1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


Токсоплазманинг ҳайвон организмига таъсри


Download 83.98 Kb.
bet19/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

3.Токсоплазманинг ҳайвон организмига таъсри.
Токсоплазмалар ҳайвонларга хар хил таъсир кўрсатади. Айрим ҳайвонлар касалликка берилмайди, бошқалари эса жуда таъсирчанлиги сабабли ҳалок бўлиши мумкин. Одамларнинг токсоплазмоз билан зарарланишида уй хайвонлари, айниқса мушуклар катта ўрин тутади. Мушуклар бу касаллик билан энг кўп зарарланади. Бир қанча ҳолларда улар касалликка чалинмасдан паразитни ташувчи бўлиб қолади.
Токсоплазмоз билан касалланиш лимфатик система, нерв системаси ва кўзни шикастланишига сабаб бўлади. Одам ва бошқа сутэмизувчилар эмбирони она қорнида токсоплазмоз билан зарарланганида тушиб кетади ёки унинг айрим муҳим аъзолари оғир жароҳатланади
Гўшт споралилари авлоди.

Режа:
1.Гўшт споралиларига умумий тавсиф.


2.Саркоспоридийларнинг ўрганиш тарихи.
3.Саркоспоридийларнинг марфалогияси.
4.Саркоспоридийларнинг хаёт цикли.
5.Саркоспоридийларнинг хайвон организмига таъсири.


1.Гўшт споралиларга умумий тавсиф.
Гўшт споралилари турли хил уй хайвонлари (эчки, куй, мол,эшак, от, туя, парандалар) ва жуда кўп ёввойи хайвонларнинг скелет мускулларида ва ички аъзоларининг (жигар,упка,талок, буйрак) тукималарида паразитлик қилиб яшайдилар. Мускулларида паразитлик қилиб яшаб гуштнинг сифатига салбий таъсир курсатиб, хайвонларни семиришига халакит беради. Гушт споралилардан уй ва ёввойи хайвонларнинг организмида энг кўп учрайдиган вакили- Саркоцистис (Саркоцистие) авлодидан бўлмиш саркоспоридийлар хисобланади.
2.Саркоспоридийларнинг ўрганиш тарихи.
Саркоспоридий биринчи маротаба 1843 йилда Базелиялик олим Фишер томонидан уй сичқонининг мускулида топилган. Кейинчалик бу паразит бошқа олимлар томонидан хам дунёни кўпчилик жойида топилган ва бу ”Мишер қопчаси” номини олди.
Саркоспоридий буйича илмий текшириш ишлари асосан чет элда олиб борилган:Бабудиери-1932;Людвик-1965, Сенауд-1967- йилларда саркоспоридийни субмикроскопик тузилишини ўрганишган. 1960-1963 йилларда Чех олими Чебек кемирувчи ва хашаротхўр хайвонларда саркоцистларни топганлигини эълон қилади.
Россияда саркоцистларни ўрганиш ХIХ-асирнинг охирларида бошланди. З.К.Брант (1889), В.Я.Данилевский (1891), В.Шевяков (1900), А.Г.Аликсеев (1912) ва бошқалар саркоспоридийларни тур таркибини ва эпизоотологиясининг баъзи бир саволларини ургандилар.
Хозирги вақтда саркоспоридиоз буйича жуда кўп маълумотлар йигилган. 1975 йилда Чехословакияда чикадиган ”Фолиа паразитологика ” номли журналда совет олимлари В.Н.Калякин ва Д.Н.Засухин томонларидан уша вакитгача саркоспороидийлар буйича маълум булган маълумотларни йигиб, эълон килинган. Бу берилган маълумотларда саркоспоридий 109 тур сут эмизувчиларда, 72 тур кушларда,11 тур судралиб юрувчиларда топилганлигини келтирилган.
Саркоспоридий- одамларда хам паразитлик қилади. Саркопоридиоз касаллиги одамларда биринчи маротаба Россияда ( Нижний Новгород) 1863-65-йилларда К.Э.Линдеман деган олим томонидан топилган. Лекин бу паразитларни К.Э. Линдеман “ Грегаринлар” деб ёзган эди. Кейинчалик Италия олими Ривольт 1878-йилда бу парзитни аниклаб- унга Саркоцистис Линдемани деб ном берди.
Саркоспоридийларни хар хил саволларини ер юзини хар хил жойларида олимлар ўрганишган ва ўрганиб келмокдалар. Масалан: Ленинградда-Т.В.Бейер, Москвада- Д.Н.Засухин, В.Н.Калякин, Алма-атада- Н.Г.Левченко, Тожикистонда-М.Мутахаджаев,Туркманистонда–А.С.Бердиев,Ўзбекистонда-А.Гадоев.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling