1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet5/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

ТАНЧ ИБОРАЛАР.
Саркомастигофора,саркодалилар,ризопода,псевдопода,амёба,ектоплазма,ендоплазма,вакуола,меёз,паразит,амёбиоз,циста,микросферик,макросферик,гамета,симбиоз.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.

  1. Саркомастигофораларнинг ҳаёт тарзи қандай?

  2. Саркомастигофоралар типига нечта тур киради?

  3. Саркодалилар ҳаёт тарзи қандай?

  4. Саркодалиларни систематикаси тўғрисида нимани биласиз?

  5. Саркодалилар синфига нечта тур киради?

  6. Амёбаларни тузилиши ва ҳаёт тарзи қандай?

  7. Амёбаларни озиқланиш усули қандай?

  8. Амёбалар қандай ҳимояланади?

  9. Паразит амёбалар қайси организимларда яшайди ва қандай касалликни келтиради?

  10. Чиғаноқли амёбалар қаерларда яшайди?

  11. Денгизда қандай чиғаноқли илдизоёқлилар яшайди?

  12. Фораминифералар қандай усулларда кўпаяди?



Мавзу: Хивчинлилар (Мастиcопора) синфи.

Режа:
1.Хивчинлилар синфига умумий тавсиф.


2.Хивчинлиларнинг тузилиши.
3.Хивчинлиларнинг яшаш тарзи.


1.Хивчинлилар синфига умумий тавсиф.
Хивчинлилар табиатда кенг тарқалган ва нихоятда хилма-хил тузилган. Бу синфга мансуб бир хужайралилар учун хивчин деб номланган қилсимон цитоплазма ўсимталарининг бўлиши характерлидир.Хивчинлиларнинг ектоплазма қисми бирмунча қалин- пеликула қаватига эга. Уларнинг тана шакли доимий ёки кам ўзгарувчан бўлади. Айрим хивчинлиларни танасида қаттиқ қобиқ бўлмайди ва улар саркодалиларга хос бўлган псевдоподийлар хосил қилиш хусусиятига эга. Саркодалилар хаёт циклининг айрим даврларида хивчинли гаметалар хосил қилиши илгари кўрсатиб ўтилган эди. Хивчинлилар билан саркодалилар ўртасида бу ўхшашлик иккала синфни битта саркомастигафоралар типига бирлаштириш учун асос қилиб олинган.
Хивчилиларни овқатланиш усулига қараб учта асосий гурухга бўлиш мумкин.
1-галофит
2-сапрофит
3-галозой
Галофит ёки ўсимлик типида овқатланадиган хивчинлилар гурухига барча хлорофилли хивчилилар киради. Улар барча яшил ўсимликлар сингари фотосинтез ёрдамида овқатланадилар. Бундай хивчинлиларнинг овқатланиш органелалари шакли ва катта кичилиги турлича бўлган хроматофорлардир. Бу хромотофорларда хлорофил ва кўпинча бошқа пигментлар (сариқ, қўнғир, қизил) хам бўлади. Бу пигментлар борлиги натижасида кўпгина хивчинлиларнинг ранги хлорофил борлигига қарамай яшил бўлмайди.
Хивчинлиларнинг бошқа бир тури – сапрофитлар анча мураккаб органик моддаларнинг парчаланиши натижасида хосил бўладиган органик махсулот билан овқатланади. Бу овқат хужайра ичига осмотик йўл билан киради. Бундай хивчинлилар ифлос, чириётган органик моддалар кўп сувларда яшаб сув хавзаларни тозалашда катта рўл ўйнайди. Сапрофит холда овқатланиш паразитлик қилиб яшайдиган хивчинлилар учун хам хосдир. Бу паразитлар оқсилларнинг емирилишидан хосил бўлган моддалар билан диффузия орқали овқатланади.
Галозой – типда овқатланадиган хивчинлилар эса хайвонлар сингари овқатланадилар. Улар бактериялар, майда сув ўтлари ва шу кабилар билан овқатланади. Уларда кўпинча махсус овқатланиш органеллалари; оғиз, халқум, хазм қилиш вакуоласи бўлади. Хазм қилиш вакуолалари плазмада, овқат ютилишига қараб хосил бўлади.
Овқатланиш усули жихатидан эвглена яъни яшил эвглена алохида ўрин тутади. Яшил эвгленада хлорофилли хромотофор бўлади. Яшил эвглена ёруғда яшил ўсимлик организми каби овқатласа, қоронгуда эвглена рангсизланиб сапрофит усулда овқатланишга ўтади. Яшил эвглена миксотроф организм бўлиб, фотосинтез усулида овқатланишдан ташқари,органик моддаларнинг парчаланишидан хосил бўлган махсулотлар билан хам овқатланади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling