002-секция Кармии doc


ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕТЕМАТИКАНИ


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81
Bog'liq
002qarmii

ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕТЕМАТИКАНИ
ЎҚИТИШДА ИНФОРМАТИКА БИЛАН ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ 
ЎРНАТИШ 
 
Эргашев Ж.Б 
(Жиззах давлат педагогика институти) 
Педагогика олий таълимида ўқитиладиган “Олий математика асослари” ва 
“информатика ва ахборот технологиялари” курслари бир–бирига кучли таъсир кўрсатади, 
аммо бу – ҳамма вақт ҳам ўқитиш амалиётида ўз аксини топа олмаяпти. “Олий математика 
асослари” ни ўқитишда бу курсларнинг алоқадорлигидан фойдаланиш математик таълим 
сифатини 
ошириш, 
ўз 
билимларини 
келгуси 
фаолиятида 
фойдаланиш 
ва 
такомиллаштиришга қобилиятли, малакали мутахассис тайёрлашга имкон беради. 
Мутахассис касбий тайёргарлиги муаммоси ҳамма вақт олимлар диққат марказида 
бўлган ва бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда олий таълимни 
ривожлантириш тенденцияларидан бири бу– таълим олувчини билим, кўникма ва малакалар 
билан қуроллантиришдан, уларда касбий компонентликни шакллантиришга ўтишдан иборат. 
Бундай шароитда предметлараро алоқадорликни ривожлантириш воситалари билан амалга 


10 
ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланган фанларнинг касбий йўналганлигини кучайтириш 
муҳим роль ўйнайди. 
Маълумки, математика нафақат умумтаълим, балки касбий нуқтаи–назардан ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Математика ва информатика курсларининг предметлараро 
алоқадорлиги бу илмий фанларнинг жойлашувига (расмийлаштириш) га кўра чуқур ва турли 
хил. Аммо, уларнинг ўзаро бир–бирига таъсирига қарамасдан, у ўқитишда ҳеч қачон адекват 
баҳоламайди ва фойдаланилмайди. Предметлараро алоқадорликдан самарали фойдаланиш бу 
– энг аввало таълимнинг касбий дастурини ўзлаштиришдаги қийинчиликларни бартараф 
этиш мақсадида ундан фойдаланишдир. Шу билан бирга математика ва информатика 
курсларининг предметлараро алоқадорлигидан фойдаланиш уларни ўқитиш жараёни 
самарадорлигини оширишга кенг имкониятлар тақдим этади. 
Предметлараро алоқадорликни икки йўналишда амалга ошириш мумкин: ўқитиш 
мазмунида ва педагогик фаолиятда. Предметлараро алоқадорликни амалга оширишнинг қайд 
этишни йўналишларни педагогика олий таълимида информатикани ўқитиш методикаси 
таълим йўналишида олий математика асослари курсини ўқитиш мисолида қараб чиқамиз. 
“Информатика ўқитиш методикаси” йўналиши битирувчисининг касбий фаолиятида 
компьютер дастурлари асосий роль ўйнайди. 
Математика кенг маънода мазмунига кўра математик моделлаштириш билан устма–
уст тушади ва математик моделлаштириш элементлари дискрет математика, шу жумладан 
“олий математика асослари” курсини ўрганишда иштирок этади, талабаларнинг математик 
моделлаштиришга мурожаати эса кўп ҳолларда стихияли, тасодифий тартибда рўй беради. 
Педагогика олий таълимида “информатика ўқитиш методикаси” йўналишида “олий 
математика асослари” ни ўқитишда математикани ва информатиканинг предметлараро 
алоқадорлигини ривожлантииш асосига қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланган биринчи 
тамойил қуйидаги фикрга асосланган. “Олий математика асослари” курсида алгоритм муҳим 
ўринни эгаллайди. Шу билан бирга алгоритм дастурлашнинг асосини ташкил этади ва 
информатиканинг махсус предмети бўлиб ҳисобланади. “Олий математика асослари” курси 
ҳамда “информатика ва ахборот технологияси” курсларида алгоритмларни ўрганишга 
ёндошувлар тарқоқ. “Информатика ўқитиш методикаси” йўналиш битирувчиси касбий 
фаолияти, амалий (тадбиқий) масалаларни ечишни кўзда тутади, айниқса бунда моделларни 
яратишга урғуни қаратиш муҳим ҳисобланади. 
Шундай қилиб, юқорида қайд қилинганлардан кўриниб турибдики педагогика олий 
таълимида “информатика ўқитиш методикаси” йўналишида “олий математика асослари” 
курсини ўқитишни кучайтириш учун унинг “информатика ва ахборот технологиялар” 
предметлараро алоқадорлигини ривожлантириш моҳияти бўлиб қуйидагилар ҳисобланар 
экан: 
–“олий математика асослари” ва “информатика ва ахборот технологиялари” 
курсларида алгоритмни ўрганишга ёндошувларни мувофиқлаштириш ва яқинлаштириш 
мақсадида ўрганиладиган алгоритмларнинг синтактик жиҳатини кучайтириш; 
–талабаларда компьютер технологиялари воситалари ёрдамида масалалар ечишнинг 
барча технологик занжири ҳақида тўла тасаввур яратиш мақсадида моделли жиҳатини 
кучайтириш. 
Булардан ташқари информатика фанидаги дастурлаш асосини алгоритмлаш ташкил 
этади. Алгоритм ва алгоритмлаш информатика курсининг асосий ўрганиш объекти бўлиб 
ҳисобланади ва шу билан биргаликда улар табиий равишда “олий математика асослари” 
курсида қўйилган, ошкор ҳолда ўрганиш предмети эмас, балки ўқитишни такомиллаштириш 
воситаси сифатида қаралади. 
Юқорида таъкидланганлардан кўриниб турибдики “Олий математика асослари” ҳамда 
“информатика ва ахборот технологиялари” курсларининг предметлараро алоқадорлигини 
ривожлантиришнинг қуйидаги тамойилларини аниқлашга имкон беради: 
–“олий математика асослари” курсининг моделли жиҳатини кучайтириш; 
–“олий математика асослари” курсининг алгоритмик жиҳатини кучайтириш. 


11 
“Олий математика асослари” курсининг асосий вазифаси унинг ўзида, шунингдек 
ундан ташқарида вужудга келадиган турли хил масалаларни ечишга математик аппаратларни 
қўллашга талабаларни тайёрлашдан иборат. 
“Олий математика асослари” курсини ўқитишда моделли жиҳатини кучайтириш ушбу 
курснинг тадбиқий ташкил этилишига катта талаб қўяди. Ушбу йўналиш тўлалигича 
замонавий математик таълимни ривожлантиришнинг долзарб йўналиши билан ва 
инсонпарварлаштириш ва гумонлаштириш ғояси мўлжал олинадиган замонавий 
математикани ўқитиш мақсадга мувофиқ. 
“Олий математика асослари” курси материалларининг маълум қисми компьютер 
тузилмаси ва ғоя синтаксини абстракт моделлаштиришга, шунингдек алгоритмик ва 
мантиқий амалларга, ҳамда аппаратли даражада белгиларни кодлашга асосланади. Қолган 
қисми эса комбинаторика, муносабатларга, графларга, алгоритмлар ва процесслар тармоққа 
асосланади. 
Шундай қилиб, олий математика асослари курсининг қайд этилган бўлимларида амалий 
масалаларга эътиборли қараб, унинг мазмунида предметлараро алоқаларини кучайтириш, 
уни ўқитиш самарадорлигини ошириш имокнини беради.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Эргашев Ж.Б. Ўқув материалларни визуаллашда интеграллашган компьютерли 
математик тизим имкониятларидан фойдаланиш. //“Педагогик таълим” илмий–услубий 
журнал, Тошкент, 2012.–№1. 
2.Барвенов С.А. Компьютерные технологии в организации самостоятельной работы 
студентов–гуманитариев //Высшая школа. – 2004. – №5. – С. 33–37. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling