Фациал-формацион (генетик) тадқиқотлар
Чўкинди тоғ жинслари турларининг (фацияларини) келиб чиқишлари ва ҳосил бўлиш шароитлари (денгизликда, континентал, денгиз қўлтиқларида) бўйича тахлил этишга, шуниндек уларнинг тўпланишининг палеогеографик мухитини англаш мақсадларида тектоник режимнинг (геосинклинал, ўтувчи бўлган, платформага хос) хусусиятлари бўйича уларни табиий келиб чиқишига кўра (парагенетик) уйғунлашишларини тахлил этишга мўлжалланган.
Гранулометрик усул (механик) тоғ жинсларининг ташкил этувчи зарраларнинг ўлчамлари ҳақида, материални ташиб ўтказишнинг усули ва ташилиш жойларининг йироқли ҳамда грунтнинг физик-механик хоссаларини ҳақида маълумотлар оишга имкон беради. Бўшоқ тоғ жинсларида, тупроқда ва сунъий материалларда турли йириклидаги доначаларнинг таркибини ўрганишга негизланган (текширилаётган намуналарда умумий массадан % да ёки доналарнинг миқдори бўйича)*
Йирик донали материалларни бўлиш - ҳар хил элаклар (ситалар) термасидан, қумли фракцияларни – ўзига хос тешиклари бўлган элаклар термасида элаш билан (ювиш билан ёки ювишсиз ситали тахлил), анча майда бўлган заррачаларни эса, -гидравлик (тинч оқувчи сувда турли ўлчамдаги заррачаларни чўктиришни турли тезликларидан ёки турли ўлчамдаги заррачаларни оқимнинг олиб кетишнинг турли тезликлари услубидан фойдаланиб), термик ишлов бериш (қайнатиш билан), кимёвий реактивлардан фойдаланиш ёрдамида ўтказилади. Стратиграфик мақсадлар учун мустақил сифатида гранулометрик усулдан фойдаланиш мумкин эмас, лекин бошқа усуллар билан биргаликда у кўпинча тўртламчи ётқизиқларини бўғимлаштиришда қўлланилади.
Қатламланишларни кетма-кетлик усули- кесимларни қатламлар бўйича ўрганишга асосланган, юзадаги тоғ жинсларининг очилмаларида жинсларнинг қатламли ётишлари бўлганда барча ҳолларда, шунингдек паст текисликлар ва эгикликлардаги кўмилиб ётган қалин қатламларни ўрганишларда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |