1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари
Download 0.52 Mb.
|
Методичка Тойчиев Хусаинов ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлар
2.3.5. Сейсмометрик тадқиқотлар
Ўзларининг қайишқоқликлари бўйича фарқланувчи сейсмик тўлқинлар, ер пўстидаги қатламлардан ўтишларида акс қайтариладилар ва синдириладилар. Қўзғотиш (портлатиш) нуқтасидан сейсмик тўлқинлар тарқатилиш вақтини ўлчаш билан, тадқиқотчи тоғ жинсларининг турли қатламларини ётиш чуқурликларини, уларни қалинликларини, ётиш хусусиятларини, ётиш бурчакларини ва тарқалишни аниқлаш имкониятига эга бўлади. Одатда аксланган тўлқинлар усули ва синдирилган тўлқинлар усулидан фойдаланилади. Биринчи усул, юборилган тўлқинни қатламнинг тепа юзасидан акс қайтарилишига асосланган. Ўтиш тезликларини ҳисобга олиш билан тўлқинларни сигнал берилган лахзадан то қайтишигача ўтиш вақти, қатлам юзасининг ётиш чуқурликларини аниқлашга имкон беради. Синдирилган тўлқин усули асосида, тоғ жинслари қатламларининг чегараларида сейсмик тўлқинларни синдирилиш ходисалари ётади, бунда қуйи қатлам юқориларига қараганда сейсмик тўлқинларни тарқалишларининг катта тезликлари билан тавсифланади. Годографларни ўрганиш асосида синдирилувчи ва акс қайтарилувчи чегараларнинг ётиш чуқурликлари ва оғиш бурчакалари ўрнатилади. Бу эса геологик тузилишларини очиб беришга ва кўмилиб ётган рельефни ўрганишга имкон беради. Охиргисининг юзаси одатда, акс қайтарилувчи ёки синдирилувчи горизонт бўлиб ҳисобланади. Сейсмик зондлашнинг бир нечта профиллари мавжуд бўлганда, синдирилувчи ва акс қайтувчи юзаларнинг харитаси тузилиши мумкин ва у генезис бўйича тектоник бўлади ёки бўлмаса кўмикдаги рельефнинг у ёки бу даражада ўзгарган тектоникаси бўлиб ҳисобланади. Назорат саволлар: Тўртламчи ётқизиқларни ўрганишда қандай литологик-петрографик тадқиқотлар ўтказилади ? Валунли глиналар ўзида нимани тақдим этади ? Суглинкалар ва супеслар нима билан фарқланади? Грануметрик усул нимага асосланган? Минералогик усул нимага асосланган? Петрографик усул нимага асосланган? Жинсларни шакллари ва ранглари нимани кўрсатади? Тўртламчи ётқизиқлар учун қандай текстуралар ажратилади? Тўртламчи ётқизиқлар ўрганишларда қандай морфологик тадқиқотлар ўтказилади? Тўртламчи ётқизиқларни ўрганишда қайси геофизик тадқиқотлар ўтказилади? Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling