1 1-графа. «Декларация тури»


Download 74.37 Kb.
bet9/13
Sana24.04.2023
Hajmi74.37 Kb.
#1394228
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
27-73

27) 32-графа. «Товар №».
Графада 31-графада декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Битта номдаги товар декларацияланаётган бўлса, графада «1» рақами кўрсатилади;
28) 33-графа. «Товар коди».
Графанинг чап қисмида 31-графада декларацияланаётган товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади. Ушбу код бўш жойсиз (пробелсиз) ва бошқа ажратувчи белгиларсиз ёзилади;
29) 34-графа. «Келиб чиқиш мамлакати коди».
Графанинг чап бўлмасида 31-графада декларацияланаётган товарни келиб чиқиш мамлакатининг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди кўрсатилади.
Агар божхона расмийлаштируви вақтида келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлса, «000» коди қўйилади.
Агар товарни келиб чиқиш сертификатида Европа иттифоқининг аниқ мамлакати кўрсатилмай, товарнинг келиб чиқиш мамлакати сифатида Европа иттифоқи кўрсатилган бўлса, лотин ҳарфлари билан икки ҳарфдан иборат «EU» коди қўйилади;
30) 35-графа. «Брутто вазн (кг)».
Графада БЮДнинг 31-графасида декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «брутто» оғирлиги кўрсатилади. «Брутто» оғирлик деганда товарнинг умумий оғирлиги, шу жумладан товар муомалага киритилгунга қадар ҳолатини ўзгармаслигини таъминлаб туриш учун зарур бўлган унинг барча турдаги ўрамлари (контейнер ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно) билан биргаликдаги оғирлиги тушунилади.
Брутто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги учинчи рақамгача яхлитланади.
Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, брутто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.
Агар товарнинг умумий оғирлиги бир граммдан кам бўлса, брутто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади.
Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади.
Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди;
32) 37-графа. «Процедура».
Графада товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиш процедурасининг етти белгили коди кўрсатилади. Ушбу код қуйидаги учта таркибий қисмлардан иборат:
биринчи иккита рақам — Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ баён этилаётган божхона режими коди;
кейинги иккита рақам — Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ аввалги божхона режими коди. Агар аввалги божхона режими мавжуд бўлмаса «00» кўрсатилади;
охирги учта рақам — мазкур Йўриқноманинг 11-иловасида келтирилган Товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ декларацияланаётган товарларни олиб ўтиш хусусияти коди. Агар товарларни олиб ўтиш хусусияти белгиланмаган бўлса «000» кўрсатилади;

Download 74.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling