1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Хайвонсимон хивчинлилар (зоомастигина) кенжа синфи


Download 83.98 Kb.
bet10/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

Хайвонсимон хивчинлилар (зоомастигина) кенжа синфи

Режа:
1.Эркин яшовчи ҳайвонсимон хивчинлилар.


2.Паразит холда яшовчи хайвонсимон хивчинлилар.


1.Эркин яшовчи ҳайвонсимон хивчинлилар.
Фақат хайвонларга хос анимал ёки гетеротроф усулда озиқланадиган хивчинлилар зоомастигина табиатда жуда кўп тарқалган. Уларнинг бир неча тури денгизларда ва турлари чучук сув ҳавзаларида хаёт кечиради. Уларнинг 2 та туркуми бор:
1. Ёқали хивчинлилар(Choanoflagellata)
2. Илдизоёқли хивчинлилар (Rhizomastigina)
1-туркум ёқали хивчинлилар .
Бу хивчинлиларда битта хивчини бўлиб якка ёки колониал холда яшайдилар. Хивчини асосини цитоплазматик ёқача ўраб туради. Бактерия ва бошқа озиқ зарралари хивчинининг харакати туфайли ёқача ичига тушади. Бу ерда уларни цитоплазма ўсимталари қамраб олади. Овқат хазим қилиш вакуоласи ичида озиқ хазм бўлади.
2-туркум илдизоёқли хивчинлилар.
Эркин яшовчи хивчинлиларнинг вакиллари ўртасида илдизоёқли хивчинлилар-ризомастигина (Ризомастигина) авлоди алохида назарий аҳамиятга эга. Чунки буларда битта хивчиндан ташқари амёбалар типига ўхшаш ёлғоноёқлар(илдизоёқлар) пайдо бўлиб туради. Бинобарин булар саркодалилар билан хивчинлилар ўртасидаги оралиқ гурух хисобланади. Ризомастигиналар, базан кичик кўллар ва ботқоқликларда учрайди. Уларнинг кичик (100микрон) танасидаги битта ядро олдинги томонида, қисқарувчи вакуоллари эндоплазманинг паст қисмида жойлашган. Булар бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бу ризомастигина туркумининг вакили мастигамёба аспира (мастигамёба аспира) хисобланади. Коллонияси хилма-хил шаклда бўлади. Кўпроқ тухумсимон ва дарахтсимон коллониялар учрайди.


2.Паразит холда яшовчи хайвонсимон хивчинлилар.
Хайвонсимон хивчинлиларнинг кўпчилик вакиллари одам ва хайвон организмида текинхўрлик (паразитлик) қилиб яшайдилар. Паразит холда яшовчи хайвонсимон хивчинлиларнинг 4та туркуми билан танишамиз.
1-туркум Кинетопластидлар(kinetoplastida)
2-туркум Кўп хивчинлилар(polymastigina)
3-туркум Гипермастигина (Нypermastigina)
4-туркум Опалиналар (Opalina)

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling