Муҳаммад Ғаззолий 1067 йили Бағдодда Низомулмулк томонидан қурдирилган “Низомия” мадрасасида дарс берган70.
Ислом динининг кенг ёйилиши билан Хоразмда IX-XIII асрларда мадраса таълими ҳам ривож топади. Мадрасаи олияларда исломий илмлар билан бир қаторда, талабаларга дунёвий фанлар: математика, астрономия, физика, геометрия, география, табобат, мусиқа, тарих, адабиёт, араб ва форс тиллари, мантиқ ва фалсафа ўқитилганлиги маълум. Мадрасаи олиялар ўша даврнинг университети вазифасини бажарган. Ўрта Осиёда, шунингдек, Хоразмда дастлабки мадрасалар Кат ва Гурганжда IX аср охири ва X аср бошларида вужудга келади. Хоразмнинг Кат, Гурганж, Хива, Хазорасп каби шаҳарлари ўша даврда Шарқнинг энг йирик иқтисодий ва маданий марказларидан саналган. Катдаги мадрасада Абу Наср Ироқ каби ўз замонасининг машҳур олими, астрономи, математиги мударрислик қилган. Абу Райҳон Беруний Кат мадрасасида устозидан таҳсил олиб, етук олим бўлиб етишган. «Ҳикматлар уйи»нинг раҳнамоларидан бўлган хоразмшоҳ маъмунийлар даврида пойтахт Гурганжда маданий-маърифий ишларга эътибор кучайди, кўплаб мактаблар, мадраса ва қорихоналар қурилади. Ушбу мадрасаларда Беруний, Ибн Сино, Масиҳий, Абулхайр Хаммор каби таниқли алломалар талабаларга сабоқ берганлар. XI-XIII асрларда Ануштегинлар сулоласига мансуб хоразмшоҳлар даврида пойтахт Гурганжнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий марказ сифатида мавқеи кучаяди. Мактаб ва мадрасалар қурилиши кенгайиб, илмий тадқиқот ишлари янада ривож топади. Шу ўринда араб тарихчиси ал-Муқаддасий, Ёқут Ҳамавийларнинг қуйидаги сўзларини эслаш ўринлидир: «Хоразмликлар ақл-идрокли, илмли, фиқх илмида ўта қобилиятли ҳамда билимли кишилардир», - деб ёзади ал-Муқаддасий. Ёқут Ҳамавий эса «Мен жаҳоннинг бирор жойида Хоразмнинг пойтахти Гурганжга ўхшаган улуғвор, бениҳоя бой ва гўзал, аҳолиси билимдон шаҳарни кўрмаганман»,-деб таъриф беради.
Ёзма манбаларда Ануштегинлар даврида Хоразмда 12 мингдан зиёд масжид, улар
Do'stlaringiz bilan baham: |