эмланиши лозим бўлган аҳоли гуруҳлар (контингентлар)ни камида 95% ни эмлашга қамраб олинишига даволаш-профилактика муассасаси раҳбари шахсан жавоб беради.


Барча ДПМ врачлари билиши шарт бўлган вазифалар:





  • профилактик ва эпид. кўрсатма асосидаги эмлаш календарларини;

  • хавфсиз эмлашни таъминлаш;

  • ҳар бир эмлаш турига бўладиган қарши тиббий чекловларни;

  • “совуқлик занжири”га амал қилиш қоидаларини;

  • эмлашдан кейин содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни;

  • эмлашни ташкиллаштириш ва вакцина, шприц ва эмлаш зарур бўлганлар эхтиёжни белгилаш ҳамда хисоботларни тўғри шакиллантиришни.

Барча ДПМ врачлари, муассасанинг қайси тиббий хизмат турига ихтисослашганидан қатъий назар, жумладан, махсус кабинетларда ишловчилар, шифохоналарда, клиникаларда, тез-тиббий ёрдам кўрсатиш станцияларида ва соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасаларида ишловчи барча ҳодимлар, болалар билан биринчи бор учрашганда, болани эмланлиги ёки эмланмаганлигини аниқлашлари лозим (эмлаш паспорти ёки 063/у шаклдан нусха олдирилиб) сўнгра тиббий ёрдам кўрсатилиб бўлгандан кейин болани эмлаш календарига мувофиқ эмлаш учун тегишли муассасага юборилади.





Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling