002-секция Кармии doc


Тайёргарлик муаммоларини ҳал этишимиз учун


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/81
Sana19.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1214770
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
002qarmii

Тайёргарлик муаммоларини ҳал этишимиз учун: 
– ўқитувчилардан юқори даражадаги мутахасис бўлишининг талаб этилиш, бунинг 
учун ўқитувчи мутахасислик фанлари билан бирга педагогик–психологик, илмий –методик
тайёргарлигига эришиш; 
–ўқитувчи ва ўқувчи(талаба)лардан компьютер соводхонлигининг юқори даражада 
бўлиши талаб этилишини ҳисобга олиб, компьютернинг асосий ва қўшимча қурилмалари, 
компьютер тармоғидан фойдаланишни ўрганишларига эришиш; 
–интернетдан олинадиган ахборотлар оқимини биринчи даражали ва иккинчи 
даражалига ажрата олмаслик, ўзлаштириши қийинлиги, ахборотлар ҳажмининг кўплигидан 
ўқувчи(талабалар)нинг керакли ахборотларни тезда англаб, фахмлаб, кераклисини ажратиб 
олишига эришиш; 
–билим, кўникма ва малакаларни эгаллашнинг компьютер техникаси билан боғлиқ 
бўлишини ҳисобга олиб, барча фанларни Ахборот–таълим тизими шароитида,
алоқадорликда ўқитиш; 
–ўқув жараёнида янги дастурий таъминотнинг инсон факторига боғлиқлиги, 
ўқитувчиларнинг янгиликларни тез илғаб олишга, иш услубини ўзгартиришларини талаб 
этилишига эътибор қаратиш; 
–ҳар қандай фаолият ўрганишни талаб этишини ҳисобга олиб, бугунги кунда 
таълимда ахборот коммуникация технологияларини кириб келишини қонуний жараён 
сифатида қабул қилиш ва ҳ.к. Билимларни тез ўзлаштириб оладиган ўқувчилар мавзу бўйича 
қийинроқ топшириқларни ўзлаштириб олгунларига қадар, секин ўзлаштирувчи талабалар 
асосий ахборотларни ўзлаштириб оладилар. 
Таълимда бошқарилувчи ўқув, дидактик материаллардан фойдаланиш етарлича 
мураккаб жараён бўлиб, чуқур мулоза юритишни талаб этади. Биз таълимда компьютер 
техникаси, бошқарилувчи дидактик, ўқув материаллардан фойдаланиб ўқувчи(талаба)ларни 
ўқитамиз деб, уларни берилган алгоритм бўйича фикрлайдиган автоматларга айлантириб 
қўймаслигимиз керак. Бу муаммоларни ечишимиз учун ўқитишда АТТ дан фойдаланишни
анъанавий таълим билан биргаликда олиб бориш керак. 
Ўқитишда ахборот–таълим тизими шароитидан фойдаланиш, ўқитувчининг 
тушунтириши, замонавий педагогик технологияларни, интерфаол усулларни қўллаш, 
дарсликлардан ўқиш ва компьютер тармоқларидан маълумотлар олиш билан уйғунликда 
олиб борилиши керак. 



Ўқувчи (талаба)лар илгаридан берилган фаолият алгоритми асосида эмас, мавжуд шароитда 
ўзининиг ихтиёрий фаолият алгоритма асосида фикрлашга, ўқиш, ўрганишга йўналтириш 
лозим. 
Ўқитувчи янги дастурий таъминотни дарс жараёнига қўлламоқчи бўлса, у дарсга 
тайёргарлик кўриш учун уйда ҳам, иш жойида ҳам етарлича кўп вақт сарф қилади. Баъзида 
ўқитувчининг мутахассисларга мурожаат қилишига, ўзи ҳам ўқувчига айланишига тўғри 
келади, бундай ҳолат ўқитувчининг нафсониятига тегиши мумкин. Шунинг учун ўқитишда 
ахборот–таълим тизими дан фойдаланиш ўқитувчининг ўз устида кўпроқ ишлашини талаб 
этади. Ўқитувчи ўқувчи(талаба)ларнинг ўз мақсадларига эга бўлиши, шу мақсадга эришиш 
учун аниқ билимлар базасига эга бўлишини, кейинги ҳаётий фаолиятда олинган билимлар 
керак бўлишини тушунтириб етказишлари лозим. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling