002-секция Кармии doc
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАСБ–ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ВА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 1
- Хайриддинова Ш.Б., 2 Ҳайдаров Т.З (Қарши педагогика КҲК, Қарши ДУ)
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Менглиев Б., Тошев С., Бойназаров Ф. Янги педагогик технология асослари. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ инситути нашриёти, 2007, 56–б. 2.Хамидов Ж. Замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланишнинг назарий асослари. Касб–ҳунар таълими №2, 2013–йил, 20–21 б. 25 КАСБ–ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ВА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 1 Хайриддинова Ш.Б., 2 Ҳайдаров Т.З (Қарши педагогика КҲК, Қарши ДУ) Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “Таълим тўғрисидаги”ги қонунни амалга ошириш вазифаларидан бири таълимни сифатини оширишда педагогик ва информацион технологиялардан самарали фойдаланиш асосида уни замонавий илмий технологиялар билан таъминлаш, компьютерлаштириш, компьютер тармоқлари негизида ўқув моделлари, таълим тизимини инструментал воситалар билан таъминлаш масаласидир. Бу вазифа кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурида уни амалга оширишнинг зарурий чора–тадбирлари сифатида белгилаб қўйилган. Ҳозирги замон илғор педагогик ва информацион технологияларни касб–ҳунар коллежлари ўқувчилари учун мустақил ишлар самарадорлигини оширишга, ижодий ва профессионал билим, кўникма олиш ва уни мустаҳкамлашга кенг имкониятлар очади, концептуал ва математик моделларга асосланган ўқитишнинг илғор шакл усулларини амалга оширишга олиб келади. Касб–ҳунар коллежларида ўқув моделлари ўрганиладиган обьектнинг кўргазмали тасвирланган янги информацион технологик жараёндан фойдаланилса ўқувчиларга алоҳида қизиқиш ҳосил бўлади ва билимларни мустаҳкам ўзлаштиришини таъминлайди. Ўқитишда янги илғор педагогик ва информацион технологияси тизимлари асосан қуйидагичадир: –таълимнинг илғор педагогик ва информацион технология ўқитувчи учун умумий ва алоҳида ишлари турларида олдинга қўйилган дидактик мақсадларни амалга ошириш, оптимал ўқув объектни танлаш, лойиҳалаш учун кенг имкониятлар яратади. –илғор педагогик технология воситаларига эга бўлиш билан ўқитувчи тегишли билим ва информацион технологияга суянган ҳолда автоматлашган ўқув ва назорат дастурлари мазмунини оператив тарзда ўзгартириш имкониятига эга бўлиши мумкин: –ўқитувчи ўқувчиларни касб–ҳунарга қизиқишини ошириш билан бир қаторда ижодий изланишини ва тадбиркорлик руҳида тарбияланишида компьютерлаштирилган технологиялардан самарали фойдаланиши қўшимча имкониятларни беради: –ўқитувчи ўқув предметларининг турли–туманлиги, зарурлигига боғлиқ ҳолда ўқув мақсадларини асосий белгиловчиси–таъминотчиси бўлиб қолади: –анъанавий ўқитиш технологиясида билимларни асосан ўқитувчи баёни орқали амалга оширилади. Илғор педагогик ва информацион технологияда эса ўқитувчи янги ижодий методларга таянади. Ўқув жараёнида телекоммуникацион технологияларнинг жорий этилиши ўқитувчи ва ўқувчиларни хужжатлар, текстлар билан ишлаши учун мақсадли шароитларни вужудга келтиришга имкон беради. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Педагогика коллежи ва Касби туманидаги Майманоқ Саноат коллежи ўқитувчилари учун мустақил таълим сифатини оширишда ва касб–хунарга йўналтиришида илғор педагогик ва информацион технологиялардан фойдаланиш тизимлари қуйидагиларга қаратилган: –компьютерлардан мультимедия технологияси асосида масофадан туриб таълим олишга алоҳида имконият яратиш: –ўқувчилар синфдан ташқари машғулотларда фан тўгаракларида дунёдаги энг йирик олимлар педагог мутахассисларнинг лекция ва машғулотларидан бахраманд бўлиши, ўтмишдаги, ҳозирги, хатто келажакда юз бериши мумкин бўлган илғор педагогик ва информацион технология жараёнларидан хабардор бўлишлари, дунёнинг энг илғор касб– хунар коллежларида олиб бориладиган замонавий илғор педагогик ва информацион технологиялар асосида ўқитишдаги тажрибалар билан танишишлари мумкин. 26 Телекоммуникацион технологияси ва интернет тизими орқали ўқувчилар ўзининг ахборотлар багажини кўпайтирибгина қолмасдан, дунёнинг хохлаган бурчагидаги касбдошлари билан амалий ҳамкорлик ўрнатади, натижада ўз касбдошлари билан биргаликда замонавий касб–хунар технологияси бўйича ўқув–методик, илмий–амалий ишланмалар тайёрлаш, алмаштириш мумкин бўлади. Ўқувчиларга касб–хунар ўрганишдаги дунёнинг замонавий ахборот технологиялари тизимларидан фойдаланишга қизиқтириш уйғотиш билан унинг сифат самарадорлиги ва эришиш натижалари контрол ишлар, рейтинг баллари тест сўровлари натижалари ва бошқалар билан белгиланади. Замонавий илғор педагогик информацион таълим технология тизимига асосланган билим ва касб–хунарга ўргатиш натижалари ва уларга сарфланган вақт билан ўлчанади. Агар илғор педагогик ва информацион технология тизимлари тизимлари асосида ўқувчиларга мустақил таълим берилса, ўқувчиларни жахон андозалари қонуниятларига мос келадиган технологиялар жорий этилиши натижасида ўз ихтисослигига қизиқиши янада ошиши билан бир қаторда иқтисодий билимлари такомиллашиб боради. Илғор педагогик ва информацион технологияларни таълим жараёнига киритиш ва қўллаш давлатнинг илмий–техникавий дастурларига мувофиқ тарзда амалга оширилиб, унда тегишли касб–хунар коллежлари, регионал ахборот технологик марказлари, юксак интелектуал янги таълимда янги ахборот технологияларини жорий этиш билан шуғулланувчи муассасалар иштирок этади. Илғор педагогик ва информацион технологияларнинг илмий–техник дастурларини таълим жараёнига амалга оширишнинг восита ва ресурсларига алоҳида эътиборини қаратиш лозим. Бунинг учун: –ўқув ишларига мўлжалланган янги педагогик ва информацион технологияларни яратиш ва ҳаётга тадбиқ этиш; –таълим жараёнидаги янги педагогик ва информацион технологиялардан таълимни базавий предметларида кенг миқёсида фойдаланиш, иқтисодий ва умумтаълим соҳаларида кенгроқ қўллаш; –таълим педагогик информацион технологиялар бўйича ўтказиладиган илмий тадқиқотлар уни илмий–методик жиҳатдан таъминлаш билан биргаликда амалга оширилган таълимни замонавий янги педагогик ва билимлар билан давлат стандартларига қўшимча ишланмалар яратиш. Таълимни илғор педагогик ва информацион технологиясини амалга оширишда таълимнинг муҳим принциплпри: системалилик, кўргазмалилик, режалик, илмийлик ва тарихийлик бир–бири билан боғланган ҳолда таълим тизими фаолиятининг асосий йўналишларини эътиборга олинади. Таълимда илғор педагогик ва информацион технология тизимларини қўлланиши бу кунги мақсадгина бўлиб қолмасдан, балки XXI аср таълими шакллантиришнинг воситаси ҳамдир. Юқоридаги фикрларнинг барчаси илғор педагогик ва информацион технологияси асосида ўқитиш мазмунини янгилашда, аввало фан нуфузини оширишга қаратилиб, бунинг учун фанлардан ўқиладиган маърузаларнинг сифатини яхшилаш, ўқитувчилардан бир хил тезиснамо маъруза матнини ўқиб беришни эмас, балки уни қизиқарли, интерфаол методлар асосида информацион тизимда самарали фойдаланиб, мароқли, юксак савияда олиб боришни талаб қилиш мақсадга мувофиқ. Зеро, ўқитувчи маърузаси илмий далилларга бой, ҳаёт билан боғланган бўлиши керак. Ўзбекистонда амалга ошаётган оламшумул ижтимоий–иқтисодий ислоҳотлар таълим жараёнини давр руҳига монанд тарзда модернизациялашни талаб этмоқда. Кадрлар таёйрлаш миллий дастурининг босқичма–босқич амалиётга татбиқ этилиши, касб–хунар коллежлари таълим ДТС ларини ишлаб чиқилиши ва амалиётга қўйилган талаблар асосида янгиланиши– таълим сифатини илғор педагогик ва информацион технологиялар асосида модернизациялаш сари босилган жиддий қадамдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling