1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


-туркум. Кўп хивчинлилар (polymastigina)


Download 83.98 Kb.
bet13/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

2-туркум. Кўп хивчинлилар (polymastigina)
Кўп хивчинлилар мураккаб тузилган паразитлардир. Хивчинлар сони 4ёки ундан кўпроқ бўлади. Одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ичагида кўп хивчинлилар паразитлик қилади.
Йўғон ва ингичка ичакда паразитлик қиладиган трихомонас (Трихомонас ҳоминис)нинг узунлиги 7-10 мкм бўлиб танасининг олдинги томонида 4та хивчини жойлашган. Бешинчи хивчини орқа томонга эгилиб тана пеликуласи билан бирга юпқа тўлқинланувчи пардани ҳосил қилади. Трихомонаснинг қуйидаги вакили Т.Вагиналия-одамнинг таносил-сийдик йўлларида паразитлик қилиб трихомозоноз касаллигини келтиради. Одамларнинг ўн икки бармоқли ва ингичка ичакларида хамда ўт йўлларида яна бир кўп хивчинли- Ламблиа (Ламблиа интестиналис) паразит хаёт кечиради.Бу паразит ушбу жойларда ”Ламблиоз” касаллигини келтиради. Бу хивчинлини танаси икки томонлама симметрияли бўлиб иккитадан ядроси ва акcоcтилга ўхшаш таянч фибриллар апарати, 8 та хивчинлари бўлади. Қорин томонида ичакка ёпишиш учун сўрғичи ривожланган. Ламблиялар циста орқали тарқалади. Тўғри ичакка тушган ламблиялар хивчинини йўқотиб қалин пўстга ўралиб, циста хосил қилади. Ламблиа ичакда кўпайиб кетса ичакнинг нормал фаолияти бузилади. Базан эса ўт пуфагининг яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин.
3-туркум Гипермастигина (Нypermastigina)
Бу туркумнинг вакиллари термитлар ва сувараклар ичагида симбиоз яшайди. Улар анча мураккаб тузилган бўлиб хивчинлари ва ядролари кўп бўлади. Танасида акcоcтил мураккаб парабазал аппаратлари ҳамда ядро билан боғлиқ махсус таянч апарати ривожланган. Гиппермастигиналар қийин хазм бўладиган клечаткани термитларнинг хазм қилишига ёрдам беради.
4-туркум. Опалиналар (Опалина)
Опалиналарга кўп хивчинли ва кўп ядроли паразит ҳайвонлар киради. Улар сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг ичагининг кейинги қисмида яшайди. Оппалиналарнинг оғзи бўлмайди шунинг учун озиғини тана орқали шимиб сапрофит озиқланади. Опалиналар танаси инфузориянинг киприкларига ўхшаб бир текис жойлашган кўп хивчинлар билан қопланган. Шу сабабли улар узоқ вақт инфузориялар таркибида ўрганиб келинган. Лекин опалиналарда ихтисослашган ядрони йўқлиги, жинсий кўпайиш эса гаметаларнинг копулятцияси (жуфтлашиш) орқали содир бўлиши сабабли хивчинлиларга яқин туради.
Опалиналарнинг ҳаёт сикли хўжайинли хаёт цикли билан боғланган. Улар йил давомида бир марта жинсий кўпаяди. Бахорда бақалар тухум қўйиши даврида опалиналарнинг цисталари бақа ичагидан сувга тушади. Цисталарни итбалиқлар ютганида уларнинг ичагида цисталардан чиққан опалиналар бир неча марта бўлинишдан кейин бир ядроли жинсий хужайраларга-жинсий гаметаларга айланади. Гаметалар қўшилгандан кейин зигота хосил бўлиб, ичакда хосил бўлган зиготадан кўп ядроли опалина етишиб чиқади. Шундан кейин улар бўлиниш усули билан жинссиз кўпайишга киришади.


ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Хивчин, пелликула, псевдоподия, голофит, сапрофит, галазой, хроматофор, миксотроф, локоматор, кинетосома, оқсил доначалари, қалқонликлар



Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling