1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Download 83.98 Kb.
bet18/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

Токсоплазма авлоди.

Режа:
1.Токсоплазма авлодига умумий тавсиф.


2.Токсоплазманинг хаёт цикли.
3.Токсоплазманинг хайвон организмига таъсири.


1. Токсоплазма авлодига умумий тавсиф.
Токсоплазма авлодига мансуб бир хужайрали хайвонлар хар хил кушлар ва сут эмизувчилар, жумладан одамларнинг жигари, талоки,мияси, кон томирлари ва бошқа органларида паразитлик қилади.Паразит дастлаб 1908 йили Француз олимлари Никол ва Мансо томонидан кемирувчиларда аникланган эди. Узок вакт давомида токсоплазманинг бир хужайралилар орасидаги систематик ўрни номаълум бўлиб келди. Факат 1970 йили Дания, Англия ва АКШ олимлари бир вактнинг ўзида токсоплазманинг ривожланиш циклини ўрганишганидан кейин бу бир хужайрали паразитнинг кокцидиялар туркумига киритилиши аник бўлди. Ўша вактдан бери токсоплазма кокцидия туркумида токсоплазма авлоди сифатида ўрганилиб келинмокда.
2.Токсоплазманинг хаёт цикли.
Токсоплазманинг ҳаёт цикли хўжайин алмаштириш билан боради. Ярим ой шакилдаги трофозитларининг эни 2-4 мкм, узунлиги 4-7 мкм бўлади. Токсоплазмалар ҳам хужайра ичида паразитлик қилади. Токсоплазмаларнинг жинсиз кўпайиши эндодиогения йўли билан боради. Эндодиогения икки ёш паразит она организми ичида ривожланади. Ёш паразитнинг органоидлари (гономди, ҳалқаси, роптияси, микронемалари ва бошқалари) она организми ичида ядронинг бўлиниши бошланиши билан бир вақитда ҳосил бўлади. Ёш хужайраларнинг пеликуласи она хужайранинг пелекуласидан ҳосил бўлади. Ана шундай бир неча маротаба бўлиниш натижасида бир неча ўнлаб мерозоитлардан иборат тўп ҳосил бўлади.Умумий пўст билан ўралган мерозоитлар тўпи циста дейилади.Бундай цисталар органларда бўлади. Хайвонлар цисталарни касал хайвонларни еганида ўзига юқтиради ва касал хайвонни сўлаги , сути, сийдиги, ахлати ва бошқа чиқиндилари орқали ўзларига юқтиришлари мумкин. Цисталар организмга терининг жарохатланган жойларидан ҳам ўтиши мумкин. Сут эмизувчиларда токсоплазмалар йўлдош орқали она организмидан эмбиронга ўтади. Айрим ҳолларда токсоплазмалар қон сўрувчи каналар орқали ҳам юқиши мумкин.
Токсоплазмаларнинг жинсий кўпайиши фақат мушуклар организмида кузатилган. Мушуклар токсоплазма билан зарарланган кемирувчилардан паразитни юқтиради. Мушук организмида токсоплазманинг ҳаёт цикли бошқа кокцидияларда бўлганидек жинсий кўпайиш ва спороцистлар ҳосил бўлиши билан тугалланади.
Шундай қилиб, мушукларни токсоплазмаларнинг асосий хўжайини, бошқа ҳамма ҳайвонларнинг эса оралиқ хўжайинлар дейиш мумкин. Лекин токсоплазмаларнинг ҳаёт цикли бошқа Споралиларникига (безгак плазмоидийсига) ўхшамайди,чунки,безгак плазмоиди жинссий ва жинссиз кўпайиш тўғри навбатлашиб турмаганлиги сабабли, ҳаёт циклида асосий ва оралиқ хўжайинлар бўлмайди. Токсоплазмалар ҳаёт циклида жинссиз кўпайиш устун туради.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling