1 1-графа. «Декларация тури»


Download 74.37 Kb.
bet5/13
Sana24.04.2023
Hajmi74.37 Kb.
#1394228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
27-73

15) 19-графа. «Контейнер».
Графада қуйидагилар кўрсатилади:
«0» — агар товарлар контейнерда олиб ўтилмаётган бўлса;
«1» — агар товарлар контейнерда олиб ўтилаётган ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган бўлса.
16) 20-графа. «Етказиб бериш шартлари».
Графада ташқи савдо битими асосида товарларни етказиб бериш шартлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Товарлар беғараз асосда олиб ўтилаётганда товарларни етказиб бериш шартлари товарнинг кузатув ҳужжатлари асосида кўрсатилади.
Графанинг биринчи бўлмасида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида келтирилган Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ етказиб бериш шартининг рақамли коди кўрсатилади.
Графанинг иккинчи бўлмасида Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ географик пункт кўрсатилган ҳолда етказиб бериш шартининг ҳарфли коди қайд этилади.
Графанинг учинчи бўлмасида ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларига мувофиқ БЮД асосида экспорт қилинаётган товарлар учун қўлланиладиган ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди, сўнгра «/» белгисидан кейин товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди кўрсатилади (электрон БЮДда ҳар бир код алоҳида ажратилган майдонда кўрсатилади).
Экспорт қилинаётган товарлар учун ҳисоб-китоблар шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:
«10» — олдиндан тўлов;
«20» — аккредитив;
«30» — банк кафолати;
«40» — экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурталаш полиси;
«50» — экспорт факти бўйича;
«60» — консигнация бўйича;
«70» — бартер операцияси;
«80» — беғараз (тўловсиз) асосда етказиб бериш.
Ҳисоб-китобларнинг аралаш шакллари қўлланган ҳолларда графада мутлақ ифодада устунликка эга бўлган ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади.
Товарларни жўнатиш шаклининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:
«01» — товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс манзилига жўнатилаётган бўлса;
«02» — товар тўғридан-тўғри шартнома (битим, келишув) тузувчи шахс манзилига жўнатилмаётган ҳолларда;

Download 74.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling