Институционалистларнинг ўтмишдошлари (неоклассика танқидлари). Немис тарихий мактаби.
1. Фридрих Лист (1789-1846) А. Смитнинг танқидчиси сифатида.
Асосий иши: «Сиёсий иқтисод миллий тизими» (1841). Илмий қарашларнинг қисқача тавсифи ва таҳлили.
Мамлакат иқтисодиёти ривожланишнинг тарихий белгилари, маданият, менталитет, географик тавсифлар каби миллий ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ривожланиши керак.
Классик сиёсий иқтисоднинг формализм ва абстракцияларига қарши эътироз. - Инсон омилининг иқтисодиётнинг ривожланишидаги ролини англаб етиш.
1.1-жадвал
Ф.Лист қарашларининг классик мактаб билан қиёсий тавсифи
Таққослаш мезони
|
А.Смит
|
Ф.Лист
|
Яратилиш жойи
|
Англия
|
Германия
|
Қарашлар
|
Космополит
|
Миллатчи
|
Марказий тоифа
|
Моддий бойлик
|
Ишлаб чиқарувчи кучлар – техник ва ижтимоий
(манавий, сиёсий ва б.)
|
Олий қадрият
|
Айирбошлашга асосланган қадрият
|
Бойликни яратиш қобилияти
|
Бойлик ривожланиш манбаи
|
Меҳнат тақсимоти
|
Ички бозорнинг ташқи бозордан устуворлиги, якка бўлишга интилиш
|
Ишлаб чиқариш фаолияти
|
Жисмоний меҳнат
|
Жисмоний ва ақлий меҳнат
|
Иқтисодий ривожланиш
|
Моддий бойлик ҳажмини ошириш миқдорий жараёни
|
Иқтисодий ривожланишни сифат жиҳатдан талқин этиш, шу жумладан
давлатчилик, аҳлоқ,
маданият, санъат, инсонлар
ижодий қобилиятларининг ривожланиши
|
Сиёсат
|
Фритредерство (эркинлик)
|
Протекционизм
|
Do'stlaringiz bilan baham: |