1. Birja tarixi


Jahon amaliyotida valyuta birjalarining turlari


Download 0.67 Mb.
bet45/60
Sana21.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1644347
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60
Bog'liq
birja javoblar

29.Jahon amaliyotida valyuta birjalarining turlari
Хорижий валюта бу янги ғоя эмас. Ҳар хил пулларни айирбошлаш дастлабки танга пуллар пайдо бўлган пайтдан бошлаб пулнинг асосий функцияларидан бири саналади. Хорижий валюта билан битимларнинг бошланиши сифатида 1550-йилларда Ломбардияда пул айирбошлашни ҳисоблаш мумкин. Бироқ хорижий валютани сотиб олиш Олтин стандарти вужудга келган 1880 йилгача шаклан умуман бошқача, бугунгига ўхшамаган кўринишда бўлган.
XX асрда хорижий валюта билан боғлиқ масалалар иккита бир-бирига қарама-қарши тизим: қатъий белгилаб қўйилган тизим ёки ўзгарувчан валюта курси тизими нуқтаи назаридан, кўпроқ иккала тизимни ҳисобга олган ҳолда ечилган.
Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори. Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент17 мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик биржа савдосининг барча элементлари хосдир. Хорижий валюта биржаси бу – валюта сотувчи ва харидорларининг катта, бутун дунёни қамраб оладиган, кўп сонли молия марказларида ҳаракат қиладиган тармоқдир. Бутун дунёда кунига тахминан 500 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги битимлар амалга оширилади. Бироқ реал (жисмоний) валюта айирбошлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради. Телефон, телекс ва компьютерлар ахборотни лаҳзада етказиш ва битимни ҳужжатлар билан расмийлаштирган ҳолда тартибга солишга имкон беради.
Хорижий валюта савдосининг учта асосий маркази бу Лондон, Нью-Йорк ва Токио шаҳарлари ҳисобланади. Ҳажми бўйича энг катта операциялар Лондонда кун ярмига етган пайтга тўғри келади, бу пайтда Европа ва Америкада иш куни бир-бирига тўғри келади.
30.Rieltorlik idoralari
Кўчмас мулк савдоларининг ташкилоти бўйича фаолият кўчмас мулк обектларини очиқ савдосини ўтказиш ва ташкил етиш бўйича, риэлторлик ташкилоти хизматлари тан олинади. Унга яна қуйидаги битимларни якунлаш каби хизматлар хам киради:

  • Битим қатнашчиларини ахборот билан таъминлаш бўйича хизматлар

(савдоларни ўтказишдан хабардор етишнинг печат босмаларидаги мажбурий нашрлари, ўз ичига савдо вақти, жойи ва шакли хақидаги изохни, унинг предмети, ўтказилиш тартиби, савдода қатнашишни расмийлаштириш тартиби, ундан ташқари бошланғич нарх хақидаги маълумот киради), кўчмас мулк обектлари, улар учун нархлар, бошқа зарурий ахборотлар хақида билимлар билан таъминлаш;
- Маслахат хизматлари, кўчмас мулк савдолари билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматлар;
- Битимлар бўйича тегишли ва хавфсиз хисоб-китобларни ўтказиш бўйича хизматлар, фақатгина истисно учун фақатгина банк фаолиятини амалга оширишга хуқуқи учун лицензияга эга бўлгандагина йўл қўйиладиган хизматлардан ташқари.
Кўчмас мулк обектларини оммавий савдоларини ташкил етиш ва ўтказишда риэлторлик ташкилоти, кўчмас мулк эгалари билан ёки мулкка эгалик қилувчи билан, топшириш ёки комиссия шартномаига кўра харакат қилади.
Ахборот ва маслахат хизматларини тақдим етиш бўйича фаолият қуйидаги холларда кўринади: риэлторлик ташкилоти (риэлтор)нинг истемолчига кўчмас мулк обектлари хақидаги ахборот, кўчмас мулк бозори ва унинг қатнашчилари ахволини тахлил ва башорати тўғрисида, бозор конюктурасини ўрганиш бўйича хизмат кўрсатиш, кўчмас мулк бозорини назорат етувчи қонунчилик сохасида маслахат бериш, кўчмас мулк обектлари рекламасини тарқатишни ташкил етиш, маълумот базасини шакллантириш, битим ва кўчмас мулкни айлантиришга фуқарога йўлдош бўладиган бошқа хизматларда томон ва даллолларни танлаш бўйича
Маслахатлар бериш.
Риэлторлик ташкилоти (риэлтор)нинг кўчмас мулк алохида обектларини уларни сотиш ёки беғараз холда фойдаланишга топшириш мақсадида тузиш -риэлторлик фаолияти тури деб фақатгина уни қачонки фуқаро кўчмас мулк айланмасига бевосита боғлиқ холда амал қилишини тушинилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling