1 долзарб вазифа сифатида белгиланди


Касбларни тизимлаштириш ва касб типологияси


Download 119.83 Kb.
bet3/27
Sana09.04.2023
Hajmi119.83 Kb.
#1344045
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
КИРИШ

1.2. Касбларни тизимлаштириш ва касб типологияси Касбларни тизимлашни муҳим муаммоси - бу касбни тавсифловчи маълумотларни тўплаш усулларидир. Уларга кузатиш, фаолиятини мустақил бажариши (меҳнат метод), ишчилар билан савол-жавоб, иш-жойидан кузатувчи ҳамда савол-жавоблардан иборат. Чет элда қизиқишлар, шахс қобилиятлари ва темперамент хусусиятларини ҳисобга олиш асосида касбларни тизимлаши кенг тарқалган. Авваламбор Дж.Холланд томонидан 1966 йилда ишлаб чиқарилган касбларни тизимлашишни ажратиш мумкин.
Унинг моҳияти психолог консепциясига асосланган бўлиб, ушбу консепция шахс назариясини касб танлаш назарияси билан бирлаштиради.
Йўналишнинг асосий компонентларини ўрганиш асосида Дж.Холланд шахснинг касбга йўналтирилган турларини ажратади: реалистик, интеллектуал, ижтимоий, конвенционал яъни, умумий қабул қилиш мезонда
ва анъаналарга асосланган ишбилармонлик ва бадиий қобилиятлар ва бошқалар. Ҳар бир шахс тури маълум касбий муҳитга йўналтирлиган идеалистик тур - моддий буюмлар яратишга технологик жараён ва техник қурилмалар, иқтидор - ақлий меҳнатга, ижтимоий - иқтисодий меҳнат билан ўзаро алоқага, конвенсионал аниқ тузилган фаолиятга, ишбилармонлик -одамларга раҳбарлик ва бадиий - ижодга. ҳар бир шахс тури модели қуйидаги схема бўйича тузилади: мақсадлар, қадриятлар, қизиқишлар, қобилиятлар, исталган касбий роллар мумкин бўлган ютуқлар, карера ва бошқалар.
Педагогик амалиётда Е.А.Климов томонидан ишлаб чиқилган касблар тузилмаси кенг тарқалган.
Меҳнат объктига кўра 5 та касб турлари ажратилади.
1. Инсон - табиат. Бу тур намоёндалари ўсимлик ва ҳайвонот микроорганизмлар ва улар яшаш шароитлари билан ишлашади. Масалан, мева - сабзавот устаси, аграном, зоотехник, ветенар, микробиолог.
2. Инсон - техника. Ишчилар жонсиз техник меҳнат объектлари билан ишлашади. Масалан, техник, механик, мухандис механик, муҳандис электрик, техник технолог ва ҳоказо.
3. Инсон – инсон. Бунда ижтимоий тизимлар, ахлоқий гуруҳлар, турли ёшдаги инсонлар билан ишлаш назарда тутилади. Масалан, озиқ -овқат маҳсулотларини сотувчиси, сартарош, шифокор, ўқитувчи ва бошқалар.
4. Инсон - белгилар тизим. Табиий ва сунъий тиллар, шартли белгилар, рамзлар, рақамлар, формулалар касб тури намоёндаларини қизиқтирувчи предметлар олами ва бошқалар. Масалан, дастурчи, чизмачи -картаграф, математик, тилшунос, нашриёт муқаррири.
5. Инсон - бадиий образ. Ҳодисаларни бадиий акс этиши далиллари - мана шу нарсалар бу касб тури вакилларини қизиқтиради. Масалан, рассом декаратор, рассом - реставратор, мусиқа асбобларини созловчи, балет артисти, концерт ижрочиси, актёр ва бошқалар.
Бу бешта касб турлари мақсадлар белгисига кўра 3 та синфга бўлинади.11
1. Гностик касблар (қадимги юнончадан “гносис” билим);
2. Ўзгартирувчи касблар; 3. Қидирувли касблар;
Асосий иш қуролларига кўра ҳар қайси синф доирасида 4 та билимни ажратиш мумкин. 1. Қўл меҳнати касблари; 2. Машина қўл меҳнати; 3. Автоматлашган ва автоматик тизимлар қўлланиши билан боғлиқ касблар; 4. Функционал иш қуроли билан боғлиқ касблар. Меҳнат шароитларига кўра, Е.А.Климов касбларни 4 гуруҳга бўлади. Маиший микроиқлимга хонакига яқин иш.(Б) ҳар хил об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода бўлиш билан боғлиқ касблар аграном, пайвандчи, автоназорат инспектори.
Одатий бўлмаган шароитларда баландликда, сув тагида, ер тагида баланд паст даражаларда ишлаш: ҳаввос, ўт ўчирувчи ва ҳоказо. Инсонлар соғлиги, ҳаёти учун юқори масъулият шароитида ишлаш: моддий қадриятлар, болалар боқчаси тарбиячиси, ўқитувчи, терговчи. Шартли белгиларни қўллаган ҳолда, касблар дунёси “харитасини” ва маълум касбнинг наъмунавий формуласини тузиш мумкин. Бу формула реал касбга нисбатан ҳам орзудаги касбга нисбатан ҳам, қўлланиши мумкин. 1. Менинг касбим 2. Касблар гуруҳлари 3. Касблар бўлимлари 4. Касблар синфлари 5. Касблар турларини синфлаш Бу касбга йўналтириш ишлари учун мўлжалланган. Бу таснифлашни ўрганиб чиққан В.Е.Говрилов ижобий томонлари билан бирга камчиликларини ҳам кўрсатиб берди. Масалан, бир гуруҳдаги касблар ишчига қарама - қарши талабларни олдига қўювчи компонентларни ўз ичига 12
олади, бу эса касбга лаёқатлилик белгиларини аниқлашни қийинлаштиради.
Таснифлашнинг яна бир камчилиги шундаки, касблар олами ниҳоятда ўзгарувчан, шунга кўра касбларнинг меҳнат мазмуни ҳам ўзгарувчан хусусиятга эга. Бу эса касбларни тизимлашга нисбатан ноаниқликни келтириб чиқаради ва касбий танловни касбий маслаҳат жараёнига киришни қийинлаштиради. Маълумки, касбий таълимнинг барча касблар бўйича олиб бориб бўлмайди ва касбий фаолият турларининг мураккаблик даражаси, шароитлари, воситалари, мазмуни жуда фарқланади. Ўқув касбларнинг маълум белгилари, сифатларини таснифлаш ва малака даражаларини аниқлаш бўйича илмий асосланган танлов лозим. Ўқув касблар рўйхати бунинг натижаси бўлиши керак ва шу асосда мутахассислар тайёрлаш шакллари аниқланади. Бу корхоналардаги қисқа муддатли тайёргарлик, касб мактабларида ёки олий ўқув юртларидаги ўқиш бўлиши мумкин.
Ўқув касблар рўйхатига шунингдек, касбларнинг тарқалганлиги, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари бўлган ишларга қарши кўрсатмалар, шунингдек ёшдаги чеклашлар таъсир этади. Касбий таълим учун ўқув касблар рўйхатини танлаш доимо долзарб бўлади ва албатта бу рўйхат илмий асосланган гуруҳлашга эга бўлиши керак ҳамда кам сонли бўлиши лозим.

Download 119.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling