1 1-графа. «Декларация тури»


) 22-графа. «Валюта ва товарларнинг умумий фактура қиймати»


Download 74.37 Kb.
bet6/13
Sana24.04.2023
Hajmi74.37 Kb.
#1394228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
27-73

18) 22-графа. «Валюта ва товарларнинг умумий фактура қиймати».
Графанинг чап бўлмасида мазкур Йўриқноманинг 8-иловасида келтирилган Валюталар таснифлагичига мувофиқ ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасининг рақамли коди кўрсатилади.
Ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютаси деганда етказиб берилаётган товар ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) мувофиқ баҳоланган валюта тушунилади. Агар товар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ижроси бўйича олиб ўтилмаётган бўлса, валюта коди товарнинг кузатув ҳужжатлари асосида кўрсатилади.
Графанинг ўнг бўлмасида рақамларда декларацияланаётган товарлар туркумининг умумий фактура қиймати кўрсатилади. Умумий фактура қийматини БЮДнинг 42-графаларидаги товарларнинг фактура қийматлари йиғиндиси ташкил қилади;
19) 23-графа. «Валюта курси».
Графада рақамли коди БЮДнинг 22-графасида кўрсатилган валютанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан курси кўрсатилади.
Масалан:
агар 1 Россия рубли = 63,41 сўм бўлса, графада «1/63,41» кўрсатилади;
агар 10 Япон йенаси = 220,09 сўм бўлса, графада «10/220,09» кўрсатилади;
агар валюта контракти Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси бўлса графада «1/1» кўрсатилади;
20) 24-графа. «Битим хусусияти».
Графанинг чап бўлмасида мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган Битим хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ битим хусусиятининг коди кўрсатилади.
Графанинг ўнг бўлмасида Валюталар таснифлагичига мувофиқ етказиб берилаётган товар учун контрагент билан ҳисоб-китоб валютасининг рақамли коди кўрсатилади.
Ҳисоб-китоб валютаси деганда БЮДни 9-графасида кўрсатилган шахснинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилган ёки амалга ошириладиган валюта, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) мавжуд бўлмаган ҳолатларда товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган валюта тушунилади;

Download 74.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling