002-секция Кармии doc
ТАЪЛИМДА ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИ
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
002qarmii
ТАЪЛИМДА ГЕОАХБОРОТ ТИЗИМИ
1Хўжакелдиев К.Н., 1Мейлиева Г., 2Ибрагимов Л. (1–Қарши МИИ, 2–Самарқанд ДАҚИ) Республикамизда олиб борилаётган бозор муносабатлари босқичма–босқич изчиллик билан амалга оширилиши иқтисодиётни бошқаришни осонлаштириш, ер эгаларининг ва мулкдорларнинг ҳуқуқий эркинлигини таъминлашда турли хил ахборот тизимларига талаб ортиб бормоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мулк ва табиий ресурслар тўғрисидаги кўп қиррали ахборотларни ўзида жамлаган кадастр тизимини жорий қилиниши, геоахборот тизимларининг такомиллаштирилишига эътиборни орттирди. Бу эса геоахборот тизимларнинг, яъни географик ахборот тизимларининг (ГАТ) аҳамияти жуда юқори эканлигини ва бажариладиган ишларни самарасини ошишини таъминлайди. Шу жиҳатдан бугунги кунда таълимдаги стратегик йўналишлардан бири–таълим муассасаларининг инновацион фаолияти асосий омил сифатида белгилаб берилаяпти. Олий ўқув юртларида таълим олаётган ҳар бир бўлажак мутахассис таълим тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб етиши, уни амалиётда таълим муассасаларининг инновацион жараёнларига қўшилишидаги аҳамиятини англаб етиши ҳамда яратиш имкони 15 мавжуд бўлган инновацион майдонда ўзини кўриш ва энг муҳими, аниқ янгиликларни ўзлаштиришдан иборат. Шу ўринда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини таъкидлаш ўринлидир: “Айниқса ўсиб келаётган авлод тақдирига ҳеч ким бефарқ қарай олмайди. Бунда олий ўқув юртларининг аҳамияти каттадир. Ёшларни қай усулда ўқитиш, уларни тарбиялаш, мустақил мамлакатнинг етук мутахассислари бўлиши учун қайғуриш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бунда олий ва ўрта махсус таълим тизими савиясини жаҳон андозалари даражасига етказиш, халқ хўжалигида мутахассисликларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини илмий таҳлил асосида аниқлаш, хорижий мамлакатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб вазифаларидандир”(1). Туб ислоҳотларни амалга ошириш, бугунги кунда эркин шахсни шакллантириш муаммоси таълим муассасаларида ўқув–тарбиявий ишларни замонавий педагогик технологияларга ўтказишни тақоза этади. Республикамизда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва аграр соҳани ривожлантиришнинг йўналишларидан бири барча ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этишни мукаммаллаштириш ҳисобланади. Шунинг учун Геоахборот тизимлардан ҳозирги кунда бутун дунёда турли соҳаларда кенг миқёсда фойдаланилмоқда ва юқори самараларга эришилмоқда. Геоахборот тизимларнинг долзарб эканлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилган. Бу йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлаш ёки талабаларга Геоахборот (географик ахборот) тизимлари чуқур ўргатишдан ҳамманинг манфаатдорлиги таъминланади. Геоахборот тизимида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот–коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган. Геоахборот тизими ёрдамида хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштиришни иқтисодий асослаш, магистрал йўлларни ва бошқа умумхўжалик аҳамиятига эга инженерлик иншоотларини жойлаштиришни иқтисодий асослаш, қишлоқ хўжалиги учун янги ерларни ўзлаштириш, уларнинг сифатини яхшилашни иқтисодий баҳолаш, иқтисодий математик усуллар мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади. Геоахборот тизимларининг вужудга келиши ва тараққиёти ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши билан боғлиқдир. Демак ГАТ лари нафақат соҳалар балки фанлар билан ҳам узвий боғлиқдир. Бу фан ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, Ер юзидаги объектлар, ходисалар, жараёнлар тўғрисида маълумот беради. Назарий асосларини яратувчи география ахборот фани ўз вазифаларини кенгайтириб турибди ва у инсонларни компьютердан унумли фойдаланиш йўллари орқали география ахборот технологияларининг имкониятларини оширишга қаратилган. Бугунги кунда таълимни ривожлантиришнинг янги поғонасида ўқитишни техник воситаларсиз кўтариб бўлмайди. Замонавий таълим технологияларининг муҳим кўрсаткичларидан бири–ахборотларни талабаларга узатиш тезлиги айнан шу воситалар ёрдамида таъминланади. Шундай қилиб, таълим технологияси бўлажак мутахассисларда ижодий қобилиятни шакллантиришга имкон берувчи ахборотлар йиғиш ҳамда улардан машғулот жараёнида фойдаланиш йўлида маълум имкониятларни яратади. Ушбу маълумотлар эса фан асосларининг ахборот таъминоти мазмуни ва ижодкорлик усулларини бошқариш имкониятини белгилайди. Бўлажак мутахасссисларнинг касбий маҳоратини шакллантиришда таълим технологияларидан фойдаланиш, ижодий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг самараси кўп жиҳатдан унинг ахборот таъминоти педагогик жиҳатдан бошқариш йўналишларининг тизимли ва узлуксиз бўлишини тақоза этади. Адабиётлар: 1.Каримов И.А. “Илм–зиё салоҳияти−юрт бойлиги” маърузасидан.–Т., //Маърифат, 1993 йил 21 июль. 2.Берлянт А.М. Геоиконика–М., МГУ, АЕН РФ, Астрея, 1996. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling