002-секция Кармии doc


ОЧИҚ КОДЛИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАР


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81
Bog'liq
002qarmii

 
ОЧИҚ КОДЛИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАР 
 
Худоёров Л.Н., Э.Ф.Пардаев. 
(ТАТУ Қарши филиали ) 
Очиқ дастурий таъминот, яъни дастлабки коди очиқ дастурий таъминот – бу дастурий 
таъминотни ишлаб чиқаришнинг шундай усулики, унда дастурларнинг яратилаётган 
дастлабки коди очиқ, яъни барчанинг кўриб чиқиши ва ўзгартиришлар киритиши учун очиқ 
бўлади. Очиқ дастурларнинг дастлабки кодлари ёхуд жамоат мулки кўринишида, ёхуд 
«эркин» лицензия шартларида – кодга ҳамиша кириш мумкинлиги ва у дастурий таъминот 
билан бирга тарқатилиши талаб қилинадиган, масалан, GNU General Public License каби, 
кўринишда ишлаб чиқарилади. 
Дастурий таъминотнинг бепуллиги, ишлаб чиқарувчини мажбуриятини эмас, балки 
фойдаланувчи ҳуқуқини назарда тутади, яъни - «очиқ» лицензия дастурий таъминотни 
ҳамиша бепул тақдим қилинишини талаб қилмайди. Шунга қарамай, «очиқ» дастурий 
таъминотни муваффақиятли лойиҳаларининг кўпчилиги бепулдир. 
Очиқ дастурларнинг кўпчилик қисми бир вақтнинг ўзида «эркин»дирлар, очиқ ва 
эркин дастурий таъминот тушунчаларининг таърифлари бир-бирига яқин бўлганликлари 
учун ҳам, лицензияларнинг кўпчилиги ҳар иккисига тегишлидир. Очиқ дастурий таъминот ва 
эркин дастурий таъминот ҳаракатларининг фарқи асосан устиворликларда. Очиқ дастурий 
таъминот тарафдорлари, ишлаб чиқиш усули сифатида дастлабки кодларнинг очиқлигига 
урғу берадилар. Эркин дастурий таъминот тарафдорлари, ғоявий мулоҳазалардан келиб 
чиқиб, айнан дастурларни тарқатиш, турлатиш ва ўрганиш ҳуқуқи эркин дастурий 
таъминотнинг асосий афзаллигидир деб ҳисоблайдилар. 
BORLAND С++ BUILDER 6 ДАСТУРЛАШ ТИЛИДА CONSOLE WIZARD ДАН 
 ФОЙДАЛАНИБ МАСАЛАЛАР ИШЛАШ. 
 
Худоёров Л.Н., Улуғмуродов М.Ю. 
(ТАТУ Қарши филиали) 
Borland C++ Builder 6 дастури ўрнатилгандан сўнг Console Wizard(консол)да киритиш 
ва чиқариш операторларидан фойдаланиб дастурлар тузишимиз мумкин. Бундан ўқув 
жараёнида фойдаланишимиз самарали натижаларга олиб келади. Консолдан киритиш ва 
чиқариш операторларидан фойдаланишни ўрганиш орқали ўқувчилар дастур тузиш буйича 
ўз билим ва кўникмаларини ошириши мумкин бўлади. 
Маълумотларни киритиш/чиқариш (Input/Output), улар устида амалларни бажариш ва 
натижаларни олиш С++ да оқим объектлари орқали бажарилади. Киритиш/чиқаришни С 
даги каби функциялар билан хам амалга оширса бўлади. С++ фалсафасига кўра хар бир 
киритиш/чиқариш жихози (экран, принтер, клавиатура ва х.к.) байтлар оқими билан 
ишлагандек қабул қилинади. Нормал холатда бу оқимлар экранга ва клавиатурага уланган 
бўлади. Бу оқим икки хил : >> ва << кўринишда қабул қилинган. Маълумотларни чиқариш 
оқими сout << кўринишида ва маълумотларни киритиш cin >> кўринишида ёзилади. cout 
(console output) ва cin (console input) маъноларини билдиради.
Маълумотларни чиқариш учун сout <<оператори ишлатилади. Бу ерда ўзгарувчи 
номлари, қўштирноқ ичида исталган сўз ёки гаплар ёзилиши мумкин. Агар натижаси 
берилаётган ўзгарувчилар бир нечта бўлса уларни алоҳида холатда ёки кетма-кет 
чиқарилиши мумкин. 


18 
Маълумотларни киритишда cin сўзидан кейин ўзгарувчиларнинг исмлари 
келтирилади. Агар улар бир нечта бўлса, хар бир ўзгарувчи орасига >> белгиси қўйилади.
Масалаларнинг дастури тузилганда cin буйруғидан фойдаланиб ўзгарувчиларнинг 
қийматини киритишимиз ва cout буйруғи орқали дастурда ишланган масаланинг натижасини 
экранга чиқаришимиз мумкин. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling