1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари


Download 0.52 Mb.
bet16/50
Sana25.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1230277
TuriМетодическое пособие
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50
Bog'liq
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб

2.1.1.Минерологик тадқиқотлар

Минерологик тадқиқотлар бир турдаги таналарни ҳосил қилуви минералларни ўрганишга таянади.


Қаттиқ (олмос, олтин, платина, вольфрам, кальцит, киновар, слюда), суюқ (сув, симоб) ва газсимон (асл газлар) холатдаги минераллар ўзларининг маълум бир таркиблари ва хоссалари, ҳосил бўлиш шароитлари ва табиатда ўзгаришари билан тавсифланадилар.
Литогенез босқичларига боғлиқ ҳолда седиментацион, диагене-тик, эпигенетик, эрта метаморфик ва гиперген минераллар гуруҳлари ажратилади.
Минераллар хосил бўлиши жойлари бўйича аллотиген (олиб келинган) ва аутиген (шу ернинг ўзида хосил бўлган) гуруҳларга бирлаштиради.
Миграцион (кўчиш) хоссаларини тахлил этишда абразион барқарорлик (жойдан жойга тишилишларида бўлакчаларни бузилишга чидамлилиги) миграцион қобилият (бўлакчаларни ташилишида максимал масофаси) тушунчалардан фойдаланилади.
Шу нарса ўрнатилганки, минералларнинг мигарцион қоби-лиятлари қанча юқори бўлса, улар шунча катта абразион бардош-лиликга эга бўлади. Аксинча, миграцион қобилият қанча паст бўлса минералларнинг солиштирма оғирликлари шунча катта бўлади. Демак, максимал миграцион қобилиятга энг чидамли ва, бир вақтни ўзида энг енгил минераллар ва жинслар эга бўладилар.
Барча тўртламчи қалин қатламлар учун шу нарса исботанганки, кесимлар бўйича пастга қараб, кетма-кетликда юқори миграцион қобилияти билан ажралиб турган жинсларни таркиблари ошиб боради. Қуйи плейстоцен ётқизиқларида барча бўлаклардан уларни хиссасига 50–60%, юқори плейстоцен ётқизиқларида эса - 25–35% бўлаклар тўғри келади. Кўрсатиб ўтилган қонуният шу билан тушунтириладики, тўртламчи давр давомида музликлар, дарёлар ва ва бошқа кучлар билан битта ўша юзасидаги тўпламлар кўп маротаба қайта ётқизилган.
Минералларнинг таркибини ўрганиш асосан, тўртламчи даврнинг денудация ва ювиб-оқизиб кетиш областларини, регионни фойдали қазилмаларнинг истиқболлари мавжудлигини намоён этишга ёрдам беради. Алохида горизонтларда, масалан мореналарда минералогик тавсифларини берган холда, стратиграфик мақсаларда фойдаланса бўлади.




      1. Download 0.52 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling