Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Download 227 Kb.
bet1/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Аудит


Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш
максади ва вазифалари.

  1. Аудитнинг пайдо булиши ва аудиторлик хизматини ташкил этиш зарурияти.

  2. Аудит фанининг мохияти, максади ва вазифалари.

  3. Аудит турлари. Аудит ва тафтиш ишларини режалаштиришни ташкил килиш.

  4. Аудит ўтказишнинг боскичлари.

Таянч иборалар
1844, 1929-33, 1940, 1949 йиллар, корхона эгалари, инвесторлар, кредиторлар, ахборот,
карор кабул килиш, тадбиркорлик, молиявий хисоботлар, бухгалтерия хисоби, солик тўловлари, операцион, молиявий хисоботлар, давлат, солик, молия, ўз хохиши, хакконийлик.
1. Аудитнинг пайдо булиши ва аудиторлик хизматини ташкил этиш зарурияти.
Молия хисоботларини ташки фойдаланувчиларга такдим этиш, заруриятнинг пайдо булиши, мустакил аудиторлик текширувларни ўтказишга сабаб булди. Хозирги вақтда аудиторлик фаолиятини такомилллаштириш ва ривожлантиш давр талабидир. Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустакил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар. "Аудит" сўзининг таржимаси "тингловчи" маъносини англатади.
Ўзбекистонда аудиторлик касби 1990 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. Бозор муносабатларининг ривожланишида бозор инфраструктураси унинг ажралмас элементи сифатида вужудга келди. Аудиторлик амалиёти бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ўзининг хусусиятларига эга. У ҳар бир мамлакат хусусиятларининг, унинг давлат тузилиши тизим иктисодий ривожланиш даражасини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолияти 09.12.1992 йилда кабул килинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Конунга мувофик, ҳамда янги ўзгартиришлар киритилган 26 май 2000 йилги янги конунга, Аудиторлик Фаолияти Миллий Стандарти (АФМС) га мувофик фаолият олиб борилади.
Аудитнинг пайдо булиши корхонани бевосита бошқариш билан шугулланувчилар (маъмурият, менеджерлар) ҳамда унинг фаолиятига ўз маблагларини йуналтирувчилар (мулкдорлар, акционерлар, инвесторлар) уртасидаги манфаат билан бевосита боглик. Корхона эгалари факат бошқарувчилар ва уларга буйсинувчи бухгалтерлар томонидан берилган молиявий ахборотларга ишонишни хохламас эдилар. Шунингдек, корхоналарнинг инкирози ҳамда маъмурият томонидан алдашларнинг усиши молиявий куйилмалар таваккалчилигини оширди. Акционерлар, маъмурият томонидан берилган молиявий хисоботлар корхонанинг хақикий молиявий холатини акс эттирилишини хохлар эдилар.
Корхонанинг молиявий холатини акс эттирувчи ахборотларнинг тўғрилигини текшириш ва молиявий хисоботларнинг тўғрилигини тасдиклаш учун ташқаридан мутахассислар таклиф килинар эди. Бу мутахассислар олдига куйилган асосий талаблар уларнинг халоллиги ва мустакиллигидан иборат эди. У даврларда кишилар учун бухгалтерия хисоби бўйича чукур билимларга эга булишлари талаб этилмас эди, аммо бухгалтерия хисобини мураккабашуви билан аудиторлардан юкори даражадаги профессионал тайёргарлик талаб килина бошланди.
Аудитнинг тарихий ватани Англия хисобланади. Чунки 1844 йилда Англияда акциядорлик компаниялар тўғрисидаги конунлар амалда кулланила бошлайди, бунга кура акционер компания бошқаруви 1 йилда камида 1 маротаба бухгалтерия хисоблари ва хисоботларини текшириш учун махсус мутахасисни-аудиторни таклиф килишлари шарт эди.
1929-1933 йиллардаги жахонда содир бўлган иктисодий кризиси профессионал бухгалтер- аудиторлар хизматига бўлган талабни ҳамда аудиторлик текширувларнинг сифатига бўлган талаб янада оширди. Кризис тугагандан кейин купчилик мамлакатдларда йиллик хисоботларда келтириладиган ахборотларнинг хажмига мажбурий талаб куйилди ва бу хисоботларнинг тўғрилигини аудиторлик хулосалари билан тасдиклаш ва уларни матбуотда нашр этишни мажбурийлиги амал кила бошлади. Аудит товламачиликка карши кучли куролга айланди.
Асримизнинг 40-йилларнинг охирига кадар аудит асосан ёзилган пул операцияларини тасдикловчи хужжатларни ҳамда молиявий хисоботларда бу операцияларни тўғри гурухланганлигини текширишдан иборат эди. Бу тасдикловчи аудит деб аталар эди.
1949 йилдан кейин мустакил аудиторлар купрок эътиборни компаниянинг ички назорат муаммоларига карата бошладилар. Чунки ички назорат тизимининг самаралилигида хатолар эхтимоли кам ҳамда молиявий маълумотлар етарлича тўлиқ ва аниқ булишлигини такоза этади. Аудиторлик фирмалари аудит текширувларига караганда купрок маслахатчилик фаолияти билан шуғуллана бошладилар. Бу тизимли йуналтирилган аудит деб атала бошлади.
Аудит ривожланишининг 3-боскичида текширувларни ва маслахатларни амалга оширишда мавжуд бўлган таваккалчиллика эътиборни каратиш ва таваккалчилликларни самарали бошқаришга асосий эътиборни каратди. Бунда мижоз фаолиятини текшириш, асосан хатолар ва товламачилик таваккалчиллик максимал бўлган жойларда амалга оширила бошланди. Бу таваккалчиликка асосланган аудит деб аталади.
70-йилларнинг бошида аудиторнинг халкаро андозалари яратила бошланди.
Англияда аудитор деб, - молиявий хисоботларни ишончлилигини назорат килиш бўйича фаолият курсатувчи мутахассислар тушунилади. Францияда эса мустакил аудиторлик фирмалари молиявий назорат ва хизматнинг куйидаги сахоларида фаолият курсатишади:
* бухгалтерия хисобини юритувчи, хисоботларни тузувчи ва шу сохада маслахат хизматини кўрсатувчи фаолият;
* молиявий хисоботлар ишончлилигини назоратини таъминловчи, хисоб варакалар бўйича комиссарлар.
АКШда молиявий хисоботлар тўғрилигини текшириш дипломли жамоа бухгалтерлар томонидан амалга оширилди.
Хамма ривожланган мамлакатларда бухгалтер-аудитор касбини эгалламокчи бўлган кишиларга узоқ йиллар давомида ўқиш ва амалий фаолият билан шуғулланишга тўғри келади. Бу касб эгалари фаолияти доимо аудиторлар палатаси томонидан текшириб берилади ва аудиторлар палатасидан чикиш аудиторлик фаолиятини давом эттиришни ман этади Аудитор хизматига бўлган эхтиёж куйидаги шарт-шароитлар сабабли пайдо булди:
* маъмурият томонидан объектив булмаган ахборотларни берилиши мумкинлиги (корхона эгаларига, инвесторларга, кредиторларга);
* кабул килинадиган карорларнинг натижаси ахборотнинг сифатига богликлиги;
* ахборотни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги.
Бу шарт-шароитлар мустакил экспертлар хизматига бўлган жамоа эхтиёжининг пайдо булишига олиб келди. Шу мустакил экспертлар махсус тайёргарликка, малакасига, тажрибага ва шу турдаги хизматни амалга ошириш учун рухсатномага эга булишни талаб килинар эди. Аудиторлик хизмати - бу воситачилик хизмати булиб, у молиявий ахборотни хақикийлигини тасдиклашдир.
Хақикий ахборотнинг мавжудлиги капитал бозорининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини оширишга имкон яратади, ҳамда турли-туман иктисодий карорларининг натижаларини бахолаш имкониятини беради.
Аудитор текширувини мажбурий булмаган холларда ҳам ўтказиш катта аҳамиятга эга.
Бозор шароитида корхоналар, кредит муассасалари ва бошқа хужалик субъектлари мулки, пул маблағларини ишлатиш, тижорат операцияларини ва инвестицияларни амалга ошириш бўйича шартномавий муносабатларини амалга оширадилар. Бу муносабатларнинг ишончлилиги албатта молиявий ахборотлардан фойдаланиш имконияти билан боглик. Ахборотнинг аниқлигини мустакил аудиторлар тасдиклайди.

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling