1 1-графа. «Декларация тури»


) 25-графа. «Чегарадаги транспорт тури»


Download 74.37 Kb.
bet7/13
Sana24.04.2023
Hajmi74.37 Kb.
#1394228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
27-73

21) 25-графа. «Чегарадаги транспорт тури».
Графада Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ товарлар амалда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган транспорт воситаси турининг коди кўрсатилади.
22) 26-графа. «Мамлакат ичкарисидаги транспорт тури».
Графада Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ 18-графада кўрсатилган транспорт воситаси турининг коди кўрсатилади;
23) 28-графа. «Молия ва банк маълумотлари».
Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 — тўловчининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) /банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) кўрсатилади);
2 — банкнинг тўлиқ номи;


24) 29-графа. «Чегарадаги божхона».
Графада Божхона постлари таснифлагичига мувофиқ товарлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган божхона постининг коди ва номи кўрсатилади.
Электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда назоратни олиб борувчи постнинг коди ва номи кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
25) 30-графа. «Товарлар турган жой».
Графада БЮДни тақдим этиш вақтида товарлар турган жой ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади:
агар товарлар божхона омбори ёки эркин омборда, ёхуд бож олинмайдиган савдо дўкони мақомига эга бўлган жойларда турган бўлса — божхона омбори ёки эркин омборни, ёхуд бож олинмайдиган савдо дўконини таъсис этиш учун берилган лицензия рақами ва санаси;
агар товарлар божхона омбори мақомига эга бўлмаган жойларда турган бўлса — товар турган жойнинг почта манзили (почта индексини кўрсатмаган ҳолда);
агар товарлар темир йўл станциясида турган бўлса — темир йўл станциясининг номи.
Электр узатиш линиялари ёки қувур транспорти орқали олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда графа тўлдирилмайди;

Download 74.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling