1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet14/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.

  1. Хивчинлилар яшаш тарзи қандай?

  2. Хивчинлиларни овқатланиш усулига қараб қайси гурухларга бўлинади?

  3. Галофит овқатланиш усули қандай?

  4. Сапрофит усулда қандай овқатланади?

  5. Хайвонларча озиқланиш турига нима дейилади?

  6. Ўсимликларча ва хайвонларча озиқланадиган организмларга қандай организмлар дейилади?

  7. Хивчинлилардаги харакатлантирувчи танача нима дейилади?

  8. Марказий фибриллалар эктоплазманинг қаерида жойлашган?



МАВЗУ: СПОРАЛИЛАР ( Спорозоа) ТИПИ .

Режа :
1.Споралилар типига умумий тавсиф.


2.Грегариналар синфи.


1. Споралилар типига умумий тавсиф.
Споралилар типига мансуб ҳамма бир хужайралилар турли хайвонларнинг хилма-хил аъзоларида текинхўрлик қилиб хаёт кечиришга мослашган.
Булар текинхўрлик (паразит) ҳаёт кечириш таъсирида таналарини тузилиши соддалашган. Уларнинг харакатланиш аъзолари, қисқарувчи ва ҳазм вакуоллари ривожланмаган. Аммо ҳаёт цикли анча мураккаб бўлиб, жинсиз, жинсий ва спорогания жараёнида алмашиниш йўли билан кўпаяди.Жинсиз кўпайиши хужайранинг кўп марта бўлиниши (Шизогания) йўли билан боради.
Жинсий кўпайиши эса кўпчилик споралиларда икки хил типдаги гаметалар (анизогаметалар) нинг копуляциясидан иборат. Фақат грегариналар бир хил типдаги гаметалар ( изогаметалар) ҳосил қилади.
Спорагания йўли билан кўпайишда эса макро ва микрогаметалари кўшилиб зигота ҳосил қилади. Бу зигота қалин пўст билан ўралиб олиб, ”Ооциста” га айланади Ооциста ичида спорогания жараёни кетади ва натижада спорозоитлар ҳосил бўлади. Спорозоитларни ҳосил бўлиши билан паразитнинг ривожланиш цикли тўхтайди.Споралилар зиготасининг дастлабки бўлиниши мейоз йўли билан боради. Бу жиҳатдан улар фораминифералар ва барча хивчинлилар сингари зигота даврида редукцияга учраган гаплоид хромасомали организмлар ҳисобланади.
“Споралилар” деган ном уларнинг хаётий циклида “cпора” стадиялари бўлишини кўрсатади, бу стадия вақтида паразитларнинг эмбронлари махсус қобиққа, бошқа энг содда хайвонларнинг цисталарига ўхшаш қобиққа ўралган бўлади.
Паразитнинг ташқи мухит орқали тарқалиши ана шу йўл билан боради, чунки Споралиларнинг қобиқлари уларнинг хар-хил ноқулай шароитдан бемалол ҳимоя қилади. Лекин споралилар орасида спора ҳосил қилмайдиган вакиллари ҳам бор. Қон споралилари, шу жумладан, безгак плазмодияси ана шундай споралилардир. Аммо уларга споралиларнинг тинч стадияси бўлмаслиги уларнинг қонхўр ҳашаротлар ёрдами билан тарқалишига мослашган.
Бу типга 4000 дан ортиқ паразит турлари киради. Тип грегариналар ва кокцидиялар синфларига ажратилади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling