1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Download 387.92 Kb.
bet13/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

қошида шунча мактаб, 4440 та мадраса бўлганлиги қайд этилади. Фақат Гурганжда мадрасалар сони 700 га яқин бўлган. Хоразмшоҳ ануштегинийлар даврида мадрасаларнинг имомлари ва мударрислари султон ёки унинг ноиби томонидан тайинланган. Масалан, хоразмшоҳ Эл-Арслон 1162 йилда Туркистон хоқони Абулмузаффар Тамғоч Буғрохон зиммасига бошқа ишлар билан бирга, мадрасаларга муносиб мударрислар тайинлаш вазифасини ҳам юклаган. Баъзи мадрасаларга бутун бошли қишлоқлар вақф қилиб берилар эди. Мадраса мударрислиги обрўли мансаб бўлиб, баъзан истеъфога чиққан юқори мартабали амалдорлар мударрис бўлиб ишлар эдилар. Султон Алоиддин Муҳаммад давридаги хоразмшоҳлар давлатининг атоқли арбобларидан Шаҳобиддин Абу Саъд ибн Имрон ал-Хевақий машҳур фақих, Шофиия мазҳабининг муфтийси эди. Энг зукко ва зийрак одамлар ҳам унга хизматкорликка ярар эди. Султон жуда муҳим ишларда у билан маслаҳатлашарди. Унинг остонасида подшолар, вазирлар, амирлар навбат кутиб туришар, ул зот эса ўша пайтда имомларга таълим берар эди. Шаҳобиддин Хоразмнинг бешта мадрасасида дарс ўқир, фақат дарслари тамом бўлганидан кейин у султоннинг ҳожиблари билан турли ишлар ҳақида гаплашар эди. У Хоразмдаги Шофиия масжиди қошида шундай ажойиб кутубхона очганки, аввал ҳам, кейин ҳам унга тенг келадигани бўлмаган. Султон янги мадрасалар қурилишини одатда таниқли дин арбобларига топширар эди. Масалан, Хуросондаги бир мадраса қурилиши муфтий ва имом Азизиддин Али Балхийга, Нишопурдаги бир мадраса қурилиши муфтий ва мударрис имом Фахриддин Абу Собит Абдулазиз ибн Абдул-Жаббор Куфийга топширилган. Хоразмшоҳ Жалолиддин таниқли маърифатпарвар олим Муқаррабиддин Муҳаммад ибн Иброҳим Паҳлавон ал-Хоразмийга Исфаҳонда отаси султон Алоуддин Муҳаммад хотираси учун катта мадраса қуришни топширган ва бу ишга 30 минг динор маблағ ажратган. Бу маблағдан ташқари яна Ироқдан келадиган хирожлардан бир қисми «мадраса қурилишини тамомлаш учун қўшимча маблағлар берилган. Муқаррабиддин Исфаҳонга бориб, мадраса қурилишини бошлади. Тўрт ойдан кейин мадраса қурилиши ниҳоясига етди».
Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling