1 1-графа. «Декларация тури»


) 48-графа. «Тўловларни кечиктириш»


Download 74.37 Kb.
bet13/13
Sana24.04.2023
Hajmi74.37 Kb.
#1394228
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
27-73

43) 48-графа. «Тўловларни кечиктириш».
Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлашнинг сўнгги муддати божхона тўловлари турлари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:
ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ, бунда:
ХХ — Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;
КК — кун;
ОО — ой;
ЙЙЙЙ — йил;
Агар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади;
44) 49-графа. «Омбор номи».
Агар товарлар илгари божхона омбори ёки эркин омборда сақлашни назарда тутувчи божхона режимларига жойлаштирилган бўлса, графада божхона омбори ёки эркин омборни таъсис этиш учун берилган лицензия рақами ва санаси кўрсатилади.
Агар товарлар божхона омбори мақомига эга бўлмаган жойларга жойлаштирилган бўлса графа тўлдирилмайди;
45) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг БЮДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва ЖШШИРи (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади (қоғоз шаклдаги БЮДда унинг шахсий имзоси қўйилади).
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс ЖШШИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг ЖШШИРи қайд этиладиган жойда «99999999999999» коди кўрсатилади. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.
Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
46) 54-графа. «Жой ва сана».
Графада 14-графада кўрсатилган шахс номидан БЮДни тақдим этаётган декларацияловчи шахс ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — БЮД тўлдирилган жой;
2 — декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
3 — декларацияловчи шахснинг телефон рақами;
4 — агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва топшириғига асосан БЮД тақдим этилаётган шахс ўртасидаги битим рақами ва санаси кўрсатилади;
5 — декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақам қуйидаги тартибда кўрсатилади:
99999999999999/99.99.9999/999999, бунда:
1-элемент — декларацияловчи шахснинг ЖШШИРи;
2-элемент — БЮД тўлдирилган сана;
3-элемент — декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган тартиб рақами (жорий йилда ўсиш тартибида, йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади).
Декларацияловчи шахс томонидан БЮДга берилган рақам қайтарилмаслиги лозим.
БЮДда баён этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги электрон БЮДда декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шаклдаги БЮДда декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.
Қоғоз шаклдаги БЮДда бундай тасдиқлаш ҳар бир қўшимча варақнинг «С» графасида ҳам амалга оширилади.
48) «С» графа.
Графада 1 рақами остида ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами кўрсатилади.
Download 74.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling