Вахабова дилрабо бахтияровна психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари
Download 2.78 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- I - БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
- II-БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
- Хулоса ва таклифлар...................................................................................... 102 К И Р И Ш
- “Психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари
ВАХАБОВА ДИЛРАБО БАХТИЯРОВНА Психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари МУНДАРИЖА КИРИШ..............................................................................................................3 I - БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ 1.1. Психология ва спорт психологияси фанини ўқитишда таълимнинг фанга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш тажрибасидан...................6 1.2. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда инновацион технологиялар............................................15 II-БОБ. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯ ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ 2.1.Психология ва спорт психологияси фанининг ўқув дастури.....................22 2.2. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича маъруза матни............................................................................39 2.3. Спортчиларни техник жихатдан тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси бўйича кейслар .....................................................................................60 2.4. Назорат топшириқлари бўйича саволлар ва тестлар................................76 2.5. Спортчиларни техник тайёргарлигида “ПСИ-10” дастуриниг афзаллиги юзасидан тақдимот.......... ………………………………………………………85 Хулоса ва таклифлар......................................................................................102 К И Р И Ш Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 12 июндаги №4732 сонли Фармони қабул қилинди1. Мазкур фармонда: - олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш; - юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш; - олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаши ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши; - олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиши каби вазифалар белгилаб берилди. Ҳозирги даврда янги педагогик технология асосида ўқитиш ҳақида матбуотда турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Таълимга янгича, технологик ёндашиш ҳақида фикр юритилиши тасодифий ҳол эмас. Янги педагогик технология асосида ўқитишни йўлга қўйиш, таълим жараёнини ўқувчилар учун тушунарли ва қизиқарли соҳаларини яратиш учун тинимсиз изланиш ўқитувчининг муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда. Шундай қилиш керакки, ўқувчилар педагогик жараённинг фаол субектларига айлансинлар. Барча таълим турлари каби Спорт психологияси дарсларида ҳам педагогик технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир. Шундан келиб чиқиб биз тадқиқотимиз мавзусини “Психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари деб номладик. Маълумки, ҳозирги кунда жамиятда психологик билимлар билан қуролланган мутахассисларга нисбатан ижтимоий буюртманинг кўпайиши булғуси мутахасисларни ҳозирги замон талабига жавоб берадиган даражада тайёрлашни тақозо қилмоқда. Президент Ислом.Каримов асарларида, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисидаги қонун» ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да, «Миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкураси» ҳужжатларида мутахассислар олдига улкан талаблар ва масъул вазифалар юкламоқда. Ана шу вазифаларни амалиётда ўз ифодасини топтиришда психология фани муҳим рол ўйнайди. Ҳеч бир жисмоний машқлар, жисмоний хатти-ҳаракатларни психиканинг психомотор, ақлий интеллектуал, когнитив, хиссий-иродавий соҳаларининг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун психология фани ҳам спортчилар фаолияти самарадорлигини оширишда бевосита ва бавосита ўрганадиган фанлар сирасига киради. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олаётган талабалларга “Психология ва спорт психологияси” фани умумкасбий фанлар қаторида ўқитилади. Download 2.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling