Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Даргумон қарзлар бўйича


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

10-§. Даргумон қарзлар бўйича 
резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900) 
215. Даргумон қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва 
ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 
“Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётида амалга оширилади. 
216. Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар билан 
ҳисоб-китоблари бўйича даргумон қарзлари суммасига резерв 
ташкил қилинади ва 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига 
олиб борилади. 
Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар 
билан таъминланмаган корхонанинг дебиторлик қарзи даргумон 
қарз сифатида тан олинади. 
Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида 
корхонанинг 
дебиторлик 
қарзларининг 
инвентаризацияси 
натижалари асосида ташкил этилади. 
Резерв ҳажми ҳар бир даргумон қарз бўйича алоҳида, 
қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз 
суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида 
аниқланади. 
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан 
кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми 
ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг 
фойдасига қўшилади ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда 
солиқ базасига қўшилмайди. 
Илгари корхона томонидан даргумон қарз сифатида тан 
олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 “Даргумон қарзлар 
бўйича резерв” счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан 
ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган даргумон 


қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 
“Даргумон қарзлар бўйича резерв” счётининг дебетида ва 9390 
“Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида акс 
эттирилади. 
4910 “Даргумон қарзлар бўйича резерв” счёти бўйича 
аналитик ҳисоб ҳар бир даргумон қарз ва резерв ташкил қилинган 
муддат бўйича юритилади. 
217. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи 
счётлар (4900)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling