1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Бир хужайрали хайвонларнинг тарқалиши


Download 83.98 Kb.
bet2/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

2. Бир хужайрали хайвонларнинг тарқалиши.
Бир хужайрали хайвонлар хилма-хил экологик шароитларда яшашга мослашган:денгиз ва океанларда,чучук сув ва тупрокларда уларнинг кўпчилиги паразитлик (текинхўрлик) қилиб яшашга мослашган. Улар одам ва хайвон организмининг турли аъзоларининг (ичагида, қонида, мускулида) ичида яшаб хилма-хил хавфли касалликларни келтириб чиқарадилар.
Хулоса:Бир хужайрали хайвонларнинг яшаши учун зарур булган умумий шароит суюқ мухит хисобланади.
Денгиз ва океан сувларида хамда чучук сувларда бентоз тарзда яшашига мослашган чиғаноқли илдизоёклиларни чиғаноқли амёба, фораминифера, нурлилар ва бошқаларни учратиш мумкин. Чиғаноқ бу хайвонларни сув таркибидаги тузлардан химоя килиш вахифасини бажаради.
Текинхўрлик билан яшайдиган бир хужайрали хайвонлар: одам ва хайвонларнинг ичагида,қонида, мускулларида ва бошқа аъзоларида яшайдилар.МАСАЛАН: Ичбуруғ амёбаси одамнинг амёбиоз, яъни қонли ичбуруғ билан оғришига сабаб бўлади. Хивчинли бир хужайралилардан трипаносома уруғининг вакиллари одам ва хайвонлар қонида паразитлик қилиб“Трипаносомоз” касаллигини , лейшманиалар эса одамнинг терисида ва ички аъзоларида яшаб “ Лейшманиоз” касаллигини одамнинг йўғон ва ингичка ичагида яшаб , трихомосоноз касаллигини , ўн икки бармоқли ичак, ингичка ичак, ўт йулларида учрайдиган “Ламблия“ эса “Ламблиоз” касаллигини , бақалар ичагининг кейинги кисмида “ Опалиналар” яшаб ўзига хос касалликни келтиради.Спорали бир хужайрали хайвонлардан: Грегариналар – хашаротлар ичагида , халқали чувалчанглар, игнатерилилар ва қобиғлиларнинг тана бўшлиғи, жинсий аъзолари ва бошқа аъзоларида хам учратиш мумкин.
Кокцидиялар-халқали чувалчанглар, молюскалар, бўғимоёқлилар ва умуртқали хайвонларнинг кўпчилик турларининг ичак девори , жигари, буйраги ва бошқа аъзоларини эпителий хужайралари ичида паразитлик қилиб яшаб “ Кокцидиоз” касаллигини келтиради.
Токсоплазма-хар –хил қушлар, сут эмизувчилар , жумладан – одамнинг жигари , талоғи, мияси, қон томирлари ва бошқа аъзоларида паразитлик қилиб “ Токсоплазмоз” касаллигини келтиради.
Саркоспороидии- турли хил уй хайвонларининг мускулларида хамда одам ва гуштхур хайвонларнинг ичагида паразитлик қилиб, “ Саркоспоридиоз” касаллигини келтиради.
Безгак плазмодийси- безгак чивини орқали одам қонига ўтиб, қизил қон таначасида ( эритроцит) яшаб “ Безгак” касаллигини келтиради.
Пироплазмидлар- буларнинг хаётини бир кисми сутэмизувчилар қонида ва яна бир кисми яйлов каналари организмида ўтади: Булар бабезидлар ва тейлеридлар оиласига мансуб бўлиб,“бабезиоз” ва“ тейлериоз” касалликларини чақиради.
Миксоспоридиялар типига мансуб бир хужайрали хайвонлар- баликлар, халқали чувалчанглар, баъзан судралиб юрувчиларнинг тана бушлиги тукималари ва хужайраларида паразитлик қилади. Миксоспоридий вакиллари Споралилари орқали таркалади.
Микроспоридийлар типига мансуб бир хужайрали организмлар- хар-хил бўғимоёқлилар ва баъзан умуртқали хайвонлар (балиқлар)ни хужайраларини ичида паразитлик қилади.
Инфузориялар типига мансуб бир хужайрали хайвонлар эса – оддий тўхтаб қолган сувда, денгизларда кислородга бой бўлган мухитда яшайдиган инфузория туфелка кислород камайиб кетган мухитда хам яшай олади. Лекин бу жараёнда аэроб моддалар алмашинуви анаэроб алмашинувига (Гликолизга) ўтади. Айрим инфузориялар эса фақат кислородсиз мухитда (кавш қайтарувчи сут эмизувчилар ошқозонида) яшай олади.
Паразит инфузориялар – орасида айниқса “ Ихтиофтириус” катта ахамиятга эга. Бу инфузориялар – оқ амур, зоғора, дўнгпешона балиқларининг сузгич қанотлари ва жабраларида яшайди. Бу балиқларда “ Ихтиофтириоз” касаллигини келтиради.
Одамнинг йўғон хамда тўғри ичагида баъзан “балантидий” инфузорияси учрайди. Одамнинг ичак бўшлиғида яшаган вақтида одамга зарар етказмайди. Лекин- ичак эпителийсига кириб олиб, қон эритроцитлари хисобига озиклана бошлайди. Натижада ичак деворида яра хосил қилиб – “конли ичбуруғ” касаллигини пайдо килиши мумкин. Бундан ташкари балантидий – чучкаларнинг ичагида яшаб “ балантидиоз ” – касаллигини чакиради.
Тенг киприклилар кенжа синфи вакиллари кавиш қайтарувчи хайвонлар ошқозонида “ Симбиоз” яшайдиган – эндодиниоморфа инфузияси хайвон организмига зарар келтирмасдан келишиб яшайди.
Спирал киприклилар кенжа синфи вакили бўлмиш – хар-хил киприклилар – турлари бақаларда паразитлик қилади. Қорин киприклилари эса чучук сув ларда ва денгизларда учрайди. Кам киприклиларнинг хамма вакиллари денгиз планктони таркибига киради.
Доира киприкли инфузориялар кенжа синфининг вакиллари сув хавзаларининг биологик тозаланишида (Сувдаги бактериялар билан озикланиб) катта ахамиятга эга.
Сурувчи инфузориялар синфи- вакиллари чучук сувларда хамда денгизларда яшайди. Улар ё инфузорияхўр йиртқичлар ёки бошқа инфузориялар ичида хаёт кечирувчи паразитлардир.



Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling