1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Ўсимликсимон хивчинлилар (Питомаcтигина) кенжа синфи


Download 83.98 Kb.
bet7/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

Ўсимликсимон хивчинлилар (Питомаcтигина) кенжа синфи.

Режа:


1.Ўсимликсимон хивчинлиларнинг тузилиши, кўпайиши ва хаёт тарзи.
2.Ўсимликсимон хивчинлиларнинг систематикаси.


Ўсимликсимон хивчинлиларнинг тузилиши, кўпайиши ва хаёт тарзи.
Бу кенжа синфга кирувчи хивчинлиларнинг кўпчилиги яшил рангли бўлиб, ёруғлик таъсирида фотосинтез қилиш хусусиятига эга.Уларнинг танаси дуксимон, цилиндрсимон, шарсимон ва бошқа шакилларда бўлиши мумкин танаси ташқи томондан клечатка ёки унга яқин бўлган пеликула қобиғи билан қопланган. Ўсимликсимон хивчинлилар танасида хивчинлар сони 1-2 тадан бир неча юзтагача бўлиши мумкин.Хивчинлар жойлашган томон олдинги томони ҳисобланади.Хивчинларнинг узунлиги хар-хил бўлиши мумкин, баъзан тана узунлигидан ҳам ошади.Хивчинлар суюқ муҳитга пармага ўхшаб буралиб кириши натижасида олдинги томони билан сузиб кетади. Кўпчилик турларида ёруғликни сезишга ёрдам берадиган, хивчиннинг асосида қизил доғ кўзчаси бўлади.Буни СТИГМА дейилади. Бундан ташқари – эвглена танасида қисқарувчи вакуол резервуари, қисқарувчи вакуолнинг ўзи, хроматофорлар, ядро, парамилалар мавжуд. Қисқарувчи вакуол резервуари, вакуол ҳосил бўлиб сақланадиган жойдир. Қисқарувчи вакуол- чучук сувларда хаёт кечирадиган хивчинлиларда осморегуляция ва айириш вазифасини бажаради. Денгизларда яшовчи ва паразит хивчинлилар турларида қисқарувчи вакуоллар бўлмайди.Ўсимликларга овқатланишда эса хроматофор иштирок этади. Ядро бўлинишда эвгленани кўпайишини таъминлайди. Эвглена организмида фотосинтез жараёнида крахмалга ўхшаш карбонсувлар- парамилалар синтез бўлиб туради.
КЎПАЙИШИ: Кўпчилик хивчинлилар фақат иккига бўлиниш орқали жинсиз кўпаяди, бунда дастлаб ядро митоз усулда бўлинади, сўнг танаси олдинги томондан орқага қараб аста-секин бўлинади. Хивчини эса ёш хужайралардан бирига ўтади: Иккинчисида эса янгидан ҳосил бўлади. Баъзи ҳолларда бўлинаётган хужайранинг хивчини тушиб кетиб, ёш хужайраларда янгидан ҳосил бўлиши мумкин. Бир қанча ҳолларда хивчинлилар циста даврида ҳам кўпаяди.Бу вақтда улар хивчинини ташлаб, юмалоқланади ва тана сиртига пишиқ қобиғ ишлаб чиқариб, циста ҳосил қилади. Циста ичида ҳайвон танаси бир неча марта кетма-кет бўлинади. Хайвон танаси ўсмасдан бўлинганидан жуда кичик хужайралар ҳосил бўлади.
Хужайраларни шу усулда йириклашмасдан кетма-кет бўлиниши Полинтомия дейилади.Хивчинларнинг Полинтамия жараёни кўп хужайралилар тухум хужайраларининг майдаланишига ўхшаб кетади.
Колония бўлиб яшод6вчи яшил хивчинлилар: Ўсимликсимон хивчинлилар орасида бир қанча турлари колония бўлиб яшайди.
Колония бўлинишдан кейин ҳосил бўлган хужайраларни бир-бири билан боғланган ҳолда сақланиб қолиши натижасида келиб чиқади.
Чучук сувларда яшил пластинкачага ўхшаш гониум деб аталувчи колонияли хивчинли учрайди. Бу колония 16 та икки хивчинли яшил хужайралардан тузилган.Хужайралар рангсиз қуюқ шилимшиқ модда орқали ўзаро туташ. Бу гониумнинг хивчинлари эшкакка ўхшаб бир меъёрда ҳаракат қилиши натижасида сувда сузиб юради. Бундан ташқари чучук сувларда эвдорина колонияси ҳам яшайди. Бу хивчинли 32 та (баъзан 8 ёки 16 та) яшил хужайралардан тузилган бўлиб, шар шаклида бўлади. Бу хивчинлилар колонияси ичидаги хужайралар бир вақитнинг ўзида кўпайишга киришади. Хужайралар 3 ёки 4 марта кетма-кет бўлинишдан кейин колония ичига тушади. Янги ҳосил бўлган колониялар сони она колонисидаги хужайралар сонига тенг бўлади.Кейинчалик она колония емирилади ва ёш колониялар мустақил ҳаёт кечира бошлайди.
Колонияли хивчинлиларнинг орасида Волвокслар учрайди. Бу колония жуда мураккаб тузилган.
ВОЛВОКС АУРЕУС колонияси 500-1000 хужайрадан ташкил топган; диаметри 500-850мкм, В.глобатор эса 20.000 гача хужайрадан иборат бўлиб, диаметри 2мм.га етади. Волвокс колониясининг асосий қисмини хужайраларнинг ўзи ажратиб турадиган қуюқ масса ташкил этади. Бу масса колония четида пуст хосил қилади. Хужайралар колониянинг четида бир қатор жойлашган. Колония ичи қуюқ масса билан тўлиб туради. Колония ичида хужайралар цитоплзматик ипчалар ёрдамида бир-бири билан туташган.
Волвокс колониясидаги хужайралар орасида (4-10та) хужайралар бўлиниш хусусиятига эга. Бу хужайралар колониянинг пастки томонида жойлашган бўлиб, улар вегататив хужайралар деб аталади. Вегататив хужайралар кетма-кет бир неча марта бўлиниб, ёш колонияларни ҳосил қилади. Ёш колония ўсиб, йириклашган сари она колония ичига сиғмасдан қолади. Она колония ёрилиб нобуд бўлади, ёш колониялар эса мустақил яшай бошлайди. Қулай шароит бўлганида она колониядан чиқмаган ёш колониялар ичида иккинчи тартибдаги ёш колониялар ривожланиши мумкин.
Хивчинлиларнинг асосан колония бўлиб яшайдигани ва айрим якка яшовчилари жинсий йўл билан кўпаядилар. Якка яшовчи хивчинлиларнинг жинсий хужайралари бир хил катталикда бўлиб, эркак ва урғочи гаметаларни ажратиб бўлмайди.Жинсий кўпайишининг бу хилини “ изогамия” яъни тенг гаметалик дейилади.
Колонияли яшил хивчинлиларнинг хужайраси хар –хил катталикдаги гаметалар ҳосил қилади. Масалан:8-хужайрали бир мунча содда тузилган стефаносфера колонияси учун изогамия хос бўлса, 16-хужайрали пандорина (Пандарина) да гаметалар ихтисослаша бошлаганини кўриш мумкин. Унинг гаметаларидан бири иккинчисига нисбатан йирикроқ бўлади. 32 хужайрали эудоринанинг айрим колониясида ҳамма хужайралар бўлинмасдан йирикроқ жинсий хужайралар- макрогаматаларни(макрогаметаларни), бошқа колонияси хужайралари эса ролинтомик йўл билан иккига бўлиниб, 64 та микрогаметаларни ҳосил қилади. Макрогамета тухум, микрогамета эса уруғ хужайраси бўлиб ҳисобланади.
Волвокс колониясидаги хужайралардан фақат 25-30 таси бўлинмасдан тухум хужайра (макрогамета) ларга айланади, 5-10 та хажайралар уруғ хужайраларни ҳосил қилади. Макрогаметалар хужайраларнинг бўлинмасдан йириклашуви натижасида, микрогаметалар эса хужайранинг полинтомик усулда 256 бўлакка бўлиниши натижасида ҳосил бўлади. Макрогамета ҳаракатсиз бўлиб, тухум хужайрасига, икки хивчинли ҳаракатчан микрогаметалар эса уруғ хужайрасига мос келади. Микрогаметалар фаол харакат қилиб, макрогаметаларни топиб олади ва уларни уруғлантиради. Уруғланган макрогамета (зигота) қалин пўстга ўралади ва қишлаб қолади. Қулай шароит туғилганда зигота кетма-кет полинтомик йўл билан бўлиниб янги колонияни ҳосил қилади.
Жинсий кўпаядиган хивчинлилар зиготасининг дастлабки икки бўлиниши мейоз бўлгани сабабли уларнинг зиготадан бошқа барча даврлари гаплоид хромасомали бўлади. Волвоксларда зиготалик редукцияни кўрамиз. Кўп хужайралиларда эса мейоз гаметалар ҳосил бўлиш олдидан (гамета редукцияси) содир бўлади. Морфологик жихатдан бир-биридан фарқ қилувчи жинсий хужайраларнинг ҳосил бўлишини анизогамиа (анизогамия ) дейилади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling