Vi боб. Нейротехнологиялар ва сунъий интеллект ўқув мақсади


Download 426.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana12.03.2023
Hajmi426.56 Kb.
#1262286
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Raqamli 4-mavzu



VI боб. НЕЙРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ 

Ўқув мақсади: сунъий интеллектнинг ривожланиш тарихи ва 
интеллектуал ресурслардан самарали фойдаланиш механизмларини 
ўрганишга доир назарий билимларни шакллантиришдан иборат.
 
Таянч иборалар: сунъий интеллект, нейротехнологиялар, 
интеллектуал капитал, нейротармоқ, интеллектуал ресурс. 
 
6.1. Сунъий интеллектнинг ривожланиш тарихи. 
Нейротармоқнинг хусусиятлари 
Сунъий 
интеллект 
ҳақидаги 
тасаввур ва бу соҳадаги изланишлар – 
“ақлий машиналар” ишлаб чиқаришга 
илмий 
ёндашиш 
биринчи 
бўлиб 
Станфорд университетининг (АҚШ) 
профессори Джон Маккарти ташаббуси 
асосида 1956 йили ташкил топган илмий 
тўгаракда пайдо бўлди
1

“Интеллект” 
сўзи 
лотинча 
“intellectus” сўзидан келиб чиққан бўлиб, у билиш (аниқлаш), тушуниш ёки 
фаҳмлаш (ақл) маъносини беради. Инглиз тилида “artificial intelligence” 
атамаси “мантиқий мулоҳаза қилиш қобилияти” ёки “сунъий ақл” 
тушунчасида қўлланилади. Сунъий интеллектнинг кўплаб таърифлари 
орасида қуйидагиларда тўхталиб ўтамиз: 
✓ инсон фаолиятининг интеллектуал турларини (ўйинлар, нақшларни 
аниқлаш, таҳлилий фаолият ва шу кабилар) математик, дастурий ёки аппарат 
моделлаштириш муаммоларини ҳал қиладиган илмий йўналиш; 
✓ ижодий вазифаларни ишлай оладиган ҳамда шу ҳақидаги 
билимларни хотирада сақлайдиган техник ёки дастурий тизим. Интеллектуал 
тизим учта асосий блокни ўз ичига олади: маълумотлар базаси, ҳисобловчи 
ҳамда ихтисослашган дастурларсиз маълумотларни киритиш учун 
компьютерлар билан алоқа қилишга имкон берадиган ақлли интерфейс;
✓ ақлли дастурлар ёки роботларни яратиш вазифаси қўйилган 
информатика ва ахборот технологияларидаги йўналиш; 
✓ тизимнинг ташқи маълумотларни таҳлил қилиш ва шарҳлаш, 
мустақил ўрганиш ва қўйилган муаммоларни ҳал қилиш учун олинган 
билимлардан фойдаланиш қобилияти. 
Сунъий интеллектли тизимларга: ахборот-қидирув тизимлари (савол-
жавоб тизимлари), ҳисоб-мантиқ тизимлари ва эксперт тизимлари киради. 
Ҳар қандай интеллектуал тизим, унинг қаерда қўлланишига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда, одам-машина тизимидир. Машина сифатида ЭҲМ 
1
David Poole Alan Mackworth Artificial Intelligence: Foundations of Computational Agents, Cambridge University 
Press, 2010. 


ишлатилади. Тизимнинг вазифаси охирги фойдаланувчига у ёки бу масалани 
ечишда унинг касби фаолияти доирасида малакали мутахассис 
(эксперт)ларнинг йиллар давомида орттирган билимларидан фойдаланиш 
учун имконият яратишдан иборат. Бунинг учун ЭҲМ таркибига билимлар 
манбаи ва интеллектуал интерфейс кириши керак. Билимлар манбаида 
характерли бўлган масалаларни ечиш усуллари ҳақидаги ахборотлар 
сақланади. Интеллектуал интерфейс масалани ечиш жараёнида охирги 
фойдаланувчи ва тизим ўртасидаги ўзаро муносабатни (ҳаракатни, ишлашни) 
таъминлайдиган сўнгги фойдаланувчининг ҳамма воситаларини ўз ичига 
олади. 
Муаммони ҳал қилишга қаратилган, охирги йилларда яратилган эксперт 
тизимларининг таҳлили шуни кўрсатадики, яратувчиларнинг асосий куч-
ғайрати саноат ва конструктор-технологик корхоналарда самарали 
қўлланувчи системалар яратишга қаратилган. 
Сунъий интеллект ҳақида биринчи марта 1950 йилларда фикр юрита 
бошланди, яъни ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқлардан сўнг 
компьютерларни 
“ўйлашга” 
мажбурлаш 
ва 
одамлар 
томонидан 
бажариладиган вазифаларни уларга юклаш ғоялари пайдо бўлган.
Сунъий интеллект технологияси одамлар каби ақлли компьютер ёки 
машиналарнинг 
ихтиросига 
асосланган. 
Яъни 
инсоннинг 
ақлий 
қобилиятларини ўрганиш натижасида интеллектуал дастурлар ва тизимлар 
ишлаб чиқилмоқда. Сунъий ақл – одамга ўхшаш когнитив функцияларни 
бажарадиган машина. Мутахассисларнинг фикрига кўра, сунъий интеллектдан 
фойдаланиш мураккаб ва мажмуавий вазифаларни ҳал қилишга, 
самарадорликни оширишга ёрдам беради. Интернетнинг расмий манбаларига 
кўра, 2018 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти сунъий 
интеллект бўйича Тавсияномани ишлаб чиқишни бошлади. 
Бугунги кунда йирик компаниялар сунъий интеллект тизимларини 
ривожлантиришга турли хил ёндашувларни қўллашмоқда. Одатда, ушбу 
ишланмалар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: масалан, 
мижозларнинг юзларини таниб олиш, мижозлар эҳтиёжларини таҳлил қилиш 
ва индивидуал таклифларни яратиш; хавфсизлик тизимлари (кибер 
фирибгарликни аниқлаш, жиноятчилик йўллари билан топилган пулларни 
легаллаштириш); молия бозорларидаги савдо тизимлари.

Download 426.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling