1-амалиёт машғулоти Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад
-расм. Ярим очиқ вагонга бортдан баландроқ
Download 0.98 Mb.
|
5 вариант
- Bu sahifa navigatsiya:
- “шапка”
- 10.1-расм. “Шапка” нинг бўйланма ва кўндаланг кесимининг чизмаси
- “шапка” усулда ортиш чизмасини
9.1-расм. Ярим очиқ вагонга бортдан баландроқ
“шапка” усулда ортиш Агар γ > Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилади аммо сиғимидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳидан пастроқ қилиб ортилади, чунки вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида вагон кузови бортини юқори сатҳи баравар юк ортилганида вагоннинг юк кўтаришидан асосланмаган миқдорда ошиб кетади. Бундай ҳолларда тўкилувчан юкларни вагон полининг сатҳидан ортиш баландлиги аниқланади. 10 ва 11-амалиёт машғулоти Ярим очиқ вагонга “шапка” усулда ортиш чизмаси параметрларини аниқлаш Тўкилувчан юкларни ярим очиқ вагонга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш нафақат вагон кузови бортини юқори сатҳигача (қуйида вагон бортигача деб юритилади ) бўлган ҳажмини, балки унинг габаритини юқори қисмидан ҳам фойдаланиш имконини беради. Ортишнинг бу усули ҳажмий массаси вагоннинг солиштирма юк кўтаришидан кичик (γ < Pсол) бўлган, тўкилувчан юкларни ташишда қўлланилади. Тўкилувчан юкларни вагонга “шапка” усулида ортилганда, “шапка” нинг ҳажми вагон бортини устига ортилган юк баландлиги (h) га боғлиқ бўлиб, бу баландлик эса ўз навбатида юкнинг ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги (α') га боғлиқ бўлади (10.1-расм). 10.1-расм. “Шапка” нинг бўйланма ва кўндаланг кесимининг чизмаси 10.1-расмда ℓк - вагон кузовининг ички узунлиги, м; вк - вагон кузовининг ички эни, м; h - “шапка” нинг баландлиги, м; α' - юкнинг ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги, град. “Шапка” нинг шакли бизга геометрия фанидан маълум бўлган бўлган бирон-бир шаклга ўхшашмайди. Лекин, институтимизнинг компьютер графикасини доценти, т.ф.н. Й. Аскаровнинг исботлашича “шапка” ни ҳажмини томонлари а ва в , баландлиги h бўлган паралапепеднинг ҳажмига тенг бўлар экан, яъний Vш = а · в · h , м3 (10.1) Ўз навбатида а ва в нинг қийматларини қуйидагича аниқлаш мумкин, а = ℓк – d, м (10.2) в = вк – d, м (10.3) d ни қийматини эса “шапка” ни бўйланма ва кўндаланг кесимларининг ён томонларида ҳосил бўлган тўғри бурчакли уч бурчакни баландлиги h ва юкнинг табиий нишаблик бурчаги α' орқали аниқлаш мумкин, d = h / tgα' , м (10.4) (10.2) ва (10.3)-формулаларга (10.4)-формуладаги d ни қийматини қўйсак, а = ℓк – h / tgα', м (10.5) в = вк – h / tgα', м (10.6) (10.1)-формулага а ва в (10.5)- ва (10.6)-формулалардаги қийматларини қўйсак “шапка” нинг ҳажмини аниқлашнинг вагоннинг ўлчамларига боғлиқ бўлган қуйидаги формуласига эга бўламиз, Vш = (ℓк – h / tgα') · (вк – h / tgα') · h , м3 (10.4) “Шапка” нинг ижозат берилган максималь баландлиги (Hм), қуйидаги формула орқали аниқланади, Hм = β · вк · tgα' / 2, м (10.5) бу ерда β - “шапка” усулида ортишда, унинг устки қисмида юкларни йўқолишидан ҳимоя қилиш учун вагон бўйи барабар қилинган майдончани инобатга олувчи коэффициент (0,85 - 0,95); Тўкилувчан юкларнинг “шапка” усулида ортиш чизмасини ишлаб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Дастлаб вагон кузови бортини юқори сатҳигача ортилган юкнинг массаси қуйидаги формула орқали аниқланади, Рк = Vк · γ , т (10.6) бу ерда Vк - вагон кузовининг ҳажми, м3; γ - юкнинг ҳажмий массаси, т/м3. Вагон бортини устига (шапкага) ортилган юкнинг зарурий массаси қуйидаги формула орқали аниқланади, Рш.з. = Gюк – Рк , т (10.7) бу ерда Gюк - вагоннинг юк кўтариши, т; Зарурий миқдордаги юкни (Рш.з) ортиш учун “шапканинг” зарурий ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, Vш.з. = Рш.з. / γ , м3 (10.8) Вагон бортини усти (шапка) га ортилган юкнинг массаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, Рш = Vш · γ , т (10.9) Вагонга “шапка” си билан ортилган ҳамма юкнинг массаси (вагоннинг статик юкламаси) қуйидагича аниқланади, Рст = Рк + Рш , т (10.10) “Шапка” нинг ҳажми (Vш), бинобарин “шапка” га ортилган юкнинг массаси (Рш) бортини юқори сатҳи устига ортилган юкнинг баландлиги (h) га боғлиқ бўлади. Шунинг учун “шапка” ни ҳажми (Vш) ни ва унга ортилган юкнинг массаси (Рш) ни 0,1 ≤ h ≤ Hмах интервалдаги h нинг турли қийматларига 0,1 га тенг бўлган қадамда аниқлаб, h нинг шундай қиймати танлаб олинадики, қачонки, Gюк < Pст ≤ (Gюк+ΔР) , т бўлганда (10.11) бу ерда ΔР - ижозат этилган ўтаюкланиш (1-3), т; Яъний вагонга ортилган юкни массаси унинг юк кўтаришидан ва ижозат берилган ўтаюкланишдан зиёд бўлмаслиги керак. Мисол: Ҳажмий массаси γ = 0,85 т/м3 ва ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги α' = 30 град. бўлган Т маркали тош кўмирни икки турдаги: 12-508 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагонга ва 12-119 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагонга бортидан баландроқ “шапка” усулда ортиш чизмасини ишлаб чиқиш учун ҳисоб китоблар бажарилсин. Ечиш: 10.1-жадвалда ҳисобларни амалга ошириш тартиби келтирилган. 10.1-жадвалнинг 3-, 4-, 5- ва 6- устуни 9.1-жадвал асосида тўлдирилади. 10.1-жадвалнинг 7- ва 8- устун маълумотлар топшириқдан қабул қилинади, 9- ва 10-устунларга формулалар бўйича ҳисоб китоблар натижалари киритилади. 10.1-жадвалнинг 11- устунига, яъни шапканинг баландлиги (h) га 0,1; 0,2; 0,3 ва ҳ.к. Hм қийматлари қўйиб чиқилади, ва 10.1-жадвалнинг 12-устунидан 14-устунигача формулалар бўйича h нинг 0,1; 0,2; 0,3 ва ҳ.к. Hм қийматлари учун ҳисоб китоблар натижалари киритилади. Ҳисоб китоблар (10.14) шартни қондирганида тўхтатилади. Ҳисоб-китоблар натижаси шуни кўрсатадики (10.11)-шарт 12-508 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагон учун “шапка” нинг баландлиги h = 0,3 м бўлганида, 12-726 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагон учун, эса “шапка” нинг баландлиги h = 0,5 м бўлганида қондирилади. Демак 12-119 моделли яхлит металли 8-ўқли ярим очиқ вагонга Т маркали тош кўмирдан h = 0,3 м баландлика “шапка” усулда ортилганда вагондаги юкни массаси Pст = 127,43 т ни, 12-532 моделли яхлит металли 4-ўқли ярим очиқ вагонга эса Т маркали тош кўмирдан h = 0,5 м баландлика “шапка” усулда ортилганда вагондаги юкни массаси Pст = 71,67 т ни ташкил этади 10.1-жадвал Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling