1 Davlat va huquq nazariyasining predmetini
Download 170.58 Kb.
|
Давлат ва хукук назарияси M.S.M
- Bu sahifa navigatsiya:
- 263.Yuridik fanlar
262,Huquqiy normaga, umuman huquqqa rioya qilish va uni ijro etish ichki va tashqi omillar bilan ta’minlanadi. huquq normasi – davlat tomonidan o‘rnatilgan yoki ma’qullangan, bajarilishi hamma huquq subyektlari uchun umummajburiy bo‘lgan, davlatning majburlov kuchi bilan muhofazalanadigan, ijtimoiy munosabat qatnashchilarining huquq va majburiyatlarinI o‘zida mujassam etgan va aniq shaklda ifodalangan xatti-harakat mezoni, yurish-turish qoidasidir.
263.Yuridik fanlar – ijtimoiy hodisa sifatida davlat va huquqning tushunchasi, mohiyati, tasnifi, kelib chiqishi, rivojlanishi va amal qilinishining umumiy va maxsus qonuniyatlari to‘g‘risidagi huquqiy bilimlar tizimidir.Barcha yuridik fanlar diqqat markazida davlat va huquq asosiy o‘rin egallaydi. Ayni paytda, har bir yuridik fan davlat va huquqning muayyan tomonlarini, muayyan jihatlarinio‘rganadi. Shuning uchun huquqshunoslik fanlarining har bir tarmog‘i o‘zining mustaqil predmetiga ega. 264,Гипотеза ҳxуkуkқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда дипозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган аниқ ҳаётий ҳолат (воқеа, ҳаракат, ҳодисалар) ўз ифодасини топади”2.Шунингдек, гипотеза ҳуқуқ нормасининг ҳаракатини, амал қилиш шартини кўрсатувчи (вақт, жой, субъект ва бошқалар) юридик фактларни ифода этувчи таркибий қисм сифатида ҳам эътироф этилади. Таъкидлаш лозимки, гипотеза матни “агар”, “агарда”, “у ҳолатда” каби сўзлари ёки шунга яқин сўзлар билан бошланиши ҳам мумкин. Ўз навбатида, гипотеза ҳам бир неча турларга бўлинади. уқуқ нормаларининг амал қилиши билан боғлиқ бўлган битта шарт-шароит акс этган гипотеза оддий гипотеза ҳисобланади. Масалан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида асамёд қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган исобланади (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 92-модда).Мураккаб гипотезада эса ҳуқуқ нормасининг амал қилиши икки ёки ундан ортиқ ҳолатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ эканлиги кўрсатилади. Масалан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин” (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 90-модда). Ушбу нормадан кўриниб турибдики, президентликка номзод учун бир анча талаблар белгиланган. Уларнинг бири мавжуд бўлмаслигининг ўзи нормани амал қилишига тўсқинлик қилади.Альтернатив (муқобил) гипотеза эса ҳуқуқ нормаларининг амал илиши санаб ўтилган шарт-шароитлардан бирига боғлиқ эканлигини баён этади. Масалан, “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар” (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 66-модда). Download 170.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling