1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф
Download 83.98 Kb.
|
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.
Лейшмания:лейшманиялар одам терисида ва ички аъзоларида паразитлик қилади. Улар хужайра ичида яшайди. Шунинг учун хивчин хосил қилмайди ва харакатсиз бўлади. Бу паразитнинг узунлиги 4-7 мкм бўлиб битта ядроси ва кинетопласти бор. Лейшманияларнинг иккита тури одамда паразитлик қилади. Лейшмания тропика (Л. Тропика), Лейшмания деновани(Л.деновани). Лейшмания тропика- одамнинг қўл ва оёқлар терисида паразитлик қилиб- сурункали пендинка ярасини пайдо қилади. Бу яра ўрта осиё халқлари ўртасида ”ёмон яра” ёки ”пашшахўрда” номи билан маълум. Бунда терида кичикроқ шиш пайдо бўлади, кейинчалик у йириклашиб сурункали очиқ ярага айланади. Яра 1,5-3 йилдан кейин тузалиб кетади.лекин унинг ўрни чандиқ бўлиб қолади. Табиатда лейшмания паразити кемирувчилар (юмпонқозиқ, каламушлар) ва итларда паразитлик қилади. Бу ҳайвонлар лейшмания паразитининг резервуари хисобланади. Кемирувчилар инида яшайдиган қон сўрувчи искаптопар(Плеботомус паппатасии) каламуш, юмронқозиқ ёки итнинг қонини сўрганида лейшманияни ўзига юқтуради. Искаптопарлар ичагида лейшмания бўлиниш орқали кўпаяди, унинг хивчини пайдо бўлади ва фаол ҳаракат қилади. Искаптопарлар одамни чақиш вақтида лейшманияни юқтиради. Лешманиёз Шимолий Африка Жанубий европа ва Жанубий-ғарбий Осиёнинг бир қанча мамлакатларида тарқалган. Касаллик Ўзбекистоннинг жанубий худудларида тарқалган бўлиб, унинг табиий манбаси чўл минтақасидаги юмронқозиқлар ини билан боғланган. Шундай қилиб лейшманиоз касаллиги ҳайвонлар, ҳашаротлар ва одамлар ўртасида айланиб турувчи касаллик хисобланади. Рус паразитолог олими Э.Е.Н.Павловский одамлар ва хайвонлар ўртасида айланиб турадиган касалликларни ”табиий манбали трансмиccив” касалликлар деб атаган.
Лейшманиянинг яна бир тури-Лешманиа доповани-одамларнинг жигари, талоғи ва лимфа тугунларида (безларида) паразитлик қилиб оғир ички лешманиоз касаллигини пайдо қилади. Бу касалликни ҳам искаптопарлар тарқатади. Касалланган кишида камқонлик пайдо бўлиб, у озиб кетади. Жигар ва талоғи шишиб кетиб халок бўлиши мумкин. Кала-азарни қўзғатувчи лейшмания паразити итлар қонида яшайди. Кала-азар жанубий ва шимолий Осиё ва Италия, Туркманистоннинг айрим худудларида учрайди. Бу касаллик билан асосан болалар касалланади. Касалликдан кейин иммунитет хосил бўлади. Шунинг учун одам иккинчи маротаба касалланмайди. Download 83.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling