1. Fasafaning predmeti


Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни


Download 133.18 Kb.
bet13/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

65.Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни.
Унга кўра, объектнинг сифати миқдор ўзгаришлари маълум бир чегарага етгандан сўнг ўзгаради. Бу қонун объектив ва умумий характерга эга. У ривожланишнинг энг умумий механизмини очиб беради. Объектнинг миқдор ўзгаришлари муайян меъёрчегарасига етгач, унинг структура ўзгаришига сабаб бўлди. Натижада сифат жиҳатидан янги система юзага келадики, унинг ўз ривожланиш қонуниятлари ва структураси бўлади. Миқдор ва сифат ўзгаришлари бир-бирига боғлиқдир, мазкур қонун юқоридагига тескари ҳолатни белгилайди: сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларини юзага келтиради.Ўтиш (ўзгариш) жараёни бир вақтнинг ўзида ҳам узлукли, ҳам узлуксиз кечади, узлуклилик сифат сакрашлари шаклида, узлуксизлик миқдор ўзгаришлари шаклида содир бўлади.Табиат, жамият, тафаккурдаги ҳар бир нарса, ҳодиса, жараён ўз сифат миқдорига эга. Миқдор ўзгаришлар доим сифат ўзгаришларига ўтиб туради. Борлиқ, материя турли-тумандир. У кўз ўнгимизда ҳар хил хусусиятларга эга бўлган нарса, ҳодиса, жараён тарзида намоён бўлади. Мана шуларнинг йиғиндиси хусусият деб аталади. Хусусиятларнинг барқарор йиғиндиси, мажмуаси сифат деган фалсафий категорияда ифодаланади.Сифат бу – нарса, ҳодиса, жараённинг энг муҳим белгиловчи муайянлиги бўлиб, шу туфайли улар худи шу нарса, ҳодиса, жараённинг ўзгинаси бўлиб қоладиган, бошқаларидан тубдан фарқланадиган категорияга айтилади.
Демак, миқдор нарса бир хиллиги, ўхшашлиги, айнийлигининг ифодасидир, бунинг натижасида улар камайтирилиш ёки кўпайтирилиши, бўлиниши ёки қўшилиши мумкин. Ҳодисалар қанчалик мураккаб бўлса, миқдорий параметрлар ҳам шунчалик мураккабдир. Бироқ, диалектик метод ривожланиб, ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш имкониятини бермоқда.
Миқдорнинг сифатдан фарқи шундаки, баъзи миқдорий нисбатлар ўзгарса ҳам, нарсанинг ўзида унчалик ўзгариш юз бермайди. Масалан, дафтар каттароқ ёки кичиқроқ бўлиши мумкин. Бироқ, бу уни муайян дафтар сифатига эга бўлишдан маҳрум этмайди. Демак, миқдор билан сифат ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Бу боғлиқлик ва ўзаро тақозо этиш нарса ва ҳодисанинг меъёридир.Меъёр бу – фалсафий категория бўлиб, у объектнинг сифат ва миқдорий жиҳатлари ўзаро боғлиқлигини англатади.

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling