1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


уч гуруҳ – босқичга ажратилган: биринчи, қуйи босқич-адно


Download 387.92 Kb.
bet15/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

уч гуруҳ – босқичга ажратилган: биринчи, қуйи босқич-адно, иккинчи, ўрта босқич-авсат ва учинчи, юқори, олий босқич-аъло гуруҳи деб юритилган. Ҳар бир босқич учун алоҳида дастур ишланган бўлиб, бир босқичдан навбатдаги босқичга ўтиш якуний имтиҳонлар орқали ҳал этилган. Шу билан талабаларнинг оладиган нафақалари (стипендия) ҳам оширилиб борилган. Мадрасаларда талабаларнинг таълим ва тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Уларга ҳар куни тўрт маҳал иссиқ овқат ва иқтидорли талабаларга қўшимча мукофотлар ажратилган. Мадрасаларда ички тартиб-интизомга қатъий амал қилинган. Мадраса низомини бузган талаба ва хизматчилар уч маротабагача огоҳлантирилган, камчилик яна такрорланса, бундай шахслар мадрасадан четлаштирилган. Лекин бундай кўнгилсизлик жуда камдан-кам содир бўлган. Мадрасаларнинг молиявий харажати вақф даромади ҳамда давлат хазинасидан ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига қопланган, ҳар бир мадрасанинг ўз вақф мулки ва вақфнома ҳужжати бўлган. Вақфномада мадрасанинг чиқими, ундаги хизматчилар: мутавалли, мударрис, ҳофиз, муҳри, нақиб, фаррош, ошпаз ва бошқалар, шунингдек, талабалар сони, уларга берилган маош ва нафақалар аниқ кўрсатилган. Мутавалли вақф киримлари, мадрасанинг молиявий харажати, таъмирлаш, ходим ва талабаларга тўланадиган ҳақ ва бошқа ишларга масъул бўлган. Мадраса хизматчилари, мударрислари ва талабаларга бериладиган йиллик маош миқдори нақд пул ва овқатлик дон ҳисобидан ажратилган. Бироқ академик Б. Валихўжаевнинг Самарқанд мадрасалари ҳақида берган қимматли маълумотлари Хоразм мадрасаларидаги аҳволни тасаввур қилишга ёрдам беради. Алишер Навоийнинг «Ихлосия» мадрасасида вақф маоши тубандагича белгиланган:
садр мутаваллига ажратилган йиллик маош 3 минг олтин ва овқатлиғ учун 30 юк ғалла;
– ҳар бир мударрисга йилига 1200 олтин ва 24 юк буғдой ёки арпа ажратилган.
Мадраса талабаларига:
аъло гуруҳидаги талабага
Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling