1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet3/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Органоид, анималкула, инфузория, спорогония, шизогония, конюгация, автогамия, паразит, бентос, трипоносомоз, трихомосомоз, бабезиоз, ихтиофтириоз, балантидиоз, симбиоз, кокцидоз, токсоплазмоз.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.
1.Бир хужайрали хайвонларни урганувчи фанга нима дейилади?
2.Бир хужайрали хайвонлар қандай тузилган?
3.Бир хужайрали хайвонларни биринчи бўлиб ким аниклаган ва қандай номлаган?
4. Бир хужайрали хайвонлар қандай усулларда кўпаяди?
5.Бир хужайрали хайвонлар каерларда яшайди?
6. Кайси бир хужайрали хайвонлар эркин яшашга мослашган?
7.Паразит холда яшовчи бир хужайрали хайвонларни санаб беринг?
8.Одамда паразитлик қилиб яшайдиган бир хужайрали хайвонларни эсланг?
9.Балиқларда паразитлик қилиб яшовчи бир хужайрали хайвонлар кайсилар?
10.Чўчқаларнинг ичагида паразитлик қилиб яшовчи бир хужайрали хайвонларни санаб беринг.?


Мавзу: Саркомастигафоралар яъни сохта ойоқ хивчинлилар типи.

Режа:
1.Саркомастигафоралар типига умумий тавсиф.


2.Саркодалилар (саркодина) синфига умумий тавсиф.
3.Илдизоёқлилар (ризопода) кенжа синфига умумий тавсиф(оддий ва чиғаноқли амёбалар туркуми мисолида)
4.Фораминифералар туркумига тавсиф.


1. Саркомастигафоралар типига умумий тавсиф:
Ушбу типга сохтаоёқлар ёки хивчинлардан иборат харакатланишни вужудга келтирадиган органлари бўлган бир хужайрали хайвонлар киради. Улар хам тупроқларда ва сувларда ҳаёт кечирадиган вакиллари хамда одам ва хайвонлар организмида паразитлик қилиб яшайдиган вакиллари ҳам йўқ емас.айрим вакиллари еса бошқа хайвонлар билан симбиоз муносабатда бўлиб келишиб яшайдилар.
Бу типга 20000га яқин тур киради тур иккита синфга бўлинади:
1-синф. Саркодалилар (сохтаоёқлилар)
2-синф. Хивчинлилар(мастигафора)
2. Саркодалилар(саркодина) синфига умумий тавсиф:
Саркодалиларнинг кўпчилик вакиллари сув тубида ёки сув ўсимликларида судралиб юриб хаёт кечиради. Саркодалиларнинг қаттиқ пўсти бўлмайди. Хужайра цитоплазма си фақат цитоплазма мембранаси билан ташқи мухитдан ажралиб туради. Қаттиқ пўсти ривожланмагани учун улар танасининг шакли доимий бўлмайди. Цитоплазма дан хосил бўлиб турувчи ўсимталар орқали хайвон аста секин жойидан силжийди. Шунинг учун бундай оёқлар сохта-ёлғон яъни ”псевдоподиялар” деб аталади. Сохта оёқлар парраксимон (лобоподия), ипсимон (филоподия),нурсимон (аскороподия) ва тўрсимон (петикулоподийлар) шаклида бўлиши мумкин.Сохта оёқлар харакатланишдан ташқари озиқни қамраб олиш вазифасини ҳам бажаради. Саркодалилар хужйрасида битта ёки бир нечта ядроси бўлиши мумкин. Чучук сув ва тупроқда яшовчи вакилларида қисқарувчи вакуоли бўлади. Улар барча бир хужайраликларга ўхшаб бутун тана юзаси орқали нафас олади. Саркодалилар кўпинча иккига бўлиниш,баъзан куртакланиш орқали жинссиз кўпаяди. Жинсий кўпайиш хивчинли ёки амёбасимон (хивчинсиз) гаметалар хосил қилиш орқали содир бўлади.



Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling