4.1-расм. Цистерналарни ва бункерли ярим очиқ вагонларни номерини тузилиш структураси
5-амалиёт машғулоти
Юк ташиш режаси кўрсаткичларини ва қия жадвални тадқиқ қилиш
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга юк ташиш режаси кўрсаткичларини ва қия жадвални тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.
Юк ташиш режаси кўрсаткичларини ҳақида тўлиқ тасаввурларга эга бўлиш учун, юк айланмасининг структурасини (5.1-расм) аниқ тушини етиш керак.
Темир йўлининг ташиш ишларини умумий ҳажми қуйидаги иккита элементдан иборат:
- ортиш, тонналарда ва вагонларда;
- бошқа темир йўллардан қабул қилиш, тонналарда ва вагонларда.
Ортилган тонналарнинг умумий миқдори қуйидаги иккита элементдан иборат:
- маҳаллий қатновларга ортишдан;
- тўғри қатновларга ортишдан.
Маҳаллий қатновлар – бу мазкур темир йўлининг ичида амалга оширилган ташишлар.
Тўғри қатновлар – бу икки ва ундан ортиқ темир йўллардаги ёки мазкур темир йўлидан транзит ўтиб кетган ташишлар.
Шундай қилиб тўғри қатновларга нисбатан қуйидагиларни фарқлаш лозим бўлади:
- олиб чиқиш – бошқа тайинланган темир йўлларга мазкур темир йўлидан ортилган юклар;
- олиб кириш – бошқа темир йўлларда ортилган юкларни мазкур темир йўлида тушириш;
5.1-расм. Темир йўли юк айланмасининг структураси
- транзит – мазкур темир йўлини босиб ўтиб кетган юклар.
Ушбу фарқлашни инобатга олган ҳолда ортишни иккита элементга бўлиш мумкин:
а) маҳаллий қатновларга ортиш;
б) олиб чиқиш.
Шунга ўхшаш қабул қилишни ҳам иккита элементга бўлиш мумкин:
а) олиб кириш;
б) транзит.
Темир йўлидан юкларни топшириш:
а) олиб чиқиш;
б) транзит.
Схематик булар қуйидагича кўринади:
Қия жадвал. Қия жадвал юк ташишни ифодаловчи кенг тарқалган шакл ҳисобланиб, юк ташишларни миқдорлари ҳақида ва улари йўналиши ҳақида тўлиқ тушинча беради. Қуйида минтақавий темир йўл бўлинмасининг чизмаси келтирилган (5.2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |