1 1-графа. «Декларация тури»
) 3-графа. «Қўшимча варақлар»
Download 74.37 Kb.
|
27-73
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони».
- 5) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
- 6) 8-графа. «Импортчи/юкни қабул қилувчи».
3) 3-графа. «Қўшимча варақлар».
Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БЮД варақларининг умумий сони (асосий ва қўшимча варақлари йиғиндиси) кўрсатилади. Масалан, агар БЮД иккита қўшимча варақларга эга бўлса БЮДнинг асосий варағида «1/3»; биринчи қўшимча варағида «2/3»; иккинчи қўшимча варағида «3/3» кўрсатилади. Агар БЮД қўшимча варақларга эга бўлмаса «1/1» кўрсатилади. Товарлар электрон шаклда декларацияланганда графада, электрон БЮД қоғозга чоп этилгандаги каби варақнинг тартиб рақами ва БЮД варақларининг умумий сони мазкур кичик бандда белгиланган тартибда кўрсатилади; 4) 5-графа. «Товарлар номларининг умумий сони». Графада БЮДнинг 31-графаларида кўрсатилган товарлар номларининг умумий сони ёзилади. Бу сон БЮДнинг тўлдирилган 31-графалари сонига мувофиқ бўлиши лозим; 5) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами». Графада мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ БЮД тақдим этиладиган божхона постининг бешта рақамли коди кўрсатилади; 6) 8-графа. «Импортчи/юкни қабул қилувчи». Графада транспорт ҳужжатларида товарларни қабул қилувчи сифатида кўрсатилган шахс тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади. Графада қуйидагилар кўрсатилади: юкни қабул қилувчи жисмоний шахс бўлса — жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили (мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ мамлакатнинг қисқа номи ва манзили); юкни қабул қилувчи юридик шахс бўлса — унинг қисқача номи ва жойлашган ери (Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ мамлакатнинг қисқа номи ва манзили). Масалан: «Алибаев Нуридин Камалович Қозоғистон, Алмати ш., Суюнбай шоҳ кўчаси, 450-уй» ёки ««Ros-Torg» МЧЖ Россия, Иваново ш., Смирнов кўч., 62-уй». Агар юкни қабул қилувчи товарни бошқа шахснинг топшириғига кўра қабул қилаётган бўлса ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал юкни қабул қилувчининг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили), сўнгра товарни қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахснинг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили) кўрсатилади. Масалан: «Ros-Torg» МЧЖ Россия, Химки шаҳ., Карлов кўч., 362-уй «Faraon» МЧЖ топшириғига асосан Россия, Москва шаҳ., Большая полянка кўч., 563». Олдинги таҳрирга қаранг. Электрон БЮДда қабул қилувчи, товарни қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахс (БЮДнинг 9-графасидаги шахс билан ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс) ва товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган бошқа шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ҳар бири алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади. Товарларни қоғоз шаклда декларациялашда қўшимча варақларда ушбу графа тўлдирилмайди; Download 74.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling