1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet6/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

2.Хивчинлиларнинг тузилиши.
Хивчинлиларнинг тузилиши электрон микроскоп остида хивчинлиларнинг текширилганда улар икки қисмдан иборат эканлиги аниқланди. Хивчинлиларнинг лакоматор харакатланиш функсиясини бажарувчи узун қисми тана сиртида жойлашган. Унинг калта базал таначаси эктодермада жойлашган бўлиб, кинетосома (харакатлантирувчи танача) дейилади. Ташқи томондан хивчин уч қават мембрана билан ўралган. Бу мембраналар хужайра мембраналари билан боғланган бўлиб уларнинг давоми хисобланади. Хивчиннинг мембранаси остида 9та фибриллар толалар халқа хосил қилиб жойлашган. Хар бир фибриллар ўзаро ёпишган иккита найчадан иборат. Уларни периферик фибриллалар дейилади. Хивчиннинг маркази бўйлаб яна иккита фибрилла ўтади. Марказий фибриллалар эктоплазма сиртидаги аксиал доначадан бошланади. Марказий фибриллар эса локаматор харакатланиш вазифасини бажаради.
3.Хивчинлиларнинг яшаш тарзи.
Хивчинлилар хайвонлар билан ўсимликлар дунёсини боғлаб турувчи звено хисобланади. Бу синф доирасида марфологик жихатдан ўзаро яқин бўлган айрим турлар хам модда алмашинувининг турли гурухларига мансуб бўлиши мумкин. Хивчинлилар хар-хил мухитда хаёт кечиришга мослашган. Улар 8000га яқин турларни ўз ичига олади. Кўпчилиги денгизда яшайди ва планктоннинг асосий қисмини ташкил этади. Чуқур сув ҳавзаларида хам хивчинлилар кенг тарқалган. Сув хавзаларида хивчилиларнинг турлари ва уларнинг массаси сувнинг органик чиқиндилар билан ифлосланишига боғлиқ бўлади. Хивчинлилар орасида кўп турлари хар-хил хайвон ва одамлар ичаги, қони ва жинсий безлари йўлларида, терисида паразитлик қилиб яшаб, турли хил оғир хасталикларни келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Хивчинлилар орасида ”қалқондорлар” деган йиртқич вакилининг хаёт тарзи қизиқ. Қалқондорларнинг танаси целюлозадан иборат икки тавақали қалқон билан қопланган бўлади. Қалқонлилар денгиз планктонининг асосий қисмини ташкил етади. Қалқондорлар орасида анимал усулда овқатланадиган формалари хам бор. Буларга ночесвсткалар (ноcтилука милиарис) деб аталувчи тури киради. Ночесвсткалар айниқса ёзнинг охирида денгиз юзаларида жуда кўплаб пайдо бўлиб, шу денгиз юзасида худди фосфор шуъласи сингари шуъла бўлиб туради. Ночесветкалар илиқ денгизларда-қора денгизда яшайди. Озиқланиш ва яшаш хусусиятларига биноан хивчинлилар иккита кенжа синф:
1-Ўсимликсимон хивчинлиларга
2- Хайвонсимон хивчинлиларга бўлинади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling