1. Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф


-туркум Кинетопластидлар(kinetoplastida)


Download 83.98 Kb.
bet11/24
Sana23.12.2022
Hajmi83.98 Kb.
#1047841
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Протозоология ( Protozoa) фанига кириш.

1-туркум Кинетопластидлар(kinetoplastida)
Бу туркумга мансуб хивчинлиларда хивчин билан боғлиқ бўлган махсус аъзо кинетопласт бўлади. Айрим турлари эркин хаёт кечиради (Бодо). Бодолар 10-25 мкм катталикдаги икки хивчилик хайвонлар бўлиб, хивчинлари асосида пеликуласи бўлмайди. Бу жой орқали бактерияларни ютиб озиқланади. Паразит кинетопластлар орасида одам ва умуртқали хайвонлар қонида паразитлик қилиб яшовчи трипанасомалар (трипоносома) уруғининг вакиллари катта ахамиятга эга. Уларнинг танаси тасмага ўхашаш бўлиб, 20-70мкм келади. Олдинги томонида танасининг ёнидан орқага қараб битта хивчин туташган. Эндоплазманинг хивчин асосида ”базал танача” жойлашган. Африканинг тропик қисмида яшовчи трипаносома родесиенcе (Trypanosoma rhodesiense) одамларда ”уйқу” касаллигини келтириб чиқаради. Трипаносома қон плазмасида ва лимфа суюқлигида яшайди. Кейинчалик орқа мия суюқлигига ўтиб олади. Касалликнинг аломати иситималашдан бошланади ва секин аста организм оғир хасталикка учрайди. Касал киши кўп ухлайди ва озиб кетади. Уйқу касали трипанозомаси табиатда антилопалар қонида учрайди. Трипаназомани ”це-це” пашшаси антилопалардан одамларга юқтириши мумкин. Пашшалар ичагида трипанозомалар бўлиниб кўпаяди ва тана суюқлиги орқали пашшанинг сўлак безларига сўнгра хартумига ўтиб олади. Пашша сўлагидан антилопа қонига ўтиб қон плазмасида яна жинссиз бўлиниб кўпаяди. Лекин бу хайвонларга зиён қилмайди. Антилопалар касалликни табиий манбаси ролини бажаради. ”це-”це” пашшаси эса касаллик қўзғатувчининг ташувчиси хисобланади.
Жанубий осиё мамлакатларидаги қорамолларда Трипанозома вруcеи-паразитлик қилади. Бу паразит сўналар ёрдамида тарқалади.
Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Урал области чўлларида- туялар отлар ва эшаклар оғир ”сув оғриғи” касаллигини трипанозома эванзи келтириб чиқаради. Булар ҳам сўналар орқали тарқалади. Отларда куйикиш касалини От трипанасомаси – трипаносома эгупердум тури тарқатади. Бу паразит бир хайвондан иккинчисига жинсий алоқа қилиш жараёнида ўтади.
Трипанозомаларнинг айрим турлари ўсимлик тўқималарида яшашга мослашган. Масалан; лептомонас(лептомонас давиди) Жанубий Америкада кофе дарахти баргида яшаб уни сарғайиб қуриб қолишига сабаб бўлади.

Download 83.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling