Ў збекистон републикаси олий ва ўрта-махсус мудофаа вазирлиги таълим вазирлиги


I. Амир Темур давлати, армиясининг яратилиши ва ташкилий тизими


Download 1.24 Mb.
bet3/21
Sana21.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1217508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 Амир Темур ўқув-услубий қўлланма

I. Амир Темур давлати, армиясининг яратилиши ва ташкилий тизими



    1. Амир Темурнинг буюк саркарда бўлиб шакилланиши

Истеъдоди унга буюк саркарда шарафини келтирди. Амир Темур мустаҳкам интизоми билан ажралиб турадиган, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтишга қодир мунтазам армия яратди, жангчиларда бўлажак ҳар қандай жангда ғалабага эришишга ишонч руҳини тарбиялади.
Амир Темур Чингисхон давридан етиб келган ҳарбий санъатни такомиллаштирди. У Чингисхон армияси таркибини ўрганиб чиқиб, унинг яхши томонларини таҳлил қилиб, камчиликларини аниқлаб, улардан воз кечди ва тубдан фарқ қиладиган ўз армиясини яратди.
Амир Темур тўғрисида жуда кўп асарлар, солномалар, илмий изланишлар ёзилган. Амир Темур юзлаб жангларда ғалаба қозонди ва бирор марта мағлубиятга учрамади. У ўз талабчанлиги билан ҳеч қандай куч қарши тура олмайдиган қудратли давлат яратди. Европа адабиётларида Амир Темур образи кўп ҳолларда нотўғри талқин қилинган: унинг қаттиққўллиги оширилиб кўрсатилиб, яратувчанлиги тўғрисида гапирилмаган ёки унинг эзгу ишлари камайтирилиб ёзилган. Бу тўғрисида давлатимиз биричи президенти қуйидагича ёзади “Не-не мадрасаю масжидлар, олий кошоналарни қурган, не-не олими фузалоларнинг бошини силаган, Қуръони каримни ёд билган инсон ёвуз бўлмайди. Қонхўр одам “Куч адолатда” дейиши мумкинми?” Бугунги кунда давлатимиз мустақиллик йўлидан дадил одимлаётган бир пайтда биз буюк аждодимиз Амир Темурнинг давлат тузуми ва саркардалик санъатини ўрганишимиз жуда катта аҳамиятга эга.
Амир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида Кеш вилоятининг ҳозирги Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида йирик барлос беги–амир Муҳаммад Тарағай оиласида дунёга келди.

Темурнинг болалиги ва ўспиринлиги Кеш тоғларида ўтди. Ёшлигида у ов ва отда мусобақаларни, найза улоқтириш ва камондан отишни хуш кўрарди, ҳарбий ўйинларга мойиллиги сезилиб турар эди. У ўн ёшга тўлгач, Тарағайнинг хизматида бўлган мураббийлар – отабегилар Темурни ҳарбий санъатга ва спорт ўйинларига ўргатдилар. Ёши улғайгач у кўпчилиги барлослардан бўлган болалигидаги дўстларини йиғди ва яхши қуролланган отряд ташкил этди.


Амир Темур ҳарбий хизматни маҳаллий ҳукмдорларда бошлади. У кичик лекин яхши қуролланган отрядга эга бўлди, у билан биргаликда ҳарбий­тактик тажриба орттирди. Тез орада Темурбекнинг жасорати бутун Қашқадарё водийсида машҳур бўлди. Шон­шуҳрат Темурбекни Мовароуннахрнинг амирлари билан яқинлаштирди.
XIV асрнинг ўрталарида Чиғатой улуси иккита мустақил давлатга бўлиниб кетди: биттаси Мовароуннахрда, иккинчиси эса Мўғулистонда, иккаласида ҳам ҳокимият чингизийларнинг қўлларида сақланиб қолинди. Мўғулистон Мовароуннахрда ҳукмронликни даъво қилиб босқинчилик сиёсатини олиб борди. Мовароуннахрда амирлар ўртасида доимо урушлар давом этиб турди, чингизийларнинг ҳокимияти эса кучсизланиб қолди.
1360–1361 йилларда Мўғулистон хони Туғлуқ Темур Мовароуннахрга бостириб кирди. У ҳеч қандан қаршиликсиз Қашқадарёгача етиб келди. Туғлуқ Темурнинг қуролли кучлари устунлигини ҳисобга олган йигирма уч ёшли Темурбек, Мўғулистон хони билан музокараларни олиб борди ва унинг хизматига кирди. Амир Темур ўзининг бу ҳаракати билан Кешда қон тўкилишини олдининг олди.
Мўғулистон хони Мовароуннахрда ўз ўғли Илёс Хўжани ҳукмдор этиб тайинлаганидан кейин Темурбек унга хизмат қилишдан бош тортди.
1362–1363 йилларда Амир Темур чингизийларнинг амири Ҳусайн (Қазағанхоннинг набираси) билан яқинлашди ва унинг синглисига уйланди. Улар иккаласи бир неча бор Илёс Хўжа қўшинига қарши ҳарбий ҳаракатларни уюштирдилар. 1364 йилнинг охирида улар Илёс Хўжа қўшинини Мовароуннахрдан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Шу вақтга келиб амир Ҳусайннинг бўйсунмас ҳукмдорлар билан кураши кучайиб кетди, бунда Темурбек унга фаол кўмаклашди. Саклар яшайдиган Сейистонга (ҳозирги Эрон ва Афғонистондаги вилоят) ҳарбий юришни олиб борган вақтида Темур ўнг қўли ва ўнг оёғидан яраланди ва бир умрга оқсоқ бўлиб қолди. Шунинг учун уни Темурланг (форс тилидан «Темур чўлоқ») деб аташган. Европаликлар уни «Тамерлан» деб юритганлар, Ғарбда у шу ном билан машҳур бўлди.
Туғлуқ Темурнинг ўлимидан кейин Мовароуннахрдан ҳайдалган Илёс Хўжа ўзининг мағлубиятини тан олишни хоҳламади. 1365 йилда у катта қўшин билан яна Мовароуннахрга қўшин тортди. Иккала амирларнинг хон билан кураши 1365 йилнинг 22 майида Чиноз яқинида, Чирчиқнинг қирғоғида бўлиб ўтди. Жанг пайтида шунақанги дўл ёғдики, ҳамма ёқ ботқоққа айланиб кетди. Бу жанг тарихга «Лой жанги» номи билан кирди. Ҳал қилувчи вақтда Ҳусайннинг қўшини қатъиятсизлик қилди, жанг бой берилди. Темурбек ва Ҳусайн қўшинининг қолган қисми билан аввал Самарқандга, кейин эса Балх вилоятида яширинди.
Илёс Хўжа ўша муваффақиятидан сўнг ўз ғалабасини мустаҳкамлаш мақсадида Самарқандга юриш қилди. Шаҳар яна мўғуллар босқини хавфи остида қолди, шаҳарнинг мудофаасини сарбадорлар бошчилигидаги тинч аҳоли ўз қўлига олди. Сарбадорлар ҳаракати XIV асрнинг 30-йилларида Хуросонда майдонга келди. Унда кичик савдогарлар ва ҳунармандлар иштирок этганлар, уларнинг шиорлари қуйидагича бўлган – «мўғулларга хизмат қилгандан кўра дорга осилган маъқул». Уларнинг лақаблари «сар» –бош, «дор» – дор, бошини дорга тикканлар сўзидан келиб чиққан.
Самарқанднинг мудофаасига Мавлонзода ва бошқалар бошчилик қилди. Аҳолининг ҳаммаси 12 ёшли болалардан то кексаларгача қўлига қурол олди. ҳимоя тактикаси такомиллашган даражага етди. Шаҳарнинг бош кўчалари очиқ қолдирилди, лекин ички кўчалар тўсиқлар билан тўсилди, тепасида эса занжирлар тортилди. Қулай жойларда камончиларнинг отишлари учун туйнуклар яратилди. Мўғуллар бир неча бор ҳаракатланиш мобайнида шаҳар атрофига ёриб киришга ҳаракат қилдилар, лекин катта талофатлар кўриб чекиндилар. Кейин отлиқлар жангга ташланди, улар ўзларининг учқур ҳаракатлари билан шаҳар ҳимоячиларини эсанкиратиб қўйишлари керак эди. Лекин сарбадорлар эсанкираб қолмадилар. Улар чавандозларни тор кўчаларга киритдилар, кейин эса тўсатдан уларга ўқ ёмғирини ёғдирдилар, тошлар ва ёғочлар билан уларга зарба бердилар. Мўғуллар чекинишга мажбур бўлдилар. Ўлат вабоси тарқалиб, улар отларининг катта қисмидан маҳрум бўлдилар.
1366 йилнинг баҳорида сарбадорлар раҳбарларининг орасида келишмовчиликлар юзага келганидан фойдаланган Темур, Ҳусайн билан бирга Самарқандга етиб келди ва сарбадорлар ўртасида тартиббузарликларни
чиқарганларнинг устидан суд ўтказди. Шундай қилиб, Ҳусайн ва Темур Самарқанднинг ва бутун Мовароуннахрнинг тўлиқ ҳукмдорига айландилар.
Ҳусайн мамлакатнинг йўлбошчисига айланди, Темур эса унинг ўнг қўли бўлди. Лекин тезда уларнинг муносабатлари кескинлашиб кетди. Ҳусайн Амир Темурнинг ҳарбий бошлиқларидан катта товонларни тўлашни талаб қилиб қолди ва янги истеҳкомларни қуриб Балхни мустаҳкамлай бошлади. Темур жанубга Қашқадарёдан Термизга, Амударё бўйларига тушди, дарёни кечиб ўтиб 1370 йилда Балх шаҳрини босиб олди.
Ҳусайннинг устидан қозонилган ғалабадан кейин Темурбек Мовароуннахрнинг ҳукмдорлари ўртасида бошлиқ бўлди. Балх эгаллангандан кейин вазирлар, беклар ва армия қўмондонлари ўртасида бўлиб ўтган қурултойда Темурбек Мовароуннахрда чексиз ҳокимиятга эга шахсга айланди.
Шу йили Амир Темур пойтахтни Кешдан Самарқандга кўчирди ва тез орада мустаҳкам деворлар ва қалъалар қурдира бошлади. Давлатни бошқариш билан бирга у ҳарбий юришлар ташкил этиб, Мовароуннахрдаги –Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ерларни, Фарғона ва Шош вилояти ерларини ўз давлати таркибига киритди.
Амир Темурнинг кейинги асосий вазифаси Мовароуннахрда кучли марказлашган давлатни барпо этиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва янги ерларни ўз давлати таркибига қўшишдан иборат эди.
Амир Темур 1318-1326 йилларда Чиғатой улусининг хони бўлган Кебекхоннинг давридан амал қилиб келинган маъмурий тизим–туманларга бўлиниш, яъни ўн минглик қўшинни етказиб бериш қобилиятига эга бўлган вилоятлар тизимини сақлаб қолди. Амир Темур даврида Самарқанд вилояти еттита тумандан иборат бўлган.
Марказлашган давлат ҳокимиятининг асосий таянчи, давлат чегаралари барқарорлигини ва янги ерларни забт этиш қуроли бўлиб хизмат қилган ҳарбий куч ҳисобланди.
Амир Темур армияси марказлашган ва ўта интизомли бўлиб, ўнг минг, минг, юзлик ва ўнликларга бўлинган эди. Ҳар бир ўнлик ўз командирига эга бўлган, ҳар ўнта ўнликнинг командирларидан биттаси юзликнинг командири этиб тайинланган ва ҳар бир қўшин бўлинмаси сафарда ҳам, лагерда турганда ҳам ўз ўрнини ва вазифасини яхши билган, ҳеч ким ўз ўнлигидан, юзлигидан, минглигидан ёки ўн минглигидан бошқа ёққа кетишга ҳаққи бўлмаган.
Армиянинг асосини Амир Темурнинг авлодлари, яъни барлослар ташкил этган, улардан катта­катта қўшин бирлашмаларининг қўмондонлари тайинланиб, улар жангда муваффақият ва мағлубиятлар учун жавобгар ҳисобланганлар.
Чиғатойлардан ишончли гвардияни, том маънода барлослар авлодидан ташкил этиш муҳим иш бўлиб ҳисобланди. Гвардия катта имтиёзларга эга бўлиб, давлатнинг таянчи бўлди. Унинг ёрдами билан Амир Темур Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ерларни ҳамда Фарғона ва ҳозирги Тошкент вилоятидаги ҳудудларни бирлаштирди.
Лекин ҳали ҳам Мўғулистон томонидан солиниб турган хавф­хатар тугаган эмас эди. Мўғулларнинг Олтин Ўрдаси ҳам мавжуд бўлиб, у ҳам Оқ Ўрда сингари Жўчи улусининг бир қисми эди. Ўша пайтда Амир Темур давлати билан Олтин Ўрда ўртасида Хоразм жойлашган бўлиб, у қадимдан Мовароуннахр билан умумий иқтисодий, сиёсий ва маданий манфаатлар билан боғлиқ бўлган. Мўғуллар даврида Хоразм икки бўлакка бўлинган эди: маркази Урганч бўлган Шимолий Хоразм – Олтин Ўрда сафига кирган, пойтахти Кат ҳисобланган Жанубий Хоразм – Чиғатойнинг улусига тегишли бўлган. XIV аср 60 йилларининг бошларида Хоразмнинг иккала қисми ҳам Сўфилар сулоласидан етишиб чиққан маҳаллий ҳукмдор Ҳусайн томонидан бирлаштирилди (1361–1372).
Амир Темур давлатининг асосини Мовароуннахр ташкил этган бўлса ҳам, айрим амирлар унинг ҳукмдорлигини қонуний деб тан олмадилар, чунки улар чингизийларга қарашли эдилар. Давлатнинг шимолий ва шарқий чегараларига доимо мўғуллар ва Оқ Ўрда ҳужум қилиб турди. Айниқса бундан Шарқий Фарғона, Ўтрор, Ясси (Туркистон) ва Сайрамнинг чўлли чегара ҳудудлари катта азоб­уқубатлар чекди. 1370–77 йилларда Мўғулистон ҳукмдори амир Қамариддин (Илёс Хўжанинг ўғли) бир неча марта Тошкент ва Андижонга ҳужум қилди. 1376 йилда эса у Фарғона водийсининг катта қисмини босиб олишга муваффақ бўлди ва шаҳар­қишлоқларни вайронага айлантирди.
Бу ҳол Амир Темурни Мўғулистонга қарши кетма­кет бир нечта ҳарбий юришларни амалга оширишга мажбур этди. Бу юришлар натижасида давлатнинг шарқий чегаралари хавфсизлиги таъминланди. 20 йил ичида (1370–1390) Амир Темур ҳаммаси бўлиб Мўғулистонга етти марта ҳарбий юриш уюштирди.
Хоразмни ўз давлатининг ажралмас қисми деб ҳисоблаган Амир Темур, Хоразмга бешта юришни амалга оширди. Биринчи юриш 1371 йилда Кат шаҳрини эгалланиши билан тугади. 1373–1375 йилларда уюштирилган иккинчи ва учинчи юришлар муваффақиятсиз тугади. Хоразм ҳукмдори Юсуф Сўфи 1376 йилда ўз қўшини билан бостириб кириб Бухоро ва унинг атрофларидаги шаҳарларни талади. Хоразмга навбатдаги юриш 1379 йилда амалга оширилди. Жанг пайтида европалик рицарлар мусобақаларига ўхшаш манзара бўлиб ўтди. Юсуф Сўфи Амир Темурни яккама­якка курашга чақирди, Амир Темур бу таклифни қабул қилди ва қалъанинг яқинига келиб рақибини чақирди, лекин у сўзида турмай курашга чиқмади.
Шундан сўнг Амир Темурнинг жангчилари жангни бошладилар ва шаҳарни эгалладилар. Хоразм ҳукмдори мағлубиятини тан олди ва Амир Темур билан сулҳ тузди. 1388 йилда Олтин Ўрда хони Тўхтамиш қўшинининг бир қисмини Хоразмга қолдирди. Бу ҳол Амир Темурни навбатдаги–бешинчи юришни уюштиришга мажбур этди. Ушбу ҳарбий юришдан кейин Хоразмнинг бутлиги тикланди ва у Амир Темур мулкига киритилди.
Ўз давлатини мустаҳкамлаб, Амир Темур қалъаларни мустаҳкамлашга катта эътибор берди. 1380 йилнинг баҳорида Амир Темур Шаҳрисабз атрофида қалъа деворларини қурдирди.
Мовароуннахрнинг мустақиллигига иккита мўғул давлатлари Оқ Ўрда ва Олтин Ўрда катта хавф солиб турарди, айниқса уларнинг ягона бир давлатга бирлашиши кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Шунинг учун Амир Темур Жўчи улусида бўлаётган ҳодисаларни диққат билан кузатиб турди ва уларнинг бирлашишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилди ва ҳар қандай қулай вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланди. Оқ Ўрда тахтига ўз одамини қўйиши керак эди.
1376 йилда Амир Темур Оқ Ўрда ва Олтин Ўрдани бирлаштиришга ҳаракат қилганлиги учун, Оқ Ўрда хони Ўрисхон томонидан қатл этилган Туй ҳожи Ўғлоннинг ўғли Тўхтамиш ўғлонни қўллаб­қувватлай бошлади. Амир Темур Тўхтамишга катта совға­саломлар инъом этди ва Сабран вилояти ва Сигнак шаҳрини унга берди. 1377­йилда Дашти­Қипчоққа уюштирилган юришидан кейин ва Ўрисхон оламдан ўтганидан кейин Соҳибқирон Оқ Ўрда тахтига Тўхтамишхонни ўтқазди. Лекин кейинчалик Тўхтамиш Амир Темурга хоинлик қилди, у Ўрисхоннинг изидан борди. 1380 йилда Тўхтамиш, рус қўшинларидан чеккан мағлубиятидан кучсизланиб қолган (Куликово жанги) Мамайхонни тор­мор этди ва Олтин Ўрда тахтини эгалади. Шундай қилиб, у Оқ Ўрда ва Олтин Ўрдани бирлаштирди. Кейинги воқеалар шуни кўрсатдики, Тўхтамиш Амир Темурнинг ашаддий душманига айланиб қолди.




    1. Download 1.24 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling