002-секция Кармии doc


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
 
 
 
 
 
 
 


29 
ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ФАНЛАРО
ИНТЕГРАЦИЯ АСОСИДА ЎҚИТИШ 
 
1
Файзиев М.А.,
2
Қодиров Т.Б. 
(1–СамДУ, 2–ТАТУ Самарқанд филиали) 
 
Бугунги кунда таълим тизимида кечаётган инновацион жараёнлар саводли, 
интеллектуал жиҳатдан баркамол кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш учун захиралар 
излаш масаласини кўндаланг қўймоқда. Замонавий таълим тизимида фанлараро алоқа етарли 
даражада ривожланмаганлиги унинг муҳим муаммоларидан ҳисобланади. Одатда битта 
фанни яхши ўзлаштирган талаба билимларни нафақат ҳаётда, балки бошқа фанларда ҳам 
қўллай олмаслиги мумкин. 
Бунинг асосий сабаби, одатда таълим муассасаларида асосий эътибор билим беришга 
қаратилганлигидадир. Бугунги кунда билимларини ҳаётий вазиятларга татбиқ эта оладиган 
мутахассисларни тайёрлаш лозим. Талабалар катта ҳажмдаги маълумотларни қабул қилиш, 
қайта ишлаш, ихтиёрий фанлар билан шуғулланиши учун замонавий воситалар, услублар ва 
технологияларни ўрганиш мақсадга мувофиқ. Шу боис «Информатика ва ахборот 
технологиялари» фанини ўрганиш объекти сифатида эмас, балки билим беришнинг фаол 
воситаси сифатида қараш лозим. 
Бугунги кунда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанини бошқа фанлар 
билан интеграциялаштириш эҳтиёжи туғилганлиги долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бу эса 
таълим имкониятларини кенгайтириш, услубий бойитиш ва билим бериш сифатини ошириш 
имкониятини яратади.
Биология таълим йўналиши талабаларига ахборот технологияларини ўз 
мутахассисликлари доирасида қўллай олиш талаб этилади. Яъни, улар мутахассисликлари 
бўйича масала ва мисолларни, муаммоларни ечишда замонавий ахборот технологияларидан 
фойдаланишни билишлари лозим. Шунинг учун табиий фанлар йўналишида «Информатика 
ва ахборот технологиялари» фанини мутахассисликка йўналтириб, яъни интеграциялашган 
усулда ўқитиш керак бўлади. Бунинг учун эса амалий машғулотлар, биологиядан масалалар 
тўплаб, уларни ечиш намуналари ва топшириқлар берилади.
«Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг «Электрон жадваллар ва улар 
билан ишлаш» мавзусида Microsoft Excel электрон жадвали, унинг ишчи ойнаси, унда 
формула ва функциялар билан ишлаш, ҳужжатларни яратиш, сақлаш ва юклаш, оддий 
жадвалларни ҳосил қилиш, асосий статистик ва математик функциялар, диаграмма ва 
графикларни ҳосил қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Талаб қилинган 
билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун уларга ўз мутахассисликларига мос масала ва 
топшириқлар бериш яхши самара беради.
Шу фикрлардан келиб чиқиб, иккита фандан билим ва кўникмаларни синтез 
қилишнинг самарали шакли бўлмиш компьютер технологияларидан фойдаланиб биологик 
масалаларни электрон жадваллардан фойдаланиб ечишни кўрсатамиз. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling