1 1-графа. «Декларация тури»
) 38-графа. «Нетто вазн (кг)»
Download 74.37 Kb.
|
27-73
- Bu sahifa navigatsiya:
- 34) 39-графа. «Квота».
- 35) 40-графа. «Умумий декларация/аввалги ҳужжат».
33) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».
Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «нетто» оғирлиги кўрсатилади. Қадоқланган ҳолатда олиб ўтилаётган товар учун: декларацияланаётган товарнинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолдаги оғирлиги, агар товарлар, истеъмол хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шундай қадоқда чакана савдога чиқарилса ва (ёки) товарни сотишда унинг сақланишини таъминлайдиган бирламчи қадоқни товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда товарни истеъмол қилгунга қадар товардан ажратиб бўлмайдиган (масалан, банкадаги кофе ва ҳ.к.) бўлса; бошқа ҳолатларда декларацияланаётган товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлиги. Қадоқсиз (сочилган, қуйилган, уюм ҳолда) олиб ўтиладиган товар учун товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади. Нетто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача яхлитланади. Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади. Агар товарнинг оғирлиги бир граммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади. Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг БЮДни 35-графасида кўрсатилган оғирлиги қайд этилади. Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди; 34) 39-графа. «Квота». Миқдорий чекловлар белгиланган товарларни декларациялашда тўлдирилади. Графада олинган лицензияга мувофиқ ўлчов бирлигида ажратилган квотанинг қолдиғи кўрсатилади. Квотанинг қолдиғини аниқлашда декларацияланаётган товар туркуми ҳисобга олинмайди. Масалан: лицензия бўйича ажратилган квота — 10000 куб. м; декларацияланаётган товарнинг биринчи туркуми — 4000 куб. м. 39-графада — «10000 куб. м» кўрсатилади. Мазкур лицензия бўйича ажратилган квота ҳисобидан кейинги товарлар туркумини расмийлаштиришда 39-графада квота қолдиғи — «6000 куб. м» кўрсатилади; 35) 40-графа. «Умумий декларация/аввалги ҳужжат». Товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал бошқа божхона режимига жойлаштирилган бўлса, графада товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ГТД»; аввалги БЮДнинг рўйхат рақами; ушбу товарнинг аввалги БЮДнинг 32-графасидаги тартиб рақами; аввалги БЮДнинг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда); аввалги БЮДнинг 32-графасида кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган нетто вазни (килограммда); қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (агар мавжуд бўлса); қўшимча ўлчов бирлигининг ТИФ ТНга мувофиқ шартли белгиланиши (агар мавжуд бўлса). Масалан: ГТД 14010/31.03.2012/0353761 — 2 — 5980 кг — 5900 кг — 250,2 м3. Агар декларацияланаётган товар аввал бир нечта товар туркумларига бўлинган ҳолда бир нечта БЮДлар билан расмийлаштирилган бўлса, аввалги расмийлаштирилган ҳар бир БЮД тўғрисидаги маълумотлар алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади; Download 74.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling