002-секция Кармии doc


Педагогик технологиялар–таълим тизимида фанлараро алоқадорлик


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Педагогик технологиялар–таълим тизимида фанлараро алоқадорлик 
ва узвийликни таъминлашнинг асосий омили сифатида 
 
Халилова Ш.Т. 
(ЎМКҲТТКМОУҚТИ) 
Республикамиз мустақилликка эришгандан буёнижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида 
ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ўзгаришлар узлуксиз таълим тизими мазмунини қайта 
ташкил этишни, таълим муассасалари фаолиятини, мақсад ва вазифаларини ҳамда уларни 
бошқаришни такомиллаштиришни тақозо этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “...якуний 
мақсад кучли демократик давлат ва очиқ ташқи сиёсатли фуқаролик жамияти қуриш бўлиши 
керак. Фақат ана шундай жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб ҳаётини, унинг ҳуқуқ 
ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданиятни тикланишини, инсоннинг 
шахс сифатида маънавий–ахлоқий ривожланишини таъминлаши мумкин”.


21 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда жаҳон таълим ҳамжамиятига киришга йўналтирилган 
таълимнинг янги тизимини ташкил қилиш амалга оширилмоқда.
Таълим тизимида фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашнинг асосий 
парадигмаси–таълимнинг концептуал модели ўзгариши содир бўлмоқда: янгича ёндошув, 
янгича ҳуқуқ, янгича натижалар, янгича муносабатлар, янгича педагогик менталитетни 
тақозо этмоқда.
Бу жараён қуйидаги ўзгаришлар билан ифода этилади: 
1.Таълимнинг мазмуни янги процессуал маҳорат, ахборотлардан фойдаланиш 
қобилиятининг ривожланиши, фан муаммоларини ижодий ҳал қилиш ва таълим 
дастурларини индивидуаллаштиришга қаратилган бозор амалиёти билан бойитилмоқда. 
2.Анъанавий ахборот усуллари–оғзаки ва ёзма нутқ, теледастурлар ва радио алоқалар 
ўқитишни компьютерли ташкил этиш, глобал интернет тармоғидан фойдаланишга ўз ўрнини 
бўшатмоқда. 
3.Педагогик жараённинг энг муҳим ташкилий қисми ўқитувчи ва ўқувчининг шахсга 
йўналтирилган ўзаро муносабатлари амалга ошмоқда. 
4.Шахсни аҳлоқий тарбиялашга, инсоннинг маънавий қиёфасини шакллантиришга 
алоҳида аҳамият берилмоқда. 
5.Таълим омилларини: таълим муассасаси, оила, микро ва макро социумларни янада 
бирлаштириш кўзда тутилмоқда. 
6.Ижтимоий онг даражасига мос педагогик технологиялар яратишда аниқ ва табиий–
илмий фанларнинг роли ортмоқда. 
Таълим тизимида фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда таълим 
технологияларини 
психологик–педагогик 
нуқтаи 
назардан 
такомиллаштириш 
қуйидагилардан иборат: 
●эслаб қолиш вазифаси сифатида таълимдан ўзлаштирганларидан фойдаланишга 
имкон берувчи ақлий ривожлантириш жараёни сифатидаги ўқитишга ўтиш; 
●билимларнинг ассоциатив, статистик моделидан динамик тузилган ақлий ҳаракатлар 
тизимига ўтиш; 
●ўрта ўқувчига мўлжалланган ва табақалаштирилгандан ўқитишнинг индивидуаллаш-
тирилган дастурларига ўтиш; 
●ўқитишнинг ташқи сабабларидан ички маънавий–иродавий бошқарувига ўтиш. 
Таълим тизимида фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда педагогик 
технология педагогик стратегия сифатида талаба ва ўқитувчилар фаолиятини фаоллаштириш 
ва жадаллаштириш воситаларига эга бўлади. Бундай технологияларга қуйидагиларни 
келтириш мумкин: 
1.Педагогик 
жараёнда 
шахсга 
йўналтирилган 
педагогик 
технология 
(Ш.А.Амонашвили технологияси); 
2.Ўқув 
материалини схемалар ва моделлар ишораси асосида ўқитишни 
жадаллаштириш технологияси (В.Ф.Шаталов технологияси); 
3.Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил этиш асосига қурилган технология 
(С.Н.Лисенкова 
технологияси, 
Н.П.Гузикнинг 
ўқитиш 
тизимини 
режалаштириш 
технологияси); 
4.Ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси (Инге Унт, А.С. Границкая, 
В.Д.Шадриков технологияси); 
5.Ўқитишни дастурлаш технологияси (Б.П. Беспалько). 
Таълим тизимида фанлараро алоқадорлик ва узвийликни таъминлашда педагогик 
технологиялар 2 та асосий тоифада амалга оширилади (1–жадвал): 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling