1. Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi
Osmotik, onkotik va gidrostatik bosimlar, ularning ahamiyati
Download 1.78 Mb.
|
biofizika 100%
1.Osmotik, onkotik va gidrostatik bosimlar, ularning ahamiyati.
Kursdosh Laylo, [09.11.2022 21:49] Агар эритувчи билан эритма ўртасига ярим ўтказгич парда (мембрана) қўйилса, бу мембрана орқали эритувчи заррачалари эритмага ўтиб, уни суюлтира бошлайди. Эритувчи заррачаларининг ярим ўтказгич мембрана оркали ўтиш жараёни осмос дейилади. Эриган модда молекулалари ярим ўтказгич мембрана орқали ўта олмаганлиги сабабли унга урилиб кўрсатадиган босими осмотик босим деб аталади. Бу босим таъсирида ярим ўтказгич мембрана йиртилиб кетиши ҳам мумкин, чунки эритма етарли даражада концентрланган бўлиб, ярим ўтказгич мембрана чидамли бўлмаса бу вактда вужудга келадиган осмотик босим бир неча ўн, ҳатто юз атмосферага етиши мумкин. Агар тажриба учун икки хил концентрацияли эритма олиб, улар ўзаро ярим ўтказгич мембрана орқали бирлаштирилса, эритувчи концентрацияси купроқ эритмадан концентрацияси камроқ эритма томон ўта бошлайди ва иккала эритманинг концентрацияси тенглашиши билан осмос ҳодисаси тўхтайди, яъни бу пайтда ярим ўтказгич мембрана орқали суюқлиги иккала томонига ўтиш тезлиги тенглашади ва динамик мувозанат қарор топади. Диффузия туфайли эритувчи молекулаларнинг идиш деворларига кўрсатаётган босими осмотик босим дейилади. Вант Гофф қонуни: осмотик босим эриган модда концентрациясига тўғри пропорционалдир. = CRT – ноэлектролит эритмалар учун = CRT – электоролит эритмалар учун Бу ерда: - осмотик босим C – эритма концентрацияси R –универсал газ доимийси T – абсолют харорат, - изотоник коэффициент Қон плазмасининг минерал моддалар ҳосил қилган босим осмотик босим дейилади. Плазма таркибидаги минерал моддалар асосан калий, калций, натрий, магний катионлари ва хлорид, гидрокарбонат, гидроортофосфат ва сулфат анионлар кўринишида бўлади. Уларнинг мавжудлиги қоннинг ҳамда тўқималараро суюқликнинг осмотик босимини таъминлайди. Осмотик босимнинг муҳим аҳамияти шундан иборатки, у туфайли сув қондан тўқималарга ва тўқималардан қонга ўтиб туради. Шунинг учун ҳам осмотик босимнинг ўзгариб туриши сабабли ҳужайралар ичига сув кириб, уларни шишган ҳолатга келтиради ёки ҳужайралардан сув чиқиб, улар бужмайиб қолади. Бу ҳолатни эритроцитлар мисолида кўриш мумкин. Плазмадаги оқсиллар 3 гуруҳга бўлинади - албуминлар, глобулинлар ва фибриногенлар. Оқсиллар қон босимини бир меъёрда ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди. Оқсиллар ҳосил қилган босим – онкотик босим деб номланади. Онкотик босим физиологик жиҳатдан жуда муҳимдир, чунки улар организм сувсизланганда қонда сувни ушлаб туриш учун хизмат қилади. Gidrostatik bosim har qanday suyuqlikning cheklangan fazodagi bosimini anglatadi. Agar suyuqlik idishda bo'lsa, bu idishning devorida biroz bosim bo'ladi. Agar ustun shaklidagi idishni tasvirlasak, uning devoriga surilayotgan bosim yuqoridagidan ko'ra pastki qismida kattaroq ekanligini ko'ramiz. Bu qisman tortishish kuchi bilan bog'liq. Kapillyarlar yon tomonga burilgan ustun shaklidagi idishga teng. Qonning kapillyarlarga ta'sir qiladigan bosimi qon bosimi deb nomlanadi. Gidrostatik bosimning kuchi qonning kapillyar bo'ylab harakatlanishi bilan suyuqlik uning teshiklari orqali chiqib, oraliq bo'shliqqa o'tishini anglatadi. Bu harakat qonning kapillyar bo'ylab arterialdan venoz oxirigacha harakatlanishi bilan qon bosimi pasayadi, degan ma'noni anglatadi. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling