1- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Молиявий ҳисоботни тақдим этиш Мақсад


  Ташкилот фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ёки


Download 497.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/39
Sana16.11.2023
Hajmi497.59 Kb.
#1778744
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
IAS 1 (2)

87 
Ташкилот фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ёки 
изоҳларда даромад ёки харажатнинг ҳар қандай моддаларини ноодатий моддалар сифатида 
тақдим этмаслиги лозим. 
Ҳисобот даври учун фойда ёки зарар 
88 
Бирор МҲХСда бошқа ҳолларда талаб этилмаса ёки рухсат берилмаса, ташкилот ҳисобот давр 
учун даромад ва харажатнинг барча моддаларини фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим. 
89 
Баъзи МҲХСлар ташкилотнинг жорий даврда муайян моддаларни фойда ёки зарардан ташқари 
моддаларда тан оладиган ҳолатларини белгилайди. 8-сон БҲХСда иккита бундай ҳолат келтирилган: 
хатоларни тузатиш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларнинг таъсири. Бошқа МҲХСлар Концептуал 
асосдаги даромад ёки харажатнинг таърифига жавоб берадиган бошқа умумлашган даромаднинг 
компонентларини фойда ёки зарарга киритмасликни талаб этади ёки бунга рухсат беради (7-бандга 
қаранг). 
Ҳисобот даври учун бошқа умумлашган даромад 
90 
Ташкилот бошқа умумлашган даромаднинг ҳар бир моддасига тегишли фойда солиғи 
суммасини, жумладан қайта таснифлаш бўйича тузатишларни фойда ёки зарар ва бошқа 
умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда ёритиб бериши лозим.  
91 
Ташкилот бошқа умумлашган даромад моддаларини қуйидаги тартибда тақдим этиши мумкин: 
(a) 
тегишли солиқ таъсирларини чегирган ҳолда, ёки 
(б) 
ушбу моддаларнинг уларга тегишли фойда солиғи солингунча бўлган қийматини алоҳида 
ва умумий фойда солиғининг ягона суммасини алоҳида кўрсатган ҳолда. 
Агар ташкилот (б) банддаги муқобил усулни танласа, у солиқ суммасини фойда ёки зарар бўлимига 
кейинчалик қайта таснифланиши мумкин бўлган моддалар ва фойда ёки зарар бўлимига кейинчалик 
қайта таснифланмайдиган моддалар ўртасида тақсимлаши лозим. 


1-сон БҲХС 
18 
© МҲХС Фонди 

Download 497.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling